Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли ««Келажак» марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёш авлоднинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ижодий қобилиятларини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ўқувчи-ёшларда меҳнатсеварликни ва касб тайёргарлигининг дастлабки кўникмаларини шакллантириш, бўш вақтларини янада мазмунли ташкил этиш, шунингдек ҳар томонлама етук ва баркамол шахсларни вояга етказиш мақсадларига йўналтирилган мактабдан ташқари таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 май,
275-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 275-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 89-модда):
а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги «0,5 ставка бўйича ҳисоб-китобдан келиб чиқиб контракт» сўзлари «ўтилган машғулотлар ҳажмига пропорционал равишда соатбай ҳақ тўлаган ҳолда шартнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. «Баркамол авлод» болалар марказларида ўқиганлик учун ота-оналардан олинадиган тўловлар ойига энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида — 5 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида — 2,5 фоиз;
вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида — 10 фоиз;
республиканинг қолган туман (шаҳар)ларида — 5 фоиз;
Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ва ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинган ўқувчилар «Баркамол авлод» болалар марказларида ўқиганлик учун ота-оналар тўловидан озод қилинади.
Ота-оналар тўловидан тушган маблағлар:
тўгарак фаолияти учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар, моддий бойликлар (мебель, асбоб-ускуна ва жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқалар) харид қилишга;
маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш ва уларда қатнашиш билан боғлиқ харажатларга;
ўқувчилари республика миқёсида ўтказиладиган кўрик-танловлар ва фестивалларда 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган тўгарак раҳбарларини тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг беш, тўрт, уч баробари миқдорида моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Баркамол авлод» болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-она тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин»;
в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Баркамол авлод» вилоят, Қорақалпоғистон Республикасида республика ва Тошкент шаҳар болалар марказларининг
НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
г) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Уч йўналиш — техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича «Баркамол авлод» республика болалар марказларининг
НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2021 й., 09/21/331/0501-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 361-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2021 й., 09/21/331/0501-сон)