Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013 30.06.2000 йилдаги 250-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАЛЮТА БОЗОРИНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ВАЛЮТА АЛМАШТИРИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 91-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Валюта бозорини эркинлаштириш, валюта алмаштириш операцияларини кенгайтириш ва миллий валютанинг ички конвертациясини босқичма-босқич таъминлаш, нақд хорижий валютанинг республика ҳудудида муомалада бўлиши тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 34-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 1-2-сон, 5-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмаштириш шохобчалари фаолияти тегишли детекторлар, тестерлар, хорижий валюталарнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун бошқа зарур замонавий асбоб-ускуналар мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмаштириш шохобчаларида хорижий валюта чекланмаган миқдорда харид қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмаштириш шохобчалари томонидан сотиб олинган нақд хорижий валютадан уни кейинчалик алмаштириш шохобчалари орқали сотиш учунгина фойдаланилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта алмаштириш операциялари ваколатли банклар томонидан ўз маблағлари (илгари алмаштириш шохобчалари орқали сотиб олинган маблағлар ҳам шу жумлага киради) ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига, шу жумладан, мижозларнинг валюта тушуми мажбурий сотилгандан кейин қоладиган маблағларини харид қилиш ҳисобига, шунингдек, банклараро валюта бозорида харид қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тижорат банкларига хорижий валютани хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб эркин курс бўйича харид қилиш ва сотиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмаштириш шохобчаларида нақд хорижий валютани харид қилиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқнинг энг кўп чегараси 5 фоизгача миқдорда белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчаларида нақд хорижий валюта Ўзбекистон Республикаси резидентларига паспорт (Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун — ҳарбий билет ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома) кўрсатилганда ва хорижий давлатнинг кириш визаси, авиация ёки темир йўл чипталари мавжуд бўлган тақдирда сотилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 263-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидентларга сўмлар хорижий валютага улар томонидан алмаштириш шохобчасининг тасдиқловчи маълумотномаси ёки банкомат чеки, шунингдек, сўмдаги маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро жорий операциялар амалга оширилиши натижасида қонуний йўл билан олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда илгари сўмга алмаштирилган хорижий валюта миқдорида алмаштирилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар — резидентлар томонидан 5000 АҚШ долларига тенг миқдордан ошувчи нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Алмаштириш шохобчаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алмаштириш шохобчаларида валюта алмаштириш операцияларини амалга оширишга йўл қўйиладиган хорижий валюталар рўйхатини халқаро валюта бозорларидаги конвертацияланишдан ва курсларнинг барқарорлигидан келиб чиқиб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда марказий аппарат тузилмасида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф устидан мониторинг бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 кун мобайнида 1-иловада кўрсатиб ўтилган ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчалари ходимларини валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш қоидаларини билиш юзасидан аттестациядан ўтказиш, кейинчалик уларга аттестация гувоҳномалари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли банкларнинг валюта ресурслари кўпайишига қараб нақд хорижий валютани харид қилиш ва сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган банклар тармоғини кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси ваколатли банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида алмаштириш шохобчалари зарур даражада ишлашини, улар валюталарнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун зарур замонавий асбоб-ускуналар, санаш-ҳисоблаш техникаси, қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси, телефон алоқаси билан жиҳозланишини, малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд хорижий валюта ноқонуний айланиши ва қалбаки банкнотлар муомалада бўлишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат солиқ қўмитасига тегишли ахборотни ўз вақтида тақдим қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ваколатли банкларнинг раҳбарлари алмаштириш шохобчаларида операциялар тўғри ўтказилиши учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси республика ҳудудида нақд хорижий валютанинг ноқонуний айланишига барҳам бериш, қалбаки банкнотларни аниқлаш, айбдор шахсларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарликка тортиш чора-тадбирларини кучайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 3 ва 3а* (махфий)-иловаларга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3а-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 декабрдаги 467-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 173-модда; )
