18.05.2017 йилдаги ПҚ-2972-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» ПФ-5044-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва бошқарув ходимлари чекланган сони 58 нафардан иборат ижро аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раисига ходимларнинг белгиланган штат сони доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ижро аппарати тузилмасига, зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлар жамиятининг умумий мажлисида сайланган «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари, лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар ҳамда тегишли равишда вазир ва вазир ўринбосарлари мақомига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг молиялаштириш манбалари этиб, хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадлар, акциялар дивидендлари ҳамда хўжалик жамиятларининг устав капитали иштирокидан тушадиган даромадлари, халқаро молия институтларининг грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибида Кузатув кенгаши 3-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзбекгидроэнерго» АЖ устав капиталини белгиланган тартибда шакллантириш ва таъсис ҳужжатларини тасдиқлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ эмиссион қимматбаҳо қоғозларини чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш йиғими ва қимматбаҳо қоғозларни чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқишга тўланадиган йиғимидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекгидроэнерго» АЖга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда республикамизда ва хорижда, шу жумладан, хорижнинг етакчи инжиниринг, консалтинг ва қурилиш компаниялари билан ҳамкорликда консорциумлар ва ихтисослашган шуъба корхоналар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги гидроэлектростанциялар қуриш ва фаолият кўрсатаётганларини модернизация қилишда қатнашишга хориж мутахассисларини доимий ва вақтинчалик асосда жалб этиш, уларнинг фаолиятига тўланадиган ҳақни шартнома асосида эркин конвертация қилинган валютада тўлашга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича «Гидролойиҳа» АЖ бош лойиҳа ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари ва донор-мамлакатлар тартибларига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар бундан мустасно бўлган ҳолда, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича «ТўполангсувГЭСқурилиш» МЧЖга бош пудрат ташкилоти вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Гидролойиҳа» АЖга «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан келишган ҳолда, инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга, ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширган ҳолда, гидроэнергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш доирасида пудратчилар сифатида энг яхши маҳаллий ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа ҳамда инжиниринг компанияларини, шунингдек, етакчи мутахассис ва экспертларни жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекгидроэнерго» АЖга гидроэнергетика соҳасида идоравий бўйсунувидан қатъи назар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлашда ҳамда уларни республикамизнинг олий таълим муассасаларида ва касб-ҳунар коллежларида тайёрлашни ташкил қилиш бўйича масъул орган вазифаси юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда янгиланган «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касб Классификатори» асосида гидроэнергетика соҳасида малакали кадрларни тайёрлашда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, йўналишлари, касб ва ихтисосликлари бўйича рўйхати, уларни амалга оширадиган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини аниқлаш, улар бўйича таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини замонавий талаблар ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, гидроэлектростанциялар, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ корхоналар ва ташкилотларда ўқитиш, амалиёт ўташи ва тажриба орттириши мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда, қайтадан танқидий кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили ихтисослашган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қабул квотасини шакллантиришда 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурини ҳисобга олган ҳолда, гидроэнергетика соҳасини малакали кадрларга бўлган реал эҳтиёжи инобатга олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини гидроэнергетика соҳасидаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштиришни назорат қилишнинг таъсирчан механизмини ва раҳбарларнинг, авваламбор ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарларининг масъулиятини кучайтиришни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 22-уй манзилига жойлаштирилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги ПҚ-3310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3310/0065-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖни белгиланган тартибда зарур бўлган телекоммуникация ва телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда, мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2972-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2972-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

Илмий-техник кенгаш

Кузатув кенгаши

Бошқарув

Ишлаб чиқарувчи корхоналар

Пудрат ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар

«Ўртачирчиқ ГЭСлар каскади» УК орвоқ ГЭС, Хўжакент ГЭС, Ғазалкент ГЭС)

«Гидропроект» АЖ

«Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади» УК(Қуйи Бўзсув ГЭС — 14, Қуйи Бўзсув ГЭС—18, Қуйи Бўзсув ГЭС—19, Қуйи Бўзсув ГЭС — 22, Қуйи Бўзсув ГЭС — 23)

«Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ

«Чирчиқ ГЭСлар каскади» УК овоқсой ГЭС-8,

Чирчиқ ГЭС-7, Оқ-Қовоқ ГЭС-1)

«ЧорбоғГЭСқурилиш» ШК

«Фарҳод ГЭС» УК

«Махсусгидроэнергомонтаж» ШК

«Туямўйин ГЭС» УК

«Кодирия ГЭСлар каскади» УК (Оқ-Қовоқ ГЭС-2, Қибрай ГЭС, Кодирия ГЭС, Салар ГЭС)

«Гидромахсусқурилиш» АЖ

«Андижон ГЭС-1» УК

«Сувсаноатмаш» АЖ

«Андижон ГЭС-2» УК

«Тошкент ГЭСлар каскади» УК ўзсув ГЭС,
Шайх
онтоҳур ГЭС, Бўрижар ГЭС, Оқтепа ГЭС)

Янги гидро электр станцияларини қуриш дирекцияси

«Оҳангарон КГЭС» УК

«Тўполангсув ГЭСқурилиш» МЧЖ*

«Самарқанд ГЭСлар каскади» филиали

(ГЭС Хишрав, Иртишар ГЭС, Талигулян ГЭС-1, Талигулян ГЭС-2)

«Тўполанг КГЭС» УК

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» филиали
(Ша
ҳрихон ГЭС-5А, Шаҳрихон ГЭС-6 А, ГЭС ЖФК-1, ГЭС ЖФК-2)

«Ҳисор КГЭС» УК

«Дарғом каналидаги Ургут КГЭС» УК

«Эрташсой дарёсидаги КГЭС» УК

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Пудрат шартномалари асосида ҳамкорлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2972-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

Тафтиш комиссияси

Кузатув кенгаши

Ички аудит хизмати

2

Бошқарув раиси

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Юридик бўлим

2

Гидро электр станцияларни эксплуатация қилиш бошқармаси

1

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва истиқболли ривожланиш бошқармаси

5

Иқтисодий таҳлил, режалаштириш ва корпоратив муносабатлар бошқармаси

4

Ходимларни бошқариш ва режим бўлими

4

Гидро электр станциялар ускуналарини эксплуатация
қилиш ва таъмирлаш бўлими

6

Гидротехник иншоотларни назорат қилиш бўлими

3

Капитал қурилиш бошқармаси

4

Молия, бухгалтерия ҳисобива ҳисоботи бошқармаси

5

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

2

Диспетчерлик хизмати
бошқармаси *

9

Девонхона

1

Пудрат ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар

Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

2

Ишлаб чиқарувчи корхоналар

Назорат бўлими

2

Офис-менежер

2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган миқдори — 58 бирлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Фаолиятини «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятининг Миллий диспетчерлик маркази топшириқларига асосан амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2972-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Кузатув кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А.С. Султанов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси, Кузатув кенгаши раиси

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

Д.Д. Асамов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Р.Г. Муборакшин

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 418-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3310/0065-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)