24.05.2017 йилдаги ПҚ-2995-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини тиклаш, буюк алломаларимиз, азиз-авлиёларимизнинг илмий, диний ва маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, муқаддас қадамжоларини обод қилиш, ёш авлодни уларнинг эзгу анъаналари руҳида тарбиялаш бўйича улкан ишлар амалга оширилди ва изчил давом эттирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар самарасини ошириш зарурати бу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда. Бу борада нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ғоят ноёб ҳисобланган, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган қўлёзмалар фондига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, шунингдек, қадимий ёзма манбалар фондига эга бўлган муассасалар фаолиятини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, ушбу нуфузли илмий-тадқиқот муассасалари олдида қўлёзмаларни сақлаш, таъмирлаш, мавжуд фондларни бойитиб бориш, тарихий манбалар билан ишлаш учун маҳаллий ва хорижий тадқиқотчиларга қулай шароитлар яратиш, тарихий-маданий меросимиз намуналарини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини тарғиб этиш, шу асосда юртдошларимиз, аввало, ёш авлодимизни халқимизнинг буюк маънавий меросига ҳурмат, она юртимизга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган ишларнинг натижадорлигини тубдан ошириш бўйича долзарб вазифалар турганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу вазифаларни самарали ҳал этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтини (кейинги ўринларда Институт деб аталади) қадимий қўлёзмалар, тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган замонавий ёзма манбаларни сақлаш, ўрганиш, илмий асосда тадқиқ этиш ва тарғиб қилиш бўйича мамлакатимиздаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарқ қўлёзмалари фондини сақлаш, таъмирлаш, бойитиш ва муайян тизимга келтириш, араб ёзувидаги турли мавзуларга оид ёзма ёдгорликлар ва эпиграфика намуналарини тадқиқ қилиш, уларни асл ҳолида ҳамда ўзбек ва хорижий тилларда илмий изоҳлар, таржималар билан нашр этиш, илмий муомалага киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бой тарихий, илмий, маънавий-интеллектуал меросимизни сақлаш, илмий таҳлил қилиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида соҳа мутахассисларига, тегишли таълим йўналишларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабаларга батафсил маълумот бериб бориш, буюк аллома ва мутафаккирларимиз асарларини дунё ҳамжамияти ўртасида кенг тарғиб этиш, замонавий илм-фан, маънавият ва амалиёт ривожида ундан самарали фойдаланиш ва келгуси авлодларга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолида сақланаётган қадимий ноёб қўлёзмалар, чет эл фондларидаги мавжуд асарлар нусхаларини айирбошлаш ёки олиш ҳисобидан Институтнинг қўлёзма ва ёзма манбалар фондини бойитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта асрларда ҳозирги Ўрта Осиё ҳудудида яшаб ижод қилган аллома ва мутафаккирларнинг математика, астрономия, физика каби аниқ фанлар, медицина, кимё, география сингари табиий фанлар, тарих, адабиёт, фалсафа ва бошқа ижтимоий фанлар, ислом дини ва илоҳиётга оид меросини тадқиқ қилишни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матншунослик, адабий манбашунослик, тилшунослик, фалсафа, маданият тарихи соҳаларида миллий маданий меросимизнинг ҳали ўрганилмаган кўпгина қатламларини очиб беришга йўналтирилган илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат шарқшунослик институти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети каби мазкур соҳада фаолият кўрсатадиган олий таълим муассасалари билан биргаликда қўлёзмалар билан ишлаш малакасига эга бўлган ёш мутахассисларни режа асосида мақсадли тайёрлаш ва Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат шарқшунослик институти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети сингари олий таълим муассасаларининг ихтисослик кафедралари битирувчилари ҳисобидан Институтнинг кадрлар таркибини янгилаб бориш, қўлёзмалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган ёш кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи, ривожланиш босқичлари, ҳозирги кунда ушбу давлатларда кечаётган сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнларни уларнинг Ўзбекистон Республикаси билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатлари нуқтаи назаридан ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг турли ташкилотларида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларнинг сақланиш ва таъмирланиш ҳолатини мониторинг қилиш ва уларнинг электрон базасини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтни сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, жумладан, мақсадли грантлар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятидан, жумладан, ноширлик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молиявий институтлар, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг мамлакатимизда турли манбаларда сақланаётган ноёб ва қимматли қўлёзма асарлар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, аҳолида сақланаётган шундай китобларни сотиб олиш ва Институтда жамланилишини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳи ҳамда комиссия тузиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондини аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар ҳисобига бойитиш бўйича экспертлар гуруҳи (кейинги ўринларда Экспертлар гуруҳи деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолида сақланаётган қўлёзма, тошбосма китоблар ҳамда тарихий ҳужжатларни баҳолаш ва сотиб олиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондидаги 2017 — 2021 йилларда нашр этилиши режалаштирилаётган қўлёзма асарлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган Низомга асосан харид қилинади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар гуруҳи ҳамда Комиссиянинг тегишли хулосалари, аҳолида сақланаётган, сотиб олиниши режалаштирилаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар рўйхати, шунингдек, уларни харид қилиш бўйича тавсия этилган нархлар Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан тасдиқланишга асос бўлади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қадимий ёзма манбалар билан ишлашнинг ўзига хос мураккаб хусусиятларини, бу иш юқори илмий малака ва кўникмаларни талаб қилишини инобатга олиб, Институтнинг қадимий қўлёзмаларни реставрация қилиш ва сақлаш билан шуғулланувчи ходимларининг ойлик иш ҳақига 30 фоиз миқдорда қўшимча устама ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Экспертлар гуруҳи ва Комиссия тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Институт фаолиятини такомиллаштиришга оид аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Институтда сақланаётган қадимий қўлёзмалар энг замонавий халқаро стандартларга мувофиқ сақланиши ва босқичма-босқич реставрация қилинишини таъминлаш учун 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ижтимоий соҳага ажратилган маблағлар доирасида маблағ ажратсин, 2018 йилдан бошлаб ана шу ишлар учун зарур маблағни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Институтдаги фото ва реставрация лабораторияларини замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда Институтда Шарқ қўлёзмалари музейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт фондида сақланаётган қадимий қўлёзмаларни босқичма-босқич реставрация қилиш учун зарур реактивлар ва сарфланувчи материалларни сотиб олиш ҳамда Институтнинг фото ва реставрация лабораторияларини замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ўрнатилган тартибда ажратилади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтда Шарқ қўлёзмалари музейини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инновацион ривожланиш агентлиги:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтда ноёб қўлёзма асарларни ўрганиш бўйича ишларни ташкил этиш учун илмий жиҳатдан асосланган тадқиқотларга ҳар йиллик давлат буюртмасини ўрнатилган тартибда тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги илмий-техник лойиҳаларга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан илмий тадқиқотлар учун грантлар ажратишни таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фан ва технологиялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Юнусходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2995-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондини аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар ҳисобига бойитиш бўйича экспертлар гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қосимхонов Б.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди мудири, Экспертлар гуруҳи раиси

Бобожонов Б.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, Экспертлар гуруҳи раиси ўринбосари

Лутфуллаев Ҳ.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти лойиҳа раҳбари

Аминов Ҳ.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти лойиҳа раҳбари

Қориев О.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти лойиҳа раҳбари

Муҳаммадаминов С.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти лойиҳа раҳбари

Жуманазаров А.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими

Пўлатов Ш.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти бўлим бошлиғи

Умрзоқов Б.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кичик илмий ходими

Раҳимов К.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кичик илмий ходими

Абдуллаев Б.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кичик илмий ходими

Исмоилов М.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти

Булдаков И.

Тошкент давлат Шарқшунослик институти назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи

Исомов А.

Тошкент давлат Шарқшунослик институти «Мумтоз филология» кафедраси ўқитувчиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: экспертлар гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Экспертлар гуруҳи таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолида сақланаётган қўлёзма, тошбосма китоблар ҳамда тарихий ҳужжатларни баҳолаш ва сотиб олиш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Абдуҳалимов Б.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, комиссия раиси

Охунов Б.А.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори в.б., комиссия раиси ўринбосари

Қосимхонов Б.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди мудири, комиссия раиси ўринбосари

Каримова С.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

Ҳасанов М.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими

Юсупова Д.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими

Бўриев О.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими

Ғуломов С.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими

Уватов У.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

Зиёдов Ш.

Имом Бухорий халқаро илмий маркази директори

Насруллаев Н.

Тошкент ислом университети қўлёзмалар хазинаси мудири

Ҳасанов С.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи директори

Мансуров А.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Салимов М.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бўлими мудири

Исмоилов М.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети доценти

Исакова М.

Марказий давлат архиви бўлим бошлиғи

Исанов У.Х.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси юристи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондидаги 2017 — 2021 йилларда нашр этилиши режалаштирилаётган қўлёзма асарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Манбанинг номи

Нашр шакли

Изоҳлар

I. ТАРИХ

1.

«Иншо» тўпламларидаги Амир Темурнинг хатлари

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Ушбу хатларда Амир Темур давлатининг дипломатик муносабатлари тарихи акс этган

2.

Фосиҳ Хавофий. «Мужмал-и Фасихий» (Фасиҳий тўплами)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Асар хронологик тартибда тузилган бўлиб, Темурийлар давридаги муҳим воқеаларни ва Марказий Осиёдаги машҳур шахсларнинг таржимаи ҳолларини қамраб олади

3.

Номаълум муаллиф. «Таърифи Хоразм» (Хоразм таърифи)

Матннинг илмий-изоҳли таржимаси

Ушбу асар Хоразм тарихининг қадим замонлардан буён то мўғуллар истилосигача бўлган давридан иборат. У ўз ичига йирик шаҳарлар, мадрасалар, масжидлар, олимлар, қорилар, бозорлар, савдо дўконлари, ўша даврда Хоразмда амалда бўлган ҳунармандчиликнинг барча турлари ҳақидаги маълумотни қамраб олади

4.

Амир Абдулаҳад. «Рўзномайи сафари Фитирбург»

Илмий-изоҳли таржима

Бухоро амири Абдулаҳаднинг 1893-1894 йиллардаги Петербург сафари кундалиги

5.

Амир Абдулаҳад. «Рўзномайи сафари чаҳоруми Фитирбург»

Илмий-изоҳли таржима

Бухоро амири Абдулаҳаднинг 1907 йилдаги Петербург сафари кундалиги

6.

Истахрий (X аср). «Масолик ал-мамолик» (Йўллар ва мамлакатлар)

Араб тилидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Китобда ўша давр мусулмон олами 20 та географик иқлимга тақсимланган ҳолда тавсифланган

7.

Муҳаммад Амин Бухорий (XVII асрнинг охири — XVIII асрнинг боши). «Муҳит ат-таворих»

Форс тилидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Ушбу асар умумий тарихга бағишланган бўлиб, Аштархоний Субхон Қулихон (1680 — 1702) ҳукмронлиги давридаги Бухоро тарихи билан тугалланади. Китобнинг охири шу даврнинг етук арбоблари, ёзувчилар, шоирлар ва рассомларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган

8.

Абдуллажон Насимий. «Мажма ал-ҳаводис» (Ҳодисалар мажмуаси)

Эски ўзбек тилида. Табдил сўзбоши, изоҳли кўрсаткич билан нашрга тайёрлаш.

1918 — 1922 йилларда Фарғона водийсида бўлиб ўтган миллий озодлик ҳаракати воқеаларини гувоҳ сифатида ёритган

II. ТАБИИЙ ФАНЛАР

АСТРОНОМИЯ

9.

Абу Райҳон Беруний (973 — 1048). «Мамарр...» (Ёритқичларнинг ўтиш манзиллари)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Самовий объектларнинг олд ёки орқа томонидан ўтувчи ёритқичларнинг манзиллари ҳақидаги рисола

10.

Абу Райҳон Беруний. «Ғуррат аз-зиджат» (Зижлар ёғдуси)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Беруний томонидан санскрит тилидан араб тилига ўгирилган ҳинд астрономияси ҳақидаги рисола

11.

Абу Райҳон Беруний. «Тастиҳ ас-сувар ва табтих ал-кувар» (Картография)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Ер юзидаги объектлар ва ёритқичларнинг тасвирлари сатҳларини тузиш ҳақидаги математик рисола

12.

Жамшид Коший (XIV аср). «Зиж-и Хоқоний»

Танқидий матн ва таржима

Улуғбек мадрасаси кутубхонаси учун махсус тузилган астрономик жадваллар

ТИББИЁТ

13.

Абу Райҳон Беруний. «Китоб ас-Сайдана фи-т-тибб» (Табобатда доришунослик)

Илмий-изоҳли таржима

Доришуносликка оид асар бўлиб, унда мингдан ортиқ ўсимлик, маъдан ва бошқа моддаларнинг тавсифи ва турли тиллардаги номланиши берилган

III. ФАЛСАФА

14.

Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий (X аср). «Мафотиҳ ал-улум» (Илмлар калити)

Араб тилидан рус тилига изоҳли таржима

Ўрта аср илмлари таснифига бағишланган энциклопедик асар

IV. ИСЛОМ ИЛМЛАРИ

15.

Абу Ҳафс ан-Насафий (1067 — 1142).

«Машориъ аш-шаройиъ» (Диний ҳукмларнинг намуналари)

Матннинг илмий-изоҳли нашри

Ҳанафийлик мазҳаби соҳасидаги амалий фиқҳга оид классик асар бўлиб, унинг мавжудлиги шу пайтгача номаълум эди. Асар ҳанафий мазҳабига оид фиқҳий ҳукмлар тўпламидан иборат

16.

Ҳусайн Воиз Кошифий. «Мавоҳиби Алиййа» (Олиймақом туҳфалар)

Факсимиле кўринишдаги нашр

Ҳазрат Алишер Навоийнинг топшириғига биноан муаллиф томонидан Қуръоннинг барча сураларига ёзилган тафсир. Асарда тафсирдан ташқари XV асрдаги машҳур шахслар ва манбаларнинг номлари келтирилган

17.

Номаълум муаллиф. «Дур ал-ажойиб» (Ажойиботлар гавҳари)

Матннинг илмий-изоҳли таржимаси

Асар эътиқоднинг ахлоқий ва этик меъёрларини ёритишга бағишланган бўлиб, муаллиф унда маҳаллий олимларнинг асарларига асосланган

18.

Ҳаким ат-Термизий (820 — 930). «Хатм ал-авлийа» (Валийлар муҳри)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Асар тасаввуф тарихига, сўфийлар одобининг асосий қоидаларига, шунингдек тасаввуф таълимоти ғояларининг ёшларни маънавий-маърифий тарбиясидаги ўрнини ёритишга бағишланган

19.

Ҳаким ат-Термизий. «Масаъили макнуна» (Пинҳон масалалар, тушунчалар)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Асар тасаввуф тариқатлари таълимотининг асосини ташкил этувчи ахлоқий-тарбиявий, диний-маънавий масалаларни ёритишга бағишланган

20.

Ҳаким ат-Термизий. «Манҳийат» (Рухсат этилган ва ман қилинган)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Асар шариатда рухсат этилган ва ман қилинган ҳукмларга бағишланган

21.

Ҳаким ат-Термизий. «Таҳсил назаъир ал-Қуръон» (Куръон истилоҳларининг лексикологик талқини)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Асар қуръоншуносликда истифода этиладиган истилоҳларнинг лексик-филологик талқинига бағишланган

22.

Собир Термизий. «Девон» (Девон)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Ўрта аср шоирининг форс тилидаги шеър ва ғазалларидан таркиб топган

23.

Абу Исо Термизий (IX аср). «Сунан ат-Термизий»

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Асар мусулмон фиқҳининг асосий манбаларидан бири бўлиб, у Пайғамбарнинг айтганлари ва ўзларини тутишларига бағишланган. Ахлоқий-этик ва тарбиявий мазмундаги ҳадислардан иборат тўплам

24.

Абу Исо Термизий. «Тасмиййа асҳоб ар-Расул» (Пайғамбар саҳобаларининг биографияси)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Асар Пайғамбар саҳобаларининг таржимаи ҳолларини ёритишга бағишланган

25.

Абу Исо Термизий. «Илал ат-Термизий» (Ҳадисларнинг иллатларини аниқлаш қоидаси)

Ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима

Асар ҳадис ровийларининг даражалари ва уларнинг ўзаро боғлиқлик силсиласини ҳамда ҳадис матнини аниқлашга бағишланган

26.

Бурҳониддин ал-Марғиноний (1118 — 1197). «Мухтарат ан-навозил» (Нозил бўлганлардан танлаб олинганлари)

Матн нашри

Асар ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётида учраб турадиган масалаларни ҳанафийлик мазҳаби фиқҳи нуқтаи назаридан ёритишга бағишланган

27.

Бурҳониддин ал-Марғиноний.
«ат-Таджнис ва-л мазид»

Матн нашри

Асар ҳанафийлик мазҳабининг амалий фиқҳ соҳасига бағишланган

28.

Фахруддин Қозихон (ваф. 1196). «Фатаво-и Қозихон» (Қозихон фатволари)

Матн нашри

Асар ҳанафийлик мазҳабининг амалий фиқҳ соҳасига бағишланган

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига
ШАРҲ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб кўп асрлик маданий ва илмий ютуқларимиз акс этган ёзма ёдгорликларни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилишга катта эътибор берилмоқда.

Ўзбекистонда асрлар давомида Марказий Осиё бўйича энг бой қўлёзма мерос жамланган бўлиб, унинг салмоқли қисми Ўзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланади. Ҳар бири улкан маънавий обида, маданият дурдонаси бўлган бу қўлёзмалар фонди жаҳон миқёсида беқиёс аҳамиятга эга бўлган бебаҳо хазинадир. Мазкур фонд 2000 йилда ноёб илмий ва маданий объектлардан бири сифатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Институтнинг қўлёзмалар фонди олтита алоҳида бўлимдан ташкил топган бўлиб, араб, форс, эски ўзбек тили ва бошқа шарқ тилларида битилган 26 минг жилд қўлёзма, 39 минг жилд тошбосма китоблар ва 10 мингга яқин тарихий ҳужжатлардан ташкил топган.

