1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 6 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2878]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 515-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3085, 06.11.2018 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 10/18/3085/2163-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади), Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиялари (бундан буён матнда вилоят комиссиялари деб юритилади), туман ва шаҳар ҳудудий комиссиялари (бундан буён матнда туман комиссиялари деб юритилади), назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда назорат қилувчи органлар деб юритилади) хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятида текширишларни ташкил этиш ва ўтказишда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда кредит битимларида назарда тутилган масалалар бўйича, қўзғатилган жиноят ишлари доирасида, шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари ва ваколатхоналари, тугатилиб, қўшиб юборилиб (олиниб), давлат реестридан чиқарилган субъектлар, бюджет ва жамоат ташкилотлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштиришга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва уларнинг таърифлари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъект — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи органлар — хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режали текшириш — Кенгаш тасдиқлаган текширишлар режа-жадвалига асосан ўтказиладиган текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс текшириш — Кенгаш тасдиқлаган режалар асосида икки ёки ундан ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) — солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатли текшириш — назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширадиган текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тартибида текшириш — хўжалик юритувчи субъектларнинг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш, жумладан текшириш ўтказишга рухсат бериш, текшириш ўтказишни рад этиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш, текширишлар режа-жадвалига ўзгартириш киритиш, текшириш муддатини ўзгартириш, узайтириш, текширишларга бошқа назорат қилувчи органларни қўшиш ҳамда текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар бўйича қарорлар тегишлича Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари) ёки мазкур Низомда назарда тутилган ваколатлар доирасида вилоят комиссиялари раислари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлисларида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қабул қилинадиган ҳужжатлар тегишлича Кенгаш раиси ва унинг ҳудудий комиссиялари раислари томонидан имзоланадиган қарор шаклида, Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлислари оралиғида тезкор кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан ҳужжатлар хат шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказиладиган текширишлар муддати 30 календарь кундан ошмаслиги керак. Алоҳида ҳолларда Кенгаш томонидан бу муддат кўпи билан 30 календарь кунга узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари — кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишларни ўтказиш муддати 10 календарь кунидан иборат бўлиб, бу муддат узайтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда асосли сабабларга кўра (текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ижроси суд томонидан тўхтатилганда, хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) текширишда иштирок эта олмаганда) текшириш Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан вақтинча тўхтатилиши мумкин. Бунда текшириш ўтказиш муддатини ҳисоблаш ҳам тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Текширишларни мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланувчи мансабдор шахслар, масъул ходимлар ишлаб чиқилаётган текширишлар режа-жадвали лойиҳасидаги ҳамда режадан ташқари қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар олинадиган ахборотларнинг махфийлиги ва ушбу ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тегишли асослар мавжуд бўлганда (хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) ёки текширишда иштирок этиши лозим бўлган соҳавий мутахассислар йўқлиги ва бошқа объектив сабаблар) текшириш муддатини ўзгартириш ёки мазкур Низомнинг 5-банди учинчи хатбошисида белгиланган асосларга кўра текшириш муддатини тўхтатиб туриш Кенгаш томонидан, текширишларни ўтказиш ёки уларда айрим назорат қилувчи органлар иштирок этиши имкони бўлмаганлиги сабабли уларни кечроқ муддатларга кўчириш вилоят комиссиялари томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига киритилган ёки Кенгаш қарорига асосан қисқа муддатли текширишга рухсат берилган хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширишга тегишли назорат қилувчи органнинг юқори ташкилотининг буйруғига асосан ушбу назорат қилувчи орган ва унинг таркибий бўлинмаларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотлари текширишлар режа-жадвалига киритилган ёки Кенгаш қарори билан рухсат берилган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишни ўзларининг қуйи бўлинмаларига топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Назорат қилувчи органлар режали текшириш ҳақида текширишни ўтказиш бошланиши белгиланган муддатдан камида 30 календарь кун олдин хўжалик юритувчи субъектни текширишдан ўтказиш муддати ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар уларда ўтказилаётган текшириш ҳақидаги ва улар фаолиятини текширишга рухсат олган назорат қилувчи органларнинг номи тўғрисидаги ахборотни Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссияси ишчи органларидан ёзма шаклда ёки ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда бепул олишга ҳақлидирлар. Назорат қилувчи органлар текширишлар режа-жадвалидан