18.05.2017 йилдаги ПҚ-2972-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» ПФ-5044-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзбекгидроэнерго» АЖ устав капиталини белгиланган тартибда шакллантириш ва таъсис ҳужжатларини тасдиқлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ эмиссион қимматбаҳо қоғозларини чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш йиғими ва қимматбаҳо қоғозларни чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқишга тўланадиган йиғимидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекгидроэнерго» АЖга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда республикамизда ва хорижда, шу жумладан, хорижнинг етакчи инжиниринг, консалтинг ва қурилиш компаниялари билан ҳамкорликда консорциумлар ва ихтисослашган шуъба корхоналар ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги гидроэлектростанциялар қуриш ва фаолият кўрсатаётганларини модернизация қилишда қатнашишга хориж мутахассисларини доимий ва вақтинчалик асосда жалб этиш, уларнинг фаолиятига тўланадиган ҳақни миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлашга рухсат берилсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича «Гидролойиҳа» АЖ бош лойиҳа ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари ва донор-мамлакатлар тартибларига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар бундан мустасно бўлган ҳолда, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича «ТўполангсувГЭСқурилиш» МЧЖга бош пудрат ташкилоти вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Гидролойиҳа» АЖга «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан келишган ҳолда, инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга, ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширган ҳолда, гидроэнергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш доирасида пудратчилар сифатида энг яхши маҳаллий ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа ҳамда инжиниринг компанияларини, шунингдек, етакчи мутахассис ва экспертларни жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекгидроэнерго» АЖга гидроэнергетика соҳасида идоравий бўйсунувидан қатъи назар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлашда ҳамда уларни республикамизнинг олий таълим муассасаларида ва касб-ҳунар коллежларида тайёрлашни ташкил қилиш бўйича масъул орган вазифаси юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда янгиланган «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касб Классификатори» асосида гидроэнергетика соҳасида малакали кадрларни тайёрлашда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, йўналишлари, касб ва ихтисосликлари бўйича рўйхати, уларни амалга оширадиган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини аниқлаш, улар бўйича таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини замонавий талаблар ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, гидроэлектростанциялар, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ корхоналар ва ташкилотларда ўқитиш, амалиёт ўташи ва тажриба орттириши мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда, қайтадан танқидий кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили ихтисослашган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қабул квотасини шакллантиришда 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурини ҳисобга олган ҳолда, гидроэнергетика соҳасини малакали кадрларга бўлган реал эҳтиёжи инобатга олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини гидроэнергетика соҳасидаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштиришни назорат қилишнинг таъсирчан механизмини ва раҳбарларнинг, авваламбор ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарларининг масъулиятини кучайтиришни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 22-уй манзилига жойлаштирилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги ПҚ-3310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3310/0065-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖни белгиланган тартибда зарур бўлган телекоммуникация ва телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда, мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2972-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 418-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3310/0065-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)