Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
ИЛОВА
|
Тадбирлар номи |
Ижро этиш муддати |
Масъул ижрочилар | |
|
I. «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) қабул қилинганлиги муносабати билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш | |||
|
1. |
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг назорат-таҳлил фаолиятини тартибга солиб турувчи қонун ҳужжатларини, шу жумладан палаталарнинг регламентларини Қонун талабларига мувофиқлаштириш. |
2016 йил |
Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитаси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Олий Мажлис палаталари девонлари, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Адлия вазирлиги |
|
1.1. Қонунларни инвентаризациядан ўтказиш. | |||
|
1.2. Зарур бўлганда тегишли қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун киритиш. | |||
|
2. |
2. Ҳукумат қарорларини Қонунга мувофиқлаштириш, шунингдек Қонунга зид бўлган қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг қайта кўриб чиқилишини ва бекор қилинишини таъминлаш. |
2016 йил |
Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
2.1. Қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш. | |||
|
2.2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан келишиб олиш. | |||
|
2.3. Вазирлар Маҳкамасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини киритиш. | |||
|
II. Депутатлар ва сенаторларнинг Қонунни рўёбга чиқариш борасидаги профессионал малакасини оширишга қаратилган тадбирлар | |||
|
3. |
Депутатлар, сенаторлар, олимлар, давлат бошқаруви органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунни самарали рўёбга чиқариш бўйича депутатлар ҳамда сенаторларнинг биринчи галдаги вазифалари» мавзусида семинар ташкил этиш ва ўтказиш. |
2016 йил июнь |
Қонунчилик палатаси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти |
|
4. |
Парламент сўрови ҳамда Қонунчилик палатаси депутатининг сўровини уюштириш ва уларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига юборишга доир услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. |
2016 йил июнь |
Қонунчилик палатаси |
|
5. |
Парламент сўрови ҳамда Сенат аъзоси сўровини уюштириш ва уларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига юборишга доир услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. |
2016 йил июнь |
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, Сенат девони |
|
6. |
Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан қонунлар ижро этилишининг, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати ўрганилишини уюштириш ва ўтказишга ҳамда қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини мониторинг қилишга доир услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2016 йил май |
Қонунчилик палатаси |
|
7. |
Сенат қўмиталари томонидан қонунлар ижро этилишининг, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати ўрганилишини уюштириш ва ўтказишга ҳамда қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини мониторинг қилишга доир услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2016 йил май |
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси, Сенат девони |
|
8. |
Депутатлар, сенаторлар, олимлар, давлат бошқаруви органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида «Парламент сўровини ва Қонунчилик палатаси депутати, Сенат аъзоси сўровини юборишнинг ўзига хос жиҳатлари» мавзусида семинар ташкил этиш ҳамда ўтказиш. |
2016 йил июнь |
Қонунчилик палатаси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
9. |
Депутатлар, сенаторлар, олимлар, давлат бошқаруви органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида «Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари томонидан қонунлар ижро этилишининг, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати ўрганилишини ҳамда қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини мониторинг қилиш услубияти» мавзусида семинар ташкил этиш ҳамда ўтказиш. |
2016 йил июль |
Қонунчилик палатаси, Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси |
|
10. |
Парламент назорати ўтказилаётганда депутатлар ва сенаторлар амалий фойдаланиши учун материаллар ва ҳужжатлардан иборат рисолаларни тайёрлаш. |
2016 йил июль |
Қонунчилик палатаси, Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
III. Қонуннинг мазмун ва моҳиятини тушунтиришга доир тадбирлар | |||
|
11. |
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари учун Қонуннинг мазмун-моҳиятини уларга етказишни назарда тутувчи республика семинарини ташкил этиш. |
2016 йил май |
Қонунчилик палатаси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги |
|
12. |
Теле- ва радиокўрсатувлар узатиш, матбуотда ҳамда электрон оммавий ахборот воситаларида, давлат органларининг расмий веб-сайтларида Қонуннинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти тўғрисида мақолалар чоп этиш бўйича қўшма медиа-режани тасдиқлаш. |
Тасдиқланган медиа-режага мувофиқ |
Қонунчилик палатаси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, ЎзА, МРТК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ЎзЭОАВМА |
|
13. |
Сиёсий партияларнинг барча фракциялари вакиллари, уларнинг электорати, шунингдек сенаторлар иштирокида «Ўзбекистон» телерадиоканалида «Парламент назорати самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари — миллий тажриба ва уни янада ривожлантириш истиқболлари» мавзусида ток-шоу ўтказиш. |
2016 йил июль |
Қонунчилик палатаси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, МРТК |