кўчирмаларни ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўтказилган текшириш натижаларидан рози бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотларига, судга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки бошқа идораларга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотларига мурожаат этган тақдирда, назорат қилувчи органлар ўзларининг юқори ташкилотлари буйруқлари асосида Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан қўшимча равишда келишмасдан, фақат хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатларида кўрсатилган низоли масалалар юзасидан аниқлик киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари томонидан бошқа туманларда (шаҳарларда) рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш, уларнинг ишлаб чиқариш жойлари, савдо шохобчалари ва хизмат кўрсатиш (иш бажариш) жойлари қаерда жойлашганидан қатъи назар, такрорийликни истисно этган ҳолда, тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жойдаги тегишли солиқ органлари билан бир вақтда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалари (филиаллари) фаолиятини режали текширишлар, улар қайси юридик шахс таркибига кирса, шу юридик шахсда ўтказиладиган текширишлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Режали текширишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар режа-жадвали лойиҳаси мазкур Низомнинг 1-иловасидаги тартиб ва муддатларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантириш тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларига қатъиян мувофиқ ҳолда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати текшириш режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда ўзи назорат қиладиган хўжалик юритувчи субъектларининг аниқ рўйхатларини уларнинг манзили, тўлиқ номи, солиқ тўловчиларнинг идентификация рақами, режали текшириш даврийлигини кўрсатган ҳолда электрон шаклда Кенгаш ишчи органига тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан режали тартибда кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар эса кўпи билан уч йилда бир марта, фақат Кенгашнинг қарорига биноан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет маблағларидан ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи — тўртинчи хатбошиларда кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширишлардан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текширишлар, молия-хўжалик фаолиятини текширишлардан ташқари, қоидага кўра, комплекс текширишлар кўринишида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Йиллик текширишлар режа-жадвали лойиҳасига ёки тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига чораклик ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар мазкур Низомнинг 2-иловасига, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тўғрисидаги таклифлар мазкур Низомнинг 2а-иловасига мувофиқ камерал назорат натижасида аниқланган қоидабузарликлар кўрсатилган ҳолда ҳамда мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шакллантириш тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларига қатъиян мувофиқ ҳолда тақдим этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Текширишлар режа-жадвалини ишлаб чиқишда назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун тегишли таклифлар қуйидагича тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ишчи органига — назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати томонидан текшириладиган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят комиссияларининг ишчи органларига — назорат қилувчи органларнинг вилоят ва туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан текшириладиган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар ёки уларнинг бўлинмалари томонидан Кенгаш ёки вилоят ҳудудий комиссиялари ишчи органларига мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган муддатлардан кейин тақдим этилган ёки мазкур Низомнинг 2 ва 2а-иловасида белгиланган шаклга мос равишда тақдим этилмаган таклифлар кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Назорат қилувчи органларнинг таклифлари асосида Кенгаш ишчи органи томонидан йиллик текширишлар режа-жадвали лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Кенгаш қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги ҳолларда текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантиришнинг тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидалар шартларига риоя этилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар тугатилган ёки тугатиш жараёнида бўлса, шунингдек улар банкрот деб эълон қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг режа-жадвалга киритилиши қонун ҳужжатларига, Кенгаш қабул қилган қарорларга ва мазкур Низомнинг 14-бандига зид бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектда йил давомида бир мартадан ортиқ режали текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини текширишни сўраб, асослантирилган илтимос билан мурожаат этган тақдирда унда режали текшириш ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш режа-жадвал лойиҳасини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида Кенгашнинг ва унинг вилоят комиссиялари ишчи органлари томонидан, зарурият бўлганда назорат қилувчи органлар вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Назорат қилувчи органлар мазкур Низомнинг 14 — 17-бандларидаги талабларга биноан жорий йил учун тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган текширишлар режа-жадвалидаги субъектнинг юридик манзили режали текшириш муддатига қадар бошқа ҳудудга ўзгарганда ушбу субъектда текшириш ўтказишни режалаштирган назорат қилувчи органи ҳудудий бўлинмалари субъектнинг янги манзилидаги ушбу назорат қилувчи органининг ҳудудий бўлинмаларига хат юборади ва улар томонидан режали текшириш ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишлар режа-жадвали