Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2018 25.05.2017 йилдаги 315-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 25 апрелдаги Ф-4917-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти директорига — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги низом талабларига қатъий риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши аъзоларига — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиққан ҳолда инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиш ва экспертиза натижаларига кўра хулоса бериш ишларининг сифатли, пухта ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
315-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 25 майдаги 315-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти Илмий-техник кенгашининг тузилмаси, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек Илмий-техник кенгаш (кейинги ўринларда ИТК деб аталади) фаолияти регламентини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаолди ҳужжатлари — лойиҳани амалга ошириш бўйича қабул қилинган параметрларнинг имкониятларини ва мақсадга мувофиқлигини асослаб берувчи, шунингдек унинг давомийлигини баҳоловчи ҳужжатлар тўплами ҳисобланади. Лойиҳаолди ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади: лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асослари (техник-иқтисодий ҳисоблаш); материаллар ва жиҳозлар билан таъминлаш, қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш ва бошқа ишларни амалга ошириш бўйича тендер савдолари ўтказиш юзасидан тендер ҳужжатлари; лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асослари ёки техник-иқтисодий ҳисоблари, шунингдек молиявий таклиф ва/ёки кредит ва инвестиция шартномалари (пул маблағлари жалб этилган ҳолатларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки техникавий иқтисодий асос ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА ёки ДТИҲ деб аталади) — лойиҳанинг оқилона танланганлиги ҳамда қабул қилинган қарорларнинг техникавий, ташкилий ва иқтисодий самарадорлигини, шунингдек технологик жиҳозларининг баҳосини қўшган ҳолда, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларга эҳтиёжларни ва унинг манбаларини барча йўналишлар бўйича ўрганган ҳолда шакллантирилган охирги тўлиқ баҳосини асослаб берувчи лойиҳаолди ҳужжати ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник-иқтисодий асос ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА ёки ТИҲ деб аталади) –лойиҳанинг молиялаштириш шартларини ҳисобга олган ҳолда ва тендер савдолари натижалари асосида аниқланган техникавий, ташкилий ва молиявий-иқтисодий қарорларнинг энг самарадорлигини аниқлаб берувчи лойиҳаолди ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари — геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть-газ тармоғидаги лойиҳа ишларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ–2901-сон қарори талабларига асосан Нефть-газ тармоғини ҳисобга олмаган ҳолда) соҳасига мансуб корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник кенгаш хулосаси — белгиланган тартибда ўтказилган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини экспертиза натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК котибияти — ИТК йиғилишида кўриладиган масалалар бўйича материаллар тайёрлаб берадиган орган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ИТК ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги Ф-4917-сон фармойиши билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти Низоми асосида ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ИТК Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти (кейинги ўринларда институт деб аталади) ва шунингдек иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги лойиҳа институтлари томонидан ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқадиган коллегиал орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ДТИҲ, ва ТИА/ТИҲ, ҳужжатлари, нефть-газ тармоғидан ташқари, белгиланган тартибда фақат институт ИТК нинг ижобий хулосасидан кейин ваколатли органларга экспертиза қилиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. ИТКнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Институт Низомига мувофиқ ИТК асосий вазифаси — Институт, шунингдек базавий тармоқнинг лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган (ДТИЛ/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲ) лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиб хулоса бериш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ИТК қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ДТИҲ, ТИА/ТИҲ техник-иқтисодий параметрларини институт ва секция мутахассисларининг экспертизаси натижаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуман иқтисодиёт ва тармоқ истеъмолидан келиб чиқиб, институт бажарган экспертиза натижаси асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларида базавий тармоқда белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тайёрланган (ушбу Низом иловасидаги шакл