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмаштириш шохобчаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ваколатли банклар муассасалари валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш учун алмаштириш шохобчалари очадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмаштириш шохобчаларининг жойлашиш ўрни ва уларнинг иш тартиби манфаатдор ташкилотлар билан келишиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алмаштириш шохобчалари фаолиятига фақат ушбу Низомда белгиланган талабларга албатта риоя этилган, шу жумладан алмаштириш шохобчалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ваколатли банклар жойлашган жойдаги ҳудудий Бош бошқармаларида рўйхатдан ўтказилган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида, шунингдек бошқа банклар биноларида ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчалари очишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмаштириш шохобчасини рўйхатдан ўтказишда бузилишлар аниқланган тақдирда Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси ваколатли банкка рўйхатдан ўтказишнинг асосли рад этилганлиги тўғрисидаги хабарни унинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаётган алмаштириш шохобчасининг рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинган тақдирда ваколатли банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли билдиришномаси олинган куни ўзининг алмаштириш шохобчасини ёпишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Алмаштириш шохобчалари ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Алмаштириш шохобчаси мижозларнинг танишиши учун қулай бўлган жойга қўйилган стенд билан жиҳозланган бўлиши керак, стендда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмаштириш шохобчасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ва иш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд хорижий валютанинг хорижий валютадаги сотиб олиш ва сотиш курслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур алмаштириш шохобчаси томонидан бажариладиган валюта алмаштириш операцияларининг турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютадаги пул белгиларининг ҳақиқийлигини ва тўловга яроқлилигини аниқлаш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алмаштириш шохобчасида операцияларни амалга ошириш чоғида айни бир вақтда икки нафар ходим – назоратчи ва кассир ишлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолларда, ваколатли банк муассасаси раҳбарининг фармойишига биноан, алмаштириш шохобчасида вақтинчалик ишлаш учун ваколатли банклар муассасаларининг энг тажрибали, махсус йўл-йўриқлар берилган кассирлари жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк муассасаси алмаштириш шохобчалари ходимларини бойликларни сақлаш, қабул қилиб олиш, бериш, ишлаш, қайта ҳисоблаб чиқиш, ташиш йўриқномалари ва қоидалари; валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш ва ҳисобга олиш тартиби; алмаштириш шохобчалари ходимларининг валюта алмаштириш операциялари белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлиги тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари қоидалари билан таништириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ваколатли банклар муассасалари, фаолият кўрсатиш шароитларига кўра, алмаштириш шохобчаси биносини қўриқлашни, зарур даражада жиҳозлашни таъминлайдилар, алмаштириш шохобчаси бошқа хизматлардан ажратилган, пўлат сандиқлар (сейфлар), телефон алоқаси, қўриқчилар ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияси, валютанинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун детектор ёки тестер билан ва бошқа замонавий жиҳозлар билан, тегишли дастурий таъминотга эга бўлган счёт-ҳисоблаш ва компьютер техникаси билан, шунингдек барча зарур йўриқнома, назорат ва маълумотнома материаллари билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўриқнома, назорат ва маълумотнома материаллари алмаштириш шохобчалари ходимларига алмаштириш шохобчаларига раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахсда сақланадиган махсус дафтарга имзо қўйдирган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Алмаштириш шохобчасида тегишли шахсларни алмаштириш шохобчаси кассири ёки назоратчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида банк бўйича буйруқдан кўчирма бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган банк бўйича буйруқдан кўчирма банк муассасаси раҳбари томонидан имзоланган ва банкнинг юмалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассир ва назоратчи билан меҳнат шартномаси тузишда банк муассасаси раҳбарлари уларни илгариги иш жойидан, доимий яшаш жойидан, шунингдек ички ишлар бўлимидан маълумотномалар олиш йўли билан пухта текширадилар. Зарурат бўлганда, ишга қабул қилиш синов муддати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Алмаштириш шохобчаси кассири ва назоратчиси валюта алмаштириш операциясининг ишончли бажарилиши, ҳисоботларнинг тўғрилиги, сумкадаги бойликларнинг тўлиқлиги учун ушбу Низомга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Фуқаролик ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кассир ва назоратчи алмаштириш шохобчасида ишлаб турган вақтида эгаллаб турган лавозими кўрсатилган хизмат гувоҳномаларини доимо ўзи билан олиб юриши керак. Алмаштириш шохобчасининг ҳар бир ходимига фамилияси кўрсатилган штамп бириктириб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмаштириш шохобчаси биносига бегона шахсларнинг кириши тақиқланади. Алмаштириш шохобчалари ходимларининг ўзларига юкланган ишни бажаришни бошқа шахсларга ишониб топшириши қатъиян тақиқланади. Яқин қариндошларнинг алмаштириш шохобчасининг кассири ва назоратчиси бўлиб биргаликда ишлаши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмаштириш шохобчасида ишдан ташқари вақтда нақд хорижий валюта, бланкалар, штамплар, шунингдек нақд «сўм»ларни сақлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Валюта алмаштириш операцияларини амалга оширишда қатъий ҳисобда турадиган бланкалардан фойдаланилади. Қатъий ҳисобда турадиган бланкалар ваколатли банк буюртманомасига биноан «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади ва зарур ҳимоя даражаларига эга бўлади. Ҳар бир бланка айнан бир хил тартиб рақамига эга бўлган икки нусхадан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни валюта алмаштириш операцияларини амалга оширмасдан расмийлаштириш ва бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли банклар муассасалари ҳар қайси алмаштириш шохобчасига банк томонидан белгиланган кун ёки вақт мобайнида алмаштириш шохобчаси ишини таъминлайдиган миқдорда сўмлардаги ва хорижий валютадаги аванс лимитини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Алмаштириш шохобчасига миллий валютани, хорижий валютани, бошқа бойликларни иш бошланишига етказиб бериш ва иш куни мобайнида улар билан таъминлаб туриш инкассатор томонидан амалга оширилади. Инкассаторлар томонидан етказиб берилган сумка кассир томонидан назоратчи иштирокида қабул қилиб олинади, бунда сумканинг созлиги ва пломбанинг бутунлиги пухта текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар алмаштириш шохобчаси иши моддий бойликларнинг катта айланмаси билан боғлиқ бўлса, кейинги кун учун бойликларни ва қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни олиш ва тайёрлаб қўйиш кассир томонидан бир кун олдин амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Алмаштириш шохобчасида қуйидаги операциялар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд хорижий валютани нақд сўмга сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютадаги йўл чекларини нақд сўмга сотиб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидентлар томонидан алмаштириш пунктининг маълумотномаси ёки банкомат чеки тақдим этилган тақдирда, шунингдек сўм маблағлари қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро жорий операциялар амалга оширилиши натижасида қонуний йўл билан олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда уларга хорижий валютани (йўл чекларини) илгари алмаштирилган сумма доирасида сўмга хорижий валюта ва йўл чекларини сотиш;
(12-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси резидентларига нақд сўмга сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаларига мувофиқ, ваколатли банклар раҳбарларининг алмаштириш шохобчалари очиш тўғрисидаги буйруқларида назарда тутилган бошқа операциялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатли банклар нақд хорижий валютани ўз алмаштириш шохобчалари орқали харид қилиш ва сотиш операцияларини амалга ошириш учун тегишли рухсатномага эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Нақд хорижий валюта Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларидан чеклашларсиз сотиб олинади. Сотиб олинган хорижий валюта биржадан ташқари валюта бозорида мажбурий сотилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий валютани эмитент мамлакатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар қиймати ва эмиссия йиллари бўйича харид қилиш ва сотиб олишда бирор-бир чеклашлар жорий этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг шикастланган пул белгилари (ҳақиқийлиги шубҳа уйғотадиган пул белгилари, ярим томони йўқ банкнотлар) мижоз ҳисобига эмитент банкка экспертизага жўнатиш учун ваколатли банк муассасалари томонидан инкассога қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчаларида нақд хорижий валюта Ўзбекистон Республикаси резидентларига паспорт (Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун — ҳарбий билет ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома) кўрсатилганда ва хорижий давлатнинг кириш визаси, авиация ёки темир йўл чипталари мавжуд бўлган тақдирда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малайзия, Таиланд, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва МДҲ мамлакатларига жўнаб кетаётган шахслардан нақд сўмларни хорижий валютага алмаштиришда хорижий давлатнинг кириш визаси мавжудлиги талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмаштириш чоғида авиация ёки темир йўл чипталари сотилган валюта миқдори кўрсатилган ҳолда алмаштириш шохобчасининг штампи билан тасдиқланади. Ушбу чипталар алмаштириш шохобчасининг сотилган хорижий валюта чипталарда кўрсатилган миқдорда қайтадан алмаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси мавжуд бўлган тақдирда қайта топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиация ёки темир йўл чипталарида алмаштириш шохобчаларининг алмаштирганлик тўғрисидаги штамплари мавжуд бўлган тақдирда республика ташқарисига чиқиб кетаётган шахсларга сўмларни хорижий валютага алмаштиришга йўл қўйилмайди.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 263-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Норезидентларга сўмларни хорижий валютага алмаштириш улар томонидан алмаштириш шохобчасининг тасдиқловчи маълумотномаси ёки банкомат чеки, шунингдек, сўмдаги маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро жорий операциялар амалга оширилиши натижасида қонуний йўл билан олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда илгари валюта сўмга алмаштирилган миқдор доирасида амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қуйидагилар қатъий тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) миллий валютани хорижий валютага сиртдан алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) нақд хорижий валютани хорижий валюта харид қилинганлиги тўғрисидаги маълумотноманинг тегишли нусхаси берилмаган ҳолда харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маълумотларни сотиб олинган валюта реестрига ва сотилган валюта журналига киритмасдан валютани харид қилиш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) алмаштириш шохобчаси биносида хорижий валюта ва сўмлардаги шахсий жамғармаларнинг бўлиши (энг кам ойлик иш ҳақининг ярмидан ортиқ миқдорда), шунингдек шахсий пулларни кассада алмаштириш шохобчаси бойликлари билан биргаликда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) валюта алмаштириш операциялари амалда содир этилмасдан маълумотномалар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Алмаштириш шохобчалари ходимлари хорижий валютани сотишда ҳар куни куннинг ҳужжатларига алмаштириш чоғида берилган маълумотларнинг иккинчи нусхаларини, алмаштирганлик тўғрисида алмаштириш шохобчаларининг штамплари босилган авиация ёки темир йўл чипталарининг нусхаларини, шунингдек, алмаштириш учун асос ҳисобланган бошқа ҳужжатларни тикиб қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Нақд хорижий валютани (хорижий валютадаги йўл чекларини) нақд сўмларга харид қилиш ва сотиш ваколатли банклар томонидан хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб эркин курс бўйича амалга оширилади.
(19-бандининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июндаги 282-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 12-сон, 95-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий валютани алмаштиришнинг белгиланган курслари ваколатли банк раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланиши керак. Нақд хорижий валютани харид қилиш ва сотишнинг белгиланган курслари тўғрисидаги ахборотнинг алмаштириш шохобчасига берилиши ваколатли банкда курсни белгилаш ҳамда маълумотларни бериш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда алоҳида журналда рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Нақд хорижий валютани сотиш бўйича операциялар алоҳида журналда ҳисобга олинади, ушбу журналда хорижий валюта сотилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари, унинг паспортига доир маълумотлар (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги), сотилган нақд валютанинг номи ва миқдори, сотиш санаси кўрсатилади. Кўрсатиб ўтилган журнал тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, банк муассасасининг муҳри билан тасдиқланган ва банк раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Операция куни тамом бўлгач бойликларнинг амалда мавжудлиги ва уларнинг ҳар бир тури бўйича ўтказилган операциялар ҳисобга олинган ҳолда кун бошидаги бойликлар қолдиғига мувофиқлиги ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бойликлар ва алмаштириш шохобчасининг