12.05.2017 йилдаги 274-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октабрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сон Фармонига мувофиқ ҳамда аудиторлик ташкилотларининг хизматлар сифати ва улар томонидан тақдим этиладиган хулосаларнинг ишончлилиги учун масъулиятини кучайтириш бўйича фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш, аудиторлик хизматлари сифатини ва аудиторлик касби нуфузини ошириш, шунингдек, аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматларидан фойдаланувчилар билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилашнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хизматлари буюртмачиларининг замонавий эҳтиёжлари, корпоратив бошқарув тизими ва аудитнинг халқаро амалиёти стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсофсиз рақобат учун аудиторлик ташкилотларининг самарали жавобгарлик чораларини қўллаш орқали аудиторлик хизматлари бозорида адолатли рақобатни таъминлаш, шу жумладан аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан Аудиторларнинг касб этикаси кодекси аудиторлар томонидан бузилган ҳолларда таъсир чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ихтисослаштирилган бўлинма ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудитнинг халқаро стандартларини қўллашнинг энг яхши жаҳон тажрибасини жорий этиш, аудиторларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда ўз аъзолари бўлган аудиторлик ташкилотларига нисбатан иш сифати назоратини ихтиёрий асосда амалга ошириш бўйича аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари фаолиятини фаоллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик хизматлари бозорининг ахборот очиқлигини таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг веб-сайтида аудиторлик хизматлари бозорининг фаолияти тўғрисидаги умумий маълумотларни жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аудиторлик хизматлари бозорида адолатли рақобатни таъминлаш, унинг барқарор ишлаши ва ривожланишига кўмаклашадиган аудиторлик ташкилотларининг масъулиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида кўрсатилган комплекс чора-тадбирлар Дастурининг амалга оширилишини тизимли равишда назорат қилишни таъминласин ҳамда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли маълумотларни тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 12 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 274-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик хизматлари бозорида адолатли рақобатни таъминлашга, унинг барқарор фаолият кўрсатиши ва ривожланишига кўмаклашадиган аудиторлик ташкилотларининг масъулиятини ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комплекс чора-тадбирлар дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъуллар ижрочилар

I. Аудиторлик хизматлари бозори амал қилиш асосларини такомиллаштириш

1.

Аудиторлик фаолияти миллий стандартлари (АФМС) мазмунини уларнинг халқаро стандартлар ва умумэътироф этилган халқаро амалиёт талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш.

АФМСга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек АФМСни ишлаб чиқиш

2017-2018 йиллар давомида

Молия вазирлиги

2.

Аудиторлик касбида тажрибали ходимларни ҳамда АCCА ва CРА халқаро бухгалтер сертификатларига эга бўлган ёш мутахассисларнинг аудиторлик касбига қизиқишини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан мотивация тизимини яратиш.

Малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2017 йил III чорак

Молия вазирлиги

3.

Халқаро бухгалтерлар федерацияси ишида аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари фаолиятини фаоллаштириш, аудитнинг халқаро стандартларини қўллашнинг энг яхши жаҳон тажрибасини умумлаштириш ва жорий этиш, шунингдек, аудиторлик касби нуфузини ошириш.

Ижтимоий шериклик шартномаси

Қўшма режага мувофиқ

Молия вазирлиги,

Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси,

Аудиторлар палатаси

II. Аудиторлик ташкилотларининг самарали жавобгарлик чораларини қўллаш

4.

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан ўз аъзоларининг аудиторлик фаолияти принципларини бузиш хавфини аниқлаш ва бундай бузилишларнинг олдини олиш мақсадида улар фаолияти мониторингини амалга ошириш амалиётини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан:

аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан аудиторлар томонидан Аудиторларнинг касб этикаси кодекси бузилган ҳолларда таъсир чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ихтисослаштирилган бўлинма ташкил этиш;

аудиторлик ташкилотлари иши сифатини назорат қилиш услубиётини унификация қилиш;

аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик хизматининг бошланғич қийматини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ижтимоий шериклик шартномаси

Қўшма режага мувофиқ

Молия вазирлиги,

Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси,

Аудиторлар палатаси

III. Аудиторлик хизматлари бозорининг ахборот очиқлигини таъминловчи шарт-шароитлар яратиш

5.

Аудиторлик ташкилотларининг ишчанлик обрўси тушунчасини аниқлаш ва аудиторлик ташкилотлари ишини баҳолашда обрў омилларининг аҳамиятини ошириш орқали аудиторлик ташкилотларининг рейтинг баҳосини такомиллаштириш, шунингдек аудиторлик ташкилотларининг рейтинг баҳолаш натижаларини оммавий ахборот воситаларида ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтида эълон қилиш.

Оммавий ахборот воситаларида ва веб-сайтда эълон қилиш

Ҳар йили

Молия вазирлиги,

Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси,

Аудиторлар палатаси

6.

Ўзбекистон аудиторлик хизматлари бозорининг ҳолати тўғрисидаги умумий маълумотларни Молия вазирлигининг веб-сайтига жойлаштириш.

Веб-сайтда эълон қилиш

Ҳар йили

Молия вазирлиги

7.

Аудитнинг халқаро стандартларини қўллашнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш, аудиторлик ташкилотлари фаолияти сифатини назорат қилишни кучайтириш ҳамда аудиторлик ташкилотларини рейтинг баҳолаш услубиётини такомиллаштириш мақсадида нуфузли халқаро аудиторлик ташкилотлари иштирокида аудитни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ҳар йили семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Семинарлар, давра суҳбатлари

Ҳар йили

Молия вазирлиги,

Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси,

Аудиторлар палатаси