Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2019 12.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2883
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг Қарори, 12.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2883
Кучга кириш санаси
15.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2019
Ҳужжат 15.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2883]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/13-сонли «Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида»ги қарор ва унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2883-2, 16.07.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 8 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7/3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги 7/3-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Микрокредит тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб олти ой мобайнида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тўловлилик, муддатлилик, таъминланганлик, пул маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва қайтариш шартлари асосида энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Микрокредит қарз олувчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида белгиланган мақсадлар учун (савдо соҳаси ва умумий овқатланишдан ташқари) бир йиллик имтиёзли давр билан уч йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасидан юқори бўлмаган миқдорда, банкнинг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси ҳисобидан микрокредит ажратилган тақдирда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси оширилган тақдирда шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Имтиёзли давр ўрнатилган ҳолда берилган микрокредит бўйича асосий қарзни тўлаш имтиёзли давр тугагандан кейинги ойдан бошланади. Имтиёзли даврда микрокредит бўйича фақат фоизлар ҳисобланади ва тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Микрокредит олиш бўйича буюртма бериш ва микрокредитни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарз олувчилар микрокредит олиш учун тижорат банкига буюртма тақдим этади. Буюртма Ўзбекистон Республикаси «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасида кўрсатилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Буюртмага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли кредит таъминоти турларидан бири.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қарз олувчи мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни топширишда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда ундан нусха тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қарз олувчилар буюртмани ахборот тизими орқали электрон шаклда беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қарз олувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги кредит таъминоти турларидан бири тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахс кафиллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 20 баробаригача миқдорда ажратилган микрокредит ҳисобига олинган товарлар кредит учун таъминот сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 60 бараваригача миқдорда бўлган микрокредитлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасида кўрсатилган ваколатлари доирасида берган кафиллиги кредит таъминоти сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Банк буюртмани олганидан сўнг уч иш куни ичида уни кўриб чиқиши ва микрокредит бериш ёки микрокредит беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Буюртма банк томонидан кўриб чиқилаётганда қуйидагиларнинг таҳлили амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртма берувчининг (қарз олувчининг) даромадлари етарлилигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмада баён этилган маълумотларнинг бир-бирига зид бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк олдидаги мажбуриятларни буюртма берувчи (қарз олувчи) томонидан ўз вақтида бажариш имкониятининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрокредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, банк буюртма берувчига (қарз олувчига) бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Буюртмани кўриб чиқиш натижаларига кўра микрокредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк ва қарз олувчи ўртасида ёзма шаклда шартнома тузилади ҳамда қарз олувчи томонидан тақдим этилаётган кредит таъминоти тури қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банк ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган шартнома Ўзбекистон Республикаси «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Микрокредитларни бериш ва сўндириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Шартнома тузилгандан ҳамда кредитнинг таъминоти расмийлаштирилгандан сўнг, қарз олувчига банк томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит ҳисобварағи очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Микрокредит қарз олувчига нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қарз олувчиларга ажратилган микрокредит «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси»нинг (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мос баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Микрокредитни сўндириш муддатлари жадвал кўринишида шартномага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қарз олувчининг микрокредит бўйича ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғини тўлаш учун маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, қарздорлик Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) белгиланган тартибда ундирилади. Бунда дастлаб кредит бўйича ҳисобланган фоизлар, сўнгра кредит бўйича асосий қарз сўндирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тижорат банклари томонидан микрокредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходими иштирокида микрокредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланилаётганлигини аниқлаш бўйича бевосита жойига чиқиб доимий мониторинг ўтказилади. Мониторинг қарз олувчининг шартнома шартларини бажариши учун ёрдам кўрсатишга йўналтирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг натижасидан келиб чиқиб тижорат банки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходими билан биргаликда қарз олувчи иштирокида тегишли далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг давомида қарз олувчининг фаолияти билан боғлиқ барча ҳолатлар, шунингдек тақдим этилган гаров таъминотининг ҳолати қарз олувчи учун тижорат банкида очилган махсус жилдда тизимлаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Микрокредитдан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда, тижорат банки кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг бошқа мақсадда ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қарз олувчи микрокредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома асосида тўлашдан ёки гаров шартномаси шартлари асосида гаров мулкини банк тасарруфига беришдан бош тортган ҳолларда, банк томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 351-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 10/17/2883-1/0330-сон)