бўйича) Институт хулосасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда инвестиция лойиҳасини келгусида амалга ошириш бўйича тавсиялар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ИТК таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ИТК таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ИТК таркибига иқтисодиётнинг тегишли соҳалари бўйича секциялар ва котибият киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. ИТКнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ИТК қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиш натижаларига кўра хулосалар, таклифлар ва тавсиялар бериш, лойиҳаларни қайта ишлаш учун ташаббускорларга (буюртмачиларга) қайтариш ёки кейинги босқичда кўриб чиқиш (экспертизадан ўтказиш) учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлисига масалаларни тайёрлаш, материалларни танлаш ва тизимга солиш мақсадида соҳа идоралари таркибида, лойиҳа институтларида, шунингдек бошқа ташкилотларда ишлаётган юқори малакали консультант ва мутахассисларни (шунингдек мустақил консалтинг ва инжиниринг компаниялари, шу жумладан хорижий компанияларнинг тажрибага эга бўлган мутахассис/экспертларини) шартнома асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК раиси ёки унинг ўринбосари имзоси билан давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, лойиҳа институтлари ва бошқа ташкилотлардан кўрилаётган масалалар юзасидан керакли маълумот ёки хулосаларни сўраб олиш. Бунда сўров юборилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, лойиҳа институтлари ва бошқа ташкилотлар 5 иш куни мобайнида институтга тегишли жавобни юборишлари шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК ваколати ва жавобгарлиги доирасидаги масалаларни ечиш учун институт, давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, лойиҳа институтлари ва бошқа ташкилотлар (ташкилот раҳбарлари билан келишган ҳолда) мутахассисларидан иборат вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш мақсадида шартнома асосида мустақил экспертлар, шу жумладан хорижий экспертларни тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК ваколати доирасидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича белгиланган тартибда мажлислар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мутахассисларни ва мустақил экспертларни жалб этиш билан боғлиқ харажатлар Институтнинг лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатадиган хизматларидан олинган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ИТК раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда мустақил экспертларни жалб этиш ва улар билан аниқ инвестиция лойиҳасига консультация хизмати кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК мажлислари протоколларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК аъзолари томонидан қабул қилинадиган қарорлар бўйича тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга асосан ИТКга тегишли масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ИТК аъзолари куйидаги ҳуқуқ ва ваколатларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК қарорларини тайёрлашда қатнашиш ва ўз хулосасини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК ишларида уларнинг ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК мажлисларида муҳокама қилиш учун саволлар тавсия қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланган материаллар билан олдиндан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ИТК аъзолари қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалаларни пухта ва ҳар томонлама кўриб чиқиш асосида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТКнинг бевосита мажлисларига келишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқишда махфийлик шартларига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. ИТК аъзоларининг масъулияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. ИТК ва унинг секциялари аъзолари ИТК мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг қонунчиликка мувофиқлиги учун масъулдир, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасининг кўриб чиқилаётган натижаларининг илмий-техник ва техник-иқтисодий даражасини баҳолашнинг холислиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий талабларга мувофиқ, хом ашё ресурслари ва технологик жараёнларнинг самарадорлиги билан боғлиқ ҳолда лойиҳани амалга ошириш стратегиясининг тўғри танланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологиялар, технологик ускуналар ва техник ечимларнинг оптимал танланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва қарор чиқарилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. ИТКнинг иш регламенти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ИТК ва унинг секциялари ИТК мажлисларида таркибидаги аъзоларининг камида 75 фоизи қатнашган тақдирда масалаларни кўриб чиқишга ва қарорлар қабул қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ИТК раиси ёхуд унинг ўринбосари ИТК ишларини ташкил қилади, мажлис кун тартибини шакллантиради ва мажлисни олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ИТК аъзоси — мутахассиси ИТК секцияси мажлисида узрли сабаб бўйича қатнаша олмаган тақдирда мазкур мутахассис бўйсунадиган вазирлик, идора, ташкилот раҳбари ИТК раиси номига ёзма мурожаат қилади ва бошқа ваколатли вакилни юборади, вакилга кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда овоз бериш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Секциялар мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тўплами, шунингдек ИТК қарорлари лойиҳалари лойиҳанинг тегишли масъул бош муҳандиси томонидан Институтнинг кўриб чиқилаётган масалалар йўналишлари бўйича функционал бўлимлари бошлиқлари билан биргаликда тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Институтнинг лойиҳанинг тегишли масъул бош муҳандиси ИТК мажлисигача 3 кундан кечикмай ИТК раисига, унинг ўринбосарига, ИТК котибияти раҳбариятига, шунингдек ИТКнинг ҳар бир аъзосига мажлиснинг кун тартибини ва ИТКнинг тайёрланган хулосаси лойиҳасини, зарурат бўлганда, мажлисга тайёргарлик кўриш учун унга қўшимча материалларни илова қилган ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Лойиҳанинг масъул бош муҳандиси ИТКнинг ҳар бир аъзоси сўрови бўйича унга зарур материалларни ўрганиш учун беради, давлат сири ёки бошқача сир бўлган материаллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Зарурат бўлганда, ИТК муҳокамасига киритиладиган материалларни янада пухта ишлаб чиқиш ва эксперт хулосасини шакллантириш учун Институт ИТК таркибига кирмайдиган ваколатли мутахассисларни, шу жумладан хорижий эксперт мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича тайёрланган қарорлар лойиҳалари ИТК мажлисида Институтнинг лойиҳанинг масъул бош муҳандиси томонидан маълум қилинади. Зарурат бўлганда, кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масала хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, лойиҳанинг ташаббускори, буюртмачиси, шунингдек лойиҳа ташкилоти вакилларининг маърузалари эшитилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ИТК мажлисларида қарорлар оддий очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ИТК раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мажлис натижалари протокол билан расмийлаштирилади, у тегишли лойиҳанинг масъул бош муҳандиси томонидан тайёрланади ва бевосита имзоланади. ИТК аъзолари келишиш варағини имзолашади. Протокол ИТК раиси томонидан, у бўлмаган тақдирда — ИТК раисининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК хулосасининг лойиҳаси ИТК мажлисидан кейин, мажлис ўтказилган санадан бошлаб икки иш кунидан ошмайдиган муддатда расмийлаштирилади ва зарурат бўлганда пухталаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК хулосасининг лойиҳаси икки нусхада расмийлаштирилади, бунда хулоса биринчи нусхасининг охирги саҳифасига экспертиза ўтказишда қатнашган Институт бўлинмаларининг бошлиқлари, шунингдек раис ўринбосарлари ва ИТК котибияти раҳбарияти виза қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса лойиҳаси икки нусхасининг охирги варағига секция раҳбари (кўриб чиқилаётган масала йўналиши бўйича) ва лойиҳанинг масъул бош муҳандиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса ИТК секцияларининг мажлисда қатнашган барча аъзолари билан келишилади, келишиш варағи улар томонидан тўлдирилади ва имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тартиботлар тугаллагандан кейин ИТК хулосаси икки нусхада ИТК раисига тасдиқлаш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. ИТК тасдиқланган хулосасининг бир нусхаси белгиланган тартибда лойиҳанинг ташаббускорига (буюртмачисига) — ваколатли органларда лойиҳани экспертизадан ўтказиш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК тасдиқлаган лойиҳасининг иккинчи нусхаси сақлаш учун Институтнинг илмий-техника ва ахборот-таҳлил ишланмалари бўлимига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. ИТК мажлисини тайёрлаш ва ўтказиш муддати ИТК хулосаси кўриб чиқиш учун киритилган санадан бошлаб бир ҳафтадан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Алоҳида ҳолатларда (ИТК раиси қарорига кўра) ИТК хулосаси Институт мутахассислари томонидан тайёрланади, лойиҳанинг тегишли масъул бош муҳандиси томонидан узил-кесил расмийлаштирилади ва мажлис ўтказмасдан, сўров методи билан ИТК аъзолари билан келишилади, якка тартибдаги иш натижалари бўйича эса — ИТКнинг ҳар бир аъзоси билан — ИТК аъзоларининг иш жойи бўйича Институтнинг лойиҳанинг масъул бош муҳандиси (унинг ўринбосари, бюро мутахассиси) билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг ИТК аъзолари кўриб чиқишда уларнинг шахсий иштирокини тасдиқловчи ҳужжат сифатидаги хулосанинг келишиш варағини имзолайдилар, кўриб чиқилаётган масалалар бўйича алоҳида мулоҳазаси мавжуд бўлган тақдирда ИТК аъзоси уни ИТК раиси номига ахборотнома тарзида расмийлаштириши ва ИТК котибиятига тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишиш варағи ИТК ушбу секцияси аъзоларининг 75 фоиз ва ундан кўп имзосига эга бўлган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТКнинг зарур тарзда расмийлаштирилган хулосаси имзолангандан кейин тўлдирилган келишиш варағи билан бирга ИТК раисига тасдиқлаш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. ИТК котибиятининг иш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. ИТК котибияти котибият раҳбари ва секциялар котибларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК котибияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК секцияси мажлислари кун тартиби лойиҳасини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК мажлисини ўтказишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриладиган масалалар бўйича мажлис протоколлари ва ИТК хулосалари лойиҳаларини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кун тартиби лойиҳаси, мажлислар протоколларининг, ИТК хулосаларининг лойиҳалари ИТК секциялари котиблари томонидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК котибияти ИТК секция аъзоларининг мажлисга келишини ва уларни материаллар билан таъминлашни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК секциялари мажлисларининг протоколлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Протокол секция котиби томонидан имзоланади ва ИТК раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
«ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг
Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲни кўриб чиқиш бўйича ИТК (илмий-техник кенгаш) хулосаси мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Лойиҳанинг номи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташаббускор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Буюртмачи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳа ташкилоти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишлаб чиқиш учун асослар, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаолди ҳужжатларининг тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосалар, шунингдек тармоқ кенгашларининг лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг мавжудлигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишнинг зарурлигини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳанинг мақсади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қурилиш майдонининг тавсифи, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг жойлашув вариантлари, таққослаш таҳлилининг натижалари ва танлаб олинган жой, майдонлар, трассалар афзалликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш учун тавсия этилаётган майдоннинг, жойнинг қисқача таърифи, табиий иқлим, муҳандис-геологик, экологик ва бошқа шароитлар ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми (қуввати) ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий маҳсулот тури ва унинг таърифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар, хом ашё ва бошқа турдаги (асосий хом ашё турлари, материаллар, бутловчи буюмлар) ресурсларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳада қабул қилинган асосий технологик ечимлар, шу жумладан технологик жараёнларнинг умумий тавсифи, асосий технологик асбоб-анжомлар, машина ва механизмлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қатъий архитектура-қурилиш, ҳажм-режалаштириш ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Объектнинг қатъий муҳандислик таъминоти бўйича ечимлари ва асбоб-анжомлар билан таъминланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуриш ва фойдаланиш давридаги зарарли ташламалар ва оқова сувлар, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш чора-тадбирларининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Саноат хавфсизлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лойиҳани молиявий-иқтисодий баҳолаш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш бюджети ва молиялаштириш режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатлар, реализация қилинган маҳсулот таннархи, солиқлар ва бошқа давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва харажатларни қоплай олиши, шунингдек таклиф этилаётган молиялаштириш схемасининг мақбуллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа асосий кўрсаткичлари мослигининг таҳлили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Таваккалчилик ва ноаниқлик аспектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Лойиҳани олдинга суриш бўйича хулоса ва камчиликлар, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг тасдиқланган лойиҳани ишлаб чиқиш топшириғига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани хом ашё ресурслари билан боғлаган ҳолда амалга ошириш стратегиясининг тўғри танланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг мақбул технология ва технологик қурилмалар (юқори технологик, энергия самарадорлиги ва ҳ.к.) танланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 25 майдаги 315-сон қарорига
2 -ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК раиси — «ЎзИнжиниринг» РЛИ директорининг биринчи ўринбосари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК раисининг ўринбосари — «ЎзИнжиниринг» РЛИ бош муҳандиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТК котибияти раҳбари — «ЎзИнжиниринг» РЛИ илмий-техник ва ахборот-таҳлил ишланмалари бўлими бошлиғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кон қазиш ва оғир саноат секцияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секция раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секция котиби — «ЎзИнжиниринг» РЛИ оғир саноат бўйича бюроси ЛБМ ёки ЛБМ ўринбосари (кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секция аъзолари:

Иқтисодиёт вазирлигининг Инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилишини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи;

«Давархитектқурилиш» қўмитасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи;

Молия вазирлигининг Саноатнинг базавий тармоқларини, ёқилғи-энергетика мажмуасини ва геологияни ривожлантиришни молиялаштириш ва тарифларни тартибга солиш Бош бошқармаси бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» давлат унитар корхонаси директорининг ўринбосари ёки «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ бош муҳандиси (кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда);
(ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 октябрдаги 851-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2017 й., 09/17/851/0146)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ваколатли вакили;

Тошкент техника университети муҳандислик геологияси ва Кон иши факультетининг «Кон иши» кафедраси мудири ёки «Металлургия» кафедраси мудири (кўрилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзинжиниринг» РЛИ оғир саноат бўйича ЛБМ ёки ЛБМ ўринбосари (кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзИнжиниринг» РЛИ лойиҳаларнинг ТИАларини баҳолаш бўлими бошлиғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимё саноати секцияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секция раҳбари — «Ўзкимёсаноат» АЖ раисининг биринчи ўринбосари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секция котиби — «ЎзИнжиниринг» РЛИ кимё саноати бўйича ЛБМ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секция аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлигининг Инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилишини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давархитектқурилиш» қўмитасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқларини, ёқилғи-энергетикаси мажмуасини ва геологияни ривожлантиришни молиялаштириш ва тарифларни тартибга солиш Бош бошқармасининг Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноати, кимё ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини молиялаштириш бўлими бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ техник директори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ваколатли вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент кимё-технология институтининг «Ноорганик моддаларни ишлаб чиқариш технологияси» факультетининг «Ноорганик моддаларни ишлаб чиқариш» кафедраси мудири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзИнжиниринг» РЛИ электроэнергетика бўйича ЛБМ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзинжиниринг» РЛИ лойиҳаларнинг ТИАсини баҳолаш бўлими бошлиғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электроэнергетика секцияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секция раҳбари — «Ўзбекэнерго» АЖ раисининг ўринбосари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секция котиби — «ЎзИнжиниринг» РЛИ электроэнергетика бўйича ЛБМ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секция аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлигининг Инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилишини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давархитектқурилиш» қўмитасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқларини, ёқилғи-энергетикаси мажмуасини ва геологияни ривожлантиришни молиялаштириш ва тарифларни тартибга солиш бош бошқармасининг Ёқилғи-энергетикаси мажмуини молиявий баланслаштиришни тартибга солиш ва энергия тежамкорлиги бўйича инвестиция дастурларининг самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Теплоэлектропроект» АЖ бош муҳандиси ёки «Гидропроект» АЖ директори ўринбосари (кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Средазэнергосетьпроект» АЖ бош муҳандиси ёки «Сельэнергопроект» АЖнинг саноат бўйича директори (кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ваколатли вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат техника университети «Энергетика» факультетининг «Электртаъминоти» кафедраси мудири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзИнжиниринг» РЛИ лойиҳаларнинг ТИАсини баҳолаш бўлими бошлиғи.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 400-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2017 й., 09/17/851/0146)