Мазкур илм даргоҳида нафақат илмий-тадқиқот ишлари, балки қўлёзмаларни сақлаш, таъмирлаш, фондни бойитиб бориш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий тадқиқотчиларга манбалар билан ишлашлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш каби кенг қамровли ишлар олиб борилади.

Миллий ўзликни англаш, тарихий хотира давомийлигини таъминлаш, улкан ёзма меросни асраб-авайлаш, бойитиб бориш ва тадқиқ қилиш ҳамда маданий ва маънавий қадриятларни оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ёш авлодни ватанпарварлик ва бой тарихимизга чуқур ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган мамлакат сифатидаги халқаро обрў-эътиборини янада мустаҳкамлаш, бой ёзма меросимизни сақлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш ишларини янги сифат босқичига кўтаришга йўналтирилган.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти қадимий қўлёзмалар, тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган бошқа ёзма манбаларни сақлаш, ўрганиш, илмий асосда тадқиқ этиш ва тарғиб қилиш бўйича мамлакатимиздаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгилангани унинг дунёдаги етакчи шарқшунослик марказларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, қарорда Институтнинг илмий ва ташкилий фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган. Жумладан, замонавий талаблар асосида Институтнинг асосий вазифа ва фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Улардан бири институт фондларини сақлаш ва аҳоли қўлида сақланаётган қўлёзма ва бошқа ёзма ёдгорликларни харид қилиш ҳисобидан бойитишни назарда тутади. Шу мақсадда ёзма ёдгорликларни тўплаш, баҳолаш ва сотиб олиш билан шуғулланадиган экспертлар гуруҳи ва махсус комиссия тузилмоқда.

Шунингдек, Ўрта асрларда Марказий Осиё ҳудудидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг илм-фаннинг аниқ, табиий, гуманитар соҳалари ва ислом илмлари бўйича яратган асарлари тадқиқини кенгайтириш ва чуқурлаштириш ҳамда уларни асл матн ва илмий изоҳли таржима шаклида нашр этиб, таълим-тарбия жараёнига жорий этиш ва илмий муомалага киритиш ишларига алоҳида урғу берилган.

Шу билан бирга, қарорда институтнинг турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўлёзма манбалар билан ишлаш малакасига эга ёш кадрларни тайёрлаш ишига алоҳида эътибор қаратилган.

Қарорда Институтнинг хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи, ривожланиш босқичлари, ҳозирги кунда ушбу давлатларда кечаётган сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнларни уларнинг Ўзбекистон Республикаси билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатлари нуқтаи назаридан ўрганиш борасидаги илмий тадқиқотлар кўламини янада кенгайтириш борасидаги вазифалар аниқ белгилаб берилган.

Дунё миқёсида қўлёзмаларни сақлаш ва реставрация қилишга бўлган эътиборнинг тобора ортиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, қарорда Институтнинг фото ва реставрация лабораториялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилгани алоҳида аҳамият касб этади. Бу борадаги ишларнинг самарали йўлга қўйилиши қўлёзмаларнинг умрини узайтириш ва ушбу лабораторияларни Ўзбекистондаги бошқа мавжуд фондлар учун намунавий пешқадам реставрация майдонига айлантириш имконини беради. Бундан ташқари, қадимий ёзма манбалар билан ишлашнинг ўзига хос мураккаб хусусиятларини, бу иш юқори илмий малака ва кўникмаларни талаб қилишини инобатга олиб, Институтнинг қадимий қўлёзмаларни реставрация қилиш ва сақлаш билан шуғулланувчи ходимларини молиявий рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланган.

Қарорда ўз ечимини топган муҳим масалалардан яна бири — бу бой ва турфа ёзма меросимизни намойиш этиш мақсадида Институтнинг Шарқ қўлёзмалари музейини яратишдир. Музейда қўлёзмалар фондида мавжуд коллекцияларнинг энг ёрқин намуналари намойиш этилади.

Ушбу қарор давлатимиз томонидан илм-фаннинг ролини кучайтириш, мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлаш, академик институтларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда тарихий ва маданий ёдгорликларни тизимли ва илмий асосда сақлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлиб, у барчамизни бой маънавий меросимизни кўз қорачиғидек асраш, уни бугунги ва келажак авлодлар учун хизмат қилдиришга даъват этади.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 389-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)