лойиҳасини ишлаб чиқиш Кенгаш ва вилоят ҳудудий комиссиялари ишчи органлари томонидан «Текширишларни мувофиқлаштириш» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган текширишлар режа-жадвали Кенгашнинг ва назорат қилувчи органларнинг расмий сайтларига жойлаштирилади ҳамда матбуотда чоп этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Режадан ташқари текширишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги асослар мавжуд бўлган ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг тугатилаётганида, бунда тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг билдириши асосида 30 календарь кундан ошмаган ҳолда текширишлар ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари келиб тушганда қисқа муддатли текшириш шаклида бир иш кунида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Назорат қилувчи органларга хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ушбу назорат қилувчи органлар томонидан дастлаб ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мурожаатнинг аноним эмаслиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги, қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқлиги, шунингдек унда баён этилган масалаларни ўрганиш ушбу назорат қилувчи орган ваколатига тегишли эканлиги, мурожаатда қайд этилган ҳолатларни текшириш давомида ўрганиш имкони мавжудлиги, мурожаатда кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият юритаётганлиги ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мурожаатни кўриб чиқиш доирасида хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурати юзага келса, назорат қилувчи органнинг марказий аппарати Кенгашга ишчи органига қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат бериш сўралаётган хўжалик юритувчи субъектнинг номи ёки текширилиши лозим бўлган шохобчаси (шохобчалари), солиқ тўловчининг идентификация рақами, унинг манзили, фаолият тури, ушбу хўжалик юритувчи субъект томонидан талаблари бузилган қонун ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни ва текшириш ўтказиш мўлжалланган муддатни кўрсатган ҳолда қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисида хат юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органларнинг қуйи тузилмалари юқоридаги маълумотларни тўлиқ кўрсатган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларда қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат бериш тўғрисида ўзларининг марказий аппаратига мурожаат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатга текширишда ўрганилиши лозим бўлган масалалар бўйича унификациялашган назорат саволномаси асосида ишлаб чиқилиб, назорат қилувчи орган раҳбари тасдиқлаган текшириш дастури илова қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Назорат қилувчи органларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаатининг асослилиги, текшириш дастурининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқлиги Кенгаш ишчи органи томонидан, заруратга қараб назорат қилувчи органлар билан биргаликда, ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижаларига кўра қисқа муддатли текшириш ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлар бўйича Кенгаш ишчи органи томонидан қисқа муддатли текширишга рухсат бериш, рад этиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш тўғрисидаги таклифлар мурожаатлар келиб тушгандан кейин беш иш кунида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа муддатли текширишга рухсат бериш бўйича тайёрланган таклифлар Кенгаш раиси ўринбосари билан келишилган ҳолда Кенгаш раисига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органнинг хатини ўрганиш натижасида қисқа муддатли текшириш рухсат бериш учун асослар мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда сўралган текширишни рад этиш тўғрисида Кенгаш раиси ўринбосарига таклиф киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунингдек бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли билан боғлиқ қисқа муддатли текширишларга рухсат бериш тўғрисидаги таклиф, назорат қилувчи органлар мурожаати асосли бўлган тақдирда мурожаат келиб тушган куни тайёрланиб, бир иш куни давомида Кенгаш раиси ўринбосари билан келишилган ҳолда Кенгаш раисига юборилади.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли (рўйхат рақами 2878-2, 13.10.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаат ёки текшириш дастури белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ёхуд қонун ҳужжатларида белгиланган асослар мурожаатда тўлиқ кўрсатилмаган ҳолларда Кенгаш ишчи органи беш иш кунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш учун улар тегишли назорат қилувчи органга Кенгаш котиби имзоси билан қайтарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кенгаш ишчи органи томонидан қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор Кенгаш раиси томонидан имзолангандан кейин бир иш кунида тегишли назорат қилувчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект фаолиятида қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда текшириш дастури Кенгаш ишчи органи томонидан келишилиб, унга Кенгаш қарори рақами, келишилган кун санаси қайд этилади ва Кенгаш котиби томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича бевосита Кенгашга берилган мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай мурожаатлар мазкур Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли назорат қилувчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Юқори назорат қилувчи органлар ўзларининг ҳудудий бўлинмаларига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қисқа муддатли текшириш ҳақидаги топшириқларни уларни ўтказиш бўйича фақатгина текшириш ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги Кенгаш қарори бўлган тақдирдагина юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Назорат тартибида текширишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Назорат