Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1975-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 7 апрелдаги 42-сон буйруғи (рўйхат рақами 1975, 2009 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 май,
51-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 майдаги 51-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Актуар ҳисоботи икки нусхада тузилади (буюртмачи ва актуар ташкилот учун биттадан), актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарий томонидан имзоланади, актуар ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланади ва ушбу ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади. Актуар ҳисоботининг варақлари рақамланган, тикилган ва актуар ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши лозим.».
2. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Актуар хулосаси икки нусхада тузилади (буюртмачи ва актуар ташкилот учун биттадан), актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарий томонидан имзоланади, актуар ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва ушбу ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади. Актуар хулосасининг варақлари рақамланган, тикилган ва актуар ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши лозим.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 436-модда)