ўтказилган операциялар тўғрисидаги ҳисоботи инкассаторлар томонидан банк муассасасига ўша куннинг ўзида етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатлар бош бухгалтер ёки валюта операциялари бўлими бошлиғи томонидан ҳисобот тўғри тўлдирилганлиги, бойликлар тўлиқ топширилганлиги, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалардан фойдаланиш тўғрилиги юзасидан текширилади ва кун ҳужжатларига солиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ҳисобот ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ваколатли банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига белгиланган алмаштириш курсларини ва уларнинг ўзгаришини маълум қиладилар, шунингдек белгиланган муддатларда ва шаклларда валюта алмаштириш операциялари бўйича маълумотлар ва ҳисоботларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмаштириш шохобчаларини рўйхатдан ўтказиш, улар ишини ташкил этиш ва уларни ёпиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмаштириш шохобчаси назоратчиси ва кассирининг лавозим мажбуриятларини ва уларнинг жавобгарлигини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмаштириш шохобчаларини пул аванслари билан таъминлаш ва қатъий ҳисобот бериладиган бланкалардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд хорижий валютани харид қилиш, сотиш ва алмаштириш (конверсия) бўйича операцияларни расмийлаштириш, шунингдек нақд хорижий валютани ва хорижий валютадаги йўл чекларини инкассо ва экспертизага қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютадаги пул белгилари ва йўл чекларининг тўловга қобилиятини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмаштириш шохобчаларида валюта операциялари ўтказилиши ва операция куни тугалланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказилган алмаштириш шохобчалари ва амалга оширилган валюта операциялари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Алмаштириш шохобчаларида мунтазам равишда, бироқ бир ойда камида бир марта бойликлар ва қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар мавжудлиги, валюта алмаштиришнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиш, реестрлар ва журналлар тўғри тўлдирилиши, алмаштириш шохобчаси асбоб-ускуналарининг созлиги юзасидан тафтишлар ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки алмаштириш шохобчалари ишининг тўғрилигини режали ва тўсатдан текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бошқармалари ўзларига қарашли ҳудуддаги ҳар бир алмаштириш шохобчаси йил чорагида камида бир марта текширилишини таъминлашга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтишлар ва текширишлар натижасида пул маблағлари камомади ва уларнинг ортиқ эканлиги, шунингдек бошқа қонунни бузишлар аниқланган тақдирда хизмат суриштирувидан кейин айбдорларга нисбатан интизомий жазолар қўлланилади, шу жумладан айбдорлар зарурият бўлганда, материалларни ваколатли банк томонидан тергов органларига берган ҳолда ишонч йўқолганлиги учун ишдан бўшатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Валюта алмаштириш операцияларини амалга оширишда қонунни бузишлар аниқланган, ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмаган, шунингдек, ишончсиз маълумотлар тақдим этилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини олти ойгача муддатга, ваколатли банк томонидан хорижий валютани алмаштиришга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга ёки уларни бекор қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва «Сўм-купон»нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарори 4-бандининг биринчи хатбоши, 5-бандининг биринчи хатбоши, 6-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмашувини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 21 июлдаги 379-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши, 2-бандининг учинчи ва олтинчи хатбошилари, 4-банди, 7-бандининг иккинчи хатбоши ва 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада валюта бозорини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 27 августдаги 436-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд миллий валютани эркин муомаладаги валютага алмаштиришнинг чекланган суммасини кўпайтириш тўғрисида» 1994 йил 9 сентябрдаги 457-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштиришга доир чеклашларни бекор қилиш тўғрисида» 1995 йил 12 июндаги 217-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада нақд хорижий валютанинг муомалада бўлишини тартибга солиш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 1996 йил 31 октябрдаги 376-сон қарорининг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 103-сон қарорига 2-илованинг 2.3-бандидаги «(ёхуд алмаштириш пунктлари)» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 173-модда; 2001 й., 1-2-сон, 5-модда; 12-сон, 78-модда; 2003 й., 12-сон, 95-модда; 14-сон, 115-модда; 15-16-сон, 129-модда; 19-сон, 178-модда; 19-сон, 181-модда)