тартибида текширишларни ўтказиш назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ўзлари илгари ўтказган текшириш натижалари бўйича фақат далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда ёки хўжалик юритувчи субъект мурожаатига асосан ундан олдинроқ муддатларда, бир иш куни давомида назорат қилувчи органнинг буйруғи асосида Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияси қўшимча қарорисиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект текшириш натижалари бўйича тузилган далолатномада (маълумотномада) белгиланган муддатларда назорат тартибида текширишлар ўтказишга рози бўлмаса, хўжалик юритувчи субъект ёки назорат қилувчи органнинг мурожаатлари асосида назорат тартибидаги текшириш муддати Кенгаш ёки вилоят комиссияларининг қарорлари билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Текширишларни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Назорат қилувчи органлар текширишни тасдиқланган текширишлар режа-жадвали ёки Кенгашнинг қисқа муддатли текширишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги қарори, назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи ҳамда текшириш дастурига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда назорат қилувчи органнинг ваколатлари ва текшириш дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғида текшириладиган субъект номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр, текшириш ўтказиш муддати ва текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат номи, рақами ва санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа муддатли текширишларни ўтказиш тўғрисидаги буйруқларда текшириладиган давр жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатларидаги ҳолатдан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Текширувчи мансабдор шахслар текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарини (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатади, шунингдек текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатлар (текширишлар режа-жадвалидан кўчирма ёки Кенгашнинг қисқа муддатли текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарори, назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текшириш дастури) нусхаларини тилхат олинган ҳолда унга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) имзолайдиган далолатнома тузилади. Мазкур далолатномани хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) имзолашдан бош тортганда, далолатномага текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Текширувчи мансабдор шахслар хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»ни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлдириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»нинг электрон шакли тўлдирилади. Бунда «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»нинг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда — электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда — уни тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Текшириш билан хўжалик юритувчи субъектнинг бевосита текшириш ўтказиш йилидан олдинги тўрт календарь, молия-хўжалик фаолияти бўйича текширишда беш календарь йилдан кўп бўлмаган фаолияти қамраб олиниши мумкин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш ўтказилаётган календарь йил даврлари текширилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишни ўтказаётган назорат қилувчи орган томонидан илгари текширилган масалалар бўйича қайта текшириш ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Режали текшириш бошлангандан кейин текширишда иштирок этиши лозим бўлган шахс касаллиги туфайли иштирок эта олмаса ёки талаб этилган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда текшириш назорат қилувчи органнинг буйруғи асосида тўхтатилиб, назорат қилувчи органнинг асосланган мурожаати асосида текширишнинг қолган муддати Кенгаш томонидан бошқа вақтга кўчирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказиладиган режали текширишни субъект рўйхатдан ўтган манзилда ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда (биноси, компьютер, стол ва стул мавжуд эмаслиги), хўжалик юритувчи субъектнинг розилиги билан ушбу субъект рўйхатдан ўтган ҳудуддаги давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади. Текшириш далолатномаси (маълумотномаси) камида икки нусхада тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш далолатномасининг (маълумотноманинг) нусхалари назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказаётган мансабдор шахси (шахслари) ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир нусхаси хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахсга) уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилган хўжалик юритувчи субъект ўтказилган текшириш натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада (маълумотномада) ёзма равишда акс эттириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан ва (ёки) уни имзолашдан бош тортганда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси бир иш куни давомида хўжалик юритувчи субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижалари тўғрисида далолатнома (маълумотнома) назорат қилувчи органнинг ички идоравий ҳужжати билан белгиланган тартибда рўйхатга олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан ўзининг мижозига унда давлат солиқ хизмати органлари томонидан улар ўртасида тузилган шартнома мавжуд бўлган ҳолларда текшириш ўтказиш вақтида солиқ маслаҳатлари бўйича хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, текшириш ўтказиш вақтида хўжалик юритувчи субъектлари адвокат хизматидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган бирлашмалар вакиллари, солиқ маслаҳатчиларини, адвокатларни текширишда иштирокини таъминлаш хўжалик юритувчи субъектлар ташаббуси билан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Назорат қилувчи органлар асосли сабабларга кўра текшириш ўтказиш имкони бўлмаган ёки зарурати қолмаган (тугатилганлиги сабабли молия-хўжалик фаолияти юзасидан якуний текшириш ўтказилган, жиноят иши юзасидан текширилган, банкрот деб эътироф этилган, бошқа субъектга қўшилган, фаолият юритмаётган, текшириш даврида текшириладиган объект мавжуд бўлмаган) хўжалик юритувчи субъектларни текшириш белгиланган муддатлардан олдинроқ режа-жадвалдан чиқариш тўғрисидаги таклифларни Кенгаш ҳудудий комиссиялари ёки назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати орқали Кенгашга киритиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Назорат тартибида текширишлар мазкур Низомнинг 27-банди учинчи хатбошисида белгиланган тартибда расмийлаштирилган буйруқ асосида, 28 — 33-бандларида белгиланган тартибда ўтказилади ва натижалари 34-бандида белгиланган тартибда далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча равишда келишувсиз амалга ошириладиган назорат вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Назорат қилувчи органлар зиммаларига қонун ҳужжатлари билан юклатилган айрим назорат вазифаларини мазкур Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган ҳолларда Кенгаш билан қўшимча равишда келишувсиз амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш билан қўшимча равишда келишувсиз амалга ошириладиган назорат тадбирлари назорат қилувчи орган раҳбари ёки ўринбосарининг буйруғи ҳамда тасдиқланган дастур асосида амалга оширилиб, натижаси бўйича икки нусхада далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси санани кўрсатган ҳолда назорат тадбири ўтказилган хўжалик юритувчи субъектга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Назорат қилувчи органлар томонидан мазкур бобга мувофиқ ўтказилган назорат тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар тегишлича йил (чорак) якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Кенгаш ишчи органига тақдим этилиб, улар текширишлар тўғрисидаги даврий маълумотларга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Текширишларни ўтказилиши мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Текширишлар режа-жадвалига риоя этилиши мониторингини Кенгаш ва унинг вилоят, туман комиссияларининг ишчи органлари олиб борадилар, улар Кенгашнинг барча даражадаги ҳудудий комиссияларининг жойлардаги назорат қилувчи органлар билан ўзаро доимий алоқасини таъминлайдилар ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилган текширишлар тўғрисидаги ахборотларни «Текширишларни мувофиқлаштириш» автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотлар базасига киритган ҳолда ойма-ой таҳлил қилиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари Кенгаш ишчи органига, ҳудудий бўлинмалари тегишлича вилоят ва туман ҳудудий комиссияларига йилнинг ҳар чорагида ўтказилган текширишлар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасида белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудий комиссиялари бу маълумотларни умумлаштиради ва уларни вилоят ҳудудий комиссиясига, вилоят ҳудудий комиссиялари эса Кенгаш ишчи органига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойнинг 3-санасигача улар томонидан ўтган ойда ўтказилган текширишларнинг бошланган ва тугалланган санаси, самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман комиссияларининг ишчи органларига компьютер маълумотлар базасига киритиш учун ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган қисқа муддатли текшириш якунлари тўғрисидаги маълумотлар текширишда аниқланган ҳолатлар юзасидан назорат қилувчи орган ваколати доирасида чора кўриш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин 10 кунлик муддат ичида тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман ҳудудий комиссияларининг ишчи органларига маълумот тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Кенгаш, вилоят ва туман ҳудудий комиссиялари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти ноқонуний текширилганлиги аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари ишчи органлари ходимлари, шунингдек назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари мазкур Низом талабларига риоя этишлари, текшириш муносабати билан ўзига маълум бўлган тижорат сири, хизмат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар, шунингдек ошкор этилмаган ахборотини учинчи шахсларга ошкор этмаслиги, ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширувлар ўтказмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар бевосита айбдорлардан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган Кенгаш ва ҳудудий комиссиялар ишчи органларининг ходимлари, шунингдек, назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишлар режа-жадвалларини ишлаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ

Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
________________________________________________ томонидан
(назорат қилувчи орган раҳбари ёки унинг ўринбосари)
«___» __________________ 20__ йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
___________________________________ томонидан ўтказиладиган 20___ йил (__ чоракка қўшимча киритиш учун) текширишлар режа-жадвали ЛОЙИҲАСИ
Т/р
Вилоят, туман номи
Тадбиркорлик субъектининг номи
СТИР
Текширувлар ўтказаётган назорат қилувчи органлар ва уларнинг бўлинмалари
Текширувнинг бошланиш санаси
Текширувнинг тугаш санаси
Назорат қилувчи орган томонидан ўтказилган сўнгги текшириш санаси
Мазкур субъект тегишли бўлган таваккал даражаси гуруҳи
Субъектларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган текширувлар даврийлиги
(Давлат солиқ хизмати органи раҳбари ёки унинг ўринбосари)
«___» __________________ 20__ йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия йили мобайнида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар мунтазам равишда тўланмаган тