Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005 22.10.2002 йилдаги 364-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР КОМПЛЕКСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт салоҳиятини кенгайтиришни таъминлаш, мамлакатимиз маҳсулотларининг жаҳон бозорларига кириб боришига кўмаклашиш, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасида Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Ташқи иқтисодий алоқалар комплексининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий, савдо алоқаларини ривожлантириш ва амалга оширишга доир фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳволи ҳамда ташқи иқтисодиёт хавфсизлиги устидан давлат назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт салоҳиятини ривожлантиришга, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ва унинг жаҳон иқтисодиёти тизимига интеграциялашувини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга, иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришга йўналтирилган давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг муҳим ташқи иқтисодий, инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (битимлар, контрактлар, протоколлар ва бошқалар) тайёрланиши ва амалга оширилиши устидан мунтазам мониторинг олиб борилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси таркибига киритилсин ва Комплекснинг ишчи органи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари аппаратининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 22 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
364-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 22 октябрдаги 364-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари ёрдамчиси‎‎‎‎‎
1-тоифали иш юритувчи-котиба‎
‎Жами:‎‎
—1‎
‎—1‎
‎—2‎

‎‎I. Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти ‎

Департамент бошлиғи‎ —1‎
1- тоифали иш юритувчи-котиба‎ —1‎

‎‎Экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва импорт ўрнини тўлдириш
‎ (ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш) ‎масалалари гуруҳи

Гуруҳ раҳбари‎ —1‎
Бош мутахассис‎
‎Етакчи мутахассис
—3‎
‎—3

Халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан алоқалар ҳамда
‎Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик гуруҳи ‎‎‎

Гуруҳ раҳбари
‎Бош мутахассис
‎Етакчи мутахассис ‎
—1‎
‎—3
‎—1

Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш масалалари гуруҳи ‎‎‎

Гуруҳ раҳбари
‎Бош мутахассис
‎Етакчи мутахассис ‎
—1
‎—2
‎—2 ‎

‎‎Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан
‎иқтисодий ҳамкорлик масалалари гуруҳи

Гуруҳ раҳбари
‎Бош мутахассис
‎Етакчи мутахассис ‎
—1
‎—1
‎—1‎

‎‎Ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш гуруҳи‎

Гуруҳ раҳбари (юрист)
‎Бош мутахассис (юрист)
‎Етакчи мутахассис (юрист) ‎
—1
‎—1
‎—1‎

‎‎Ташқи савдо ва транспорт акциядорлик корхоналари фаолияти мониторинги гуруҳи

Гуруҳ раҳбари
‎Бош мутахассис
‎Етакчи мутахассис ‎
—1
‎—1
‎—1‎

‎‎Экспорт имкониятини ривожлантиришни рағбатлантириш Республика кенгаши котибияти

Етакчи мутахассис‎ —1‎
Жами‎ 29‎
Ҳаммаси 31‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмарказимпэкс» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатмашимпекс» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзинтеримпекс» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмахсусимпэкс» давлат корхонаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик транспорт-экспедиторлик компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзинвестлойиҳа» республика инжиниринг компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекинвест» компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзбюроКЕС»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Асака» банки
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси — товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳар йилги прогнозларини ишлаб чиқиш, шунингдек инвестиция дастурига киритилган хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги лойиҳаларнинг аниқ рўйхати ва йиғма рўйхати бўйича;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар — импортнинг ўрнини тўлдириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар — хорижий ва халқаро ташкилотлар билан иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлар — ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Раҳбарлик қилинадиган республика комиссиялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш идоралараро комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро божхона-тариф кенгаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Республикаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 133-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(тўртинчи ва бешинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консалтинг фирмалари ва давлат бошқарув органларининг ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика кенгаши (ҳамраиси).
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 22 октябрдаги 364-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий сони: 29 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 22 октябрдаги 364-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н И З О М

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти (кейинги ўринларда «Департамент» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар комплексининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқаро шартномаларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Бош вазир, Бош вазир ўринбосари — Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари раҳбарлигида амалга оширади ҳамда бевосита уларга ҳисоб беради, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Департамент ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ўз бланкасига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Департаментнинг тузилмаси ва мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Департамент таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва импорт ўрнини тўлдириш (ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш) масалалари гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан алоқалар ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш масалалари гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик масалалари гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комплекс тузилмасига кирувчи ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари фаолияти мониторинги гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт имкониятини ривожлантиришни рағбатлантириш Республика кенгаши котибияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент таркибига, шунингдек мустақил юридик шахс бўлган Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси («ЎЗбюроКЕС») ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Департамент ишларига мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилган Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Департамент бўлинмалари ишини Ўзбекистон Республикаси вазирининг ўринбосарига тенглаштирилган гуруҳ раҳбарлари бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Департамент бошлиғи ва бўлинмалар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Департаментнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) экспорт имкониятини кенгайтириш ва импортнинг ўрнини тўлдириш (ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш) соҳасида:

вазирликлар, идоралар ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий бошқарув органларининг республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон товар бозорларининг комплекс маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва экспорт таркибини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт маҳсулотлари миқдорини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича потенциал имкониятларни таҳлил қилиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар айрим турлари импортининг ўрнини қоплаш тармоқ дастурларини шакллантиришга доир ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вазирликлари ва идораларининг хорижий мамлакатлар билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик дастурларини амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар, Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ва иқтисодиёт ташкилотлари билан алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органларининг Жаҳон савдо ташкилотига кириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштииш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ва иқтисодиёт ташкилотларининг имтиёзли кредитлари ва грантларини, техникавий кўмаклашиш воситаларини мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва дастурларини амалга ошириш учун жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг донор мамлакатлар билан молиявий ва техникавий ҳамкорлиги дастурлари мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли тижорат банкларининг халқаро молия институтлари маблағларини Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишга жалб этишга доир ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш соҳасида:

хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида қулай инвестиция муҳитининг аҳволини таҳлил қилиш ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар билан инвестиция шартномалари тузилиши ва уларнинг шартларига ҳамда энг муҳим лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослаш параметрларига риоя қилиниши мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳити тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий кредитлар ва бевосита инвестицияларни инвестиция дастурлари ҳамда устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва маҳаллий бошқарув органларига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этишда ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар лойиҳалари рўйхатини шакллантиришда ва мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ташкил этишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси котибиятлари ва Департаментлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида амалга ошириладиган энг йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини, маблағ билан таъминлаш схемаларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ҳамкорлик соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МДҲ мамлакатлари билан давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик шартномалари ва битимларини тайёрлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги битимларнинг МДҲ доирасида бажариш масалаларидаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МДҲга аъзо давлатлар иштирокида иқтисодий гуруҳлар билан ҳамкорлик соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:

ташқи иқтисодий алоқаларнинг, хорижий инвестицияларни жалб этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича шартномалар (контрактлар, битимлар)нинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказишни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг муҳим ташқи иқтисодий, инвестиция, ташқи савдо шартномалари (битимлари, контрактлари, протоколлари ва бошқалар)ни тайёрлаш, тузиш ва амалга ошириш жараёнларини ҳуқуқий таъминлаш ҳамда энг муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш барча босқичларининг мунтазам мониторингини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлари томонидан имзоланган икки томонлама ва кўп томонлама идоралараро битимларнинг бажарилиши мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Комплекс таркибига кирувчи ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари фаолияти мониторинги соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари фаолияти устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари томонидан давлат экспорт дастурлари ва импорт бўйича топшириқларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, улар томонидан амалга ошириладиган энг йирик контрактлар самарадорлигини баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Департаментнинг асосий функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Департамент ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг юритишига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ҳукумат қарорлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) экспорт имкониятини кенгайтириш ва импортнинг ўрнини тўлдириш (ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш) соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш бўйича экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнозини ишлаб чиқиш ва унинг бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импортнинг ўрнини тўлдириш ва маҳаллий хом ашё негизида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш, шакллантириш ва амалга ошириш юзасидан вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини, мамлакат корхоналари ва ташкилотларини ҳарбий-техник мол-мулк ва махсус технологиялар билан жиҳозлаш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар, Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлиги, шунингдек ҳам қарз олинган, ҳам қарз олинмаган операцияларни кенгайтириш стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, техник кўмаклашиш воситаларини жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан молиявий ва техник ҳамкорлиги дастурлари мониторингини олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан битимлар лойиҳаларини тайёрлаш, шунингдек имзоланган битимлар бажарилишини назорат қилиш;
(«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган лойиҳалар мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ва иқтисодий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари фаолиятига кўмаклашиш, уларга зарур иқтисодий ахборотларни, шу жумладан махфий тусдаги ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш жараёнини ташкил этиш ва Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича Идоралараро комиссия котибияти функцияларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг маблағ билан таъминлаш ва суғурталашни ташкил этиш юзасидан халқаро молия институтлари, хорижий мамлакатларнинг экспорт-кредит агентликлари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг сиёсий ва ишбилармон доиралари, халқаро молия-иқтисодий институтлар ва хорижий банкларнинг республикадаги инвестиция муҳити ва амалга оширилишида хорижий инвесторлар қатнашиши мумкин бўлган лойиҳалар тўғрисида кенг хабардор қилинишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотларнинг техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилишига мўлжалланган ва хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилишига кредитлари ва техник ёрдамидан самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Комплекслари котибиятлари ва Департаментлари кўмагида, хорижий инвестициялар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган айрим инвестиция лойиҳалари бўйича Ҳукумат қарорлари тайёрланиши, қабул қилиниши ва уларнинг ижро этилиши назорат қилиниши жараёнини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳузурида ташкил этиладиган хорижий инвестициялар жалб этилишини ахборот билан таъминлаш бўйича махсус гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
(«в» кичик банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятининг ташкилий масалалари ўз вақтида ҳал этилиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш масалаларида «Ўзинвестлойиҳа» республика инжиниринг компанияси, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик ва инвестиция жараёнининг бошқа қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари иқтисодиёти ривожланишининг аҳволини ва уларда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш ҳамда улар билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Комплекси котибиятлари ва Департаментлари билан биргаликда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорлик шартномалари ва битимлари тайёрлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик юритувчи субъектлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари субъектлари билан имзолаган икки томонлама ва кўп томонлама идоралараро битимларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги норматив ҳуқуқий амалиётни ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг мавқеини ҳуқуқий таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга, хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришга, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига, хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг муҳим ташқи иқтисодий, инвестиция, ташқи савдо шартномалари (битимлари, контрактлари, протоколлари ва бошқалар)нинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш ҳамда энг муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларида мунтазам мониторингни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Комплекс таркибига кирувчи ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари фаолияти мониторингини олиб бориш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда уни ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг келишилган савдо ва маркетинг сиёсатини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик компаниялари учун давлат экспорт дастурларини ва импорт бўйича топшириқларни шакллантиришда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик товар позициялари бўйича энг йирик контрактларнинг амалга оширилиши самарадорлигини баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Департаментнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Департамент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари котибиятлари, бўлимлари ва Департаментларидан, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналардан, шунингдек барча даражалардаги давлат бошқаруви органларидан Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича материалларни сўраб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек давлат-тижорат банкларининг ҳисоботларини эшитиш ва ўз ваколатлари доирасида уларга топшириқлар бериш;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги энг муҳим муаммоларни маслаҳатлашиш, ўрганиш ва ҳал этиш, ушбу соҳада таклифлар тайёрлаш учун вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш учун Ўзбекистон Республикаси олимлари ва мутахассисларини, шунингдек хорижий экспертларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ва техник кўмаклашиш юзасидан халқаро молия ва иқтисодий ташкилотларга ва хорижий агентликларга сўровлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалаларига доир музокараларда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари билан келишилган ҳолда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирокида кенгашлар ўтказиш, уларнинг ҳайъатлари ишида, Вазирлар Маҳкамаси, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари мажлисларида, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва корхоналардаги кенгашларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ташқи иқтисодий ва инвестиция фаолияти юзасидан такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан, шунингдек ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро, хорижий, молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ахборотларидан ва маълумотлар электрон базаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмахсусимпэкс» давлат корхонаси орқали давлат харидлари портфелини шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг ҳарбийлаштирилган тузилмаларидан ҳарбий-техник мол-мулкка ва махсус технологияларга бўлган эҳтиёж тўғрисида ахборотларни белгиланган тартибда сўраб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Департамент қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар жалб қилинган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги натижаларини, товарлар (хизматлар) экспорти ва импортининг йиллик ва узоқ муддатли прогнозларини, импортнинг ўрнини тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурлари бажарилишини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари бажарилиши бўйича ҳисоботларни Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кўриб чиқиши учун тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар жалб қилинган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан бажарилишини амалий назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг, хорижий ҳукумат муассасаларининг ва йирик инвесторларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Департамент ўзи қабул қилган қарорлар учун амалдаги қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган ўз ваколатлари доирасида жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 22 октябрдаги 364-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартиришлар киритилаётган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарияти тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2000 йил 5 августдаги 310-сон қарорига 2-иловада «Ўзбекинвест» сўзи чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 5 мартдаги 112-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2001 йил 29 сентябрдаги 395-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловада I бобнинг 4-банди, III бобнинг иккинчи ва олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловада I боб 5-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 20-сон, 158-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 30-сон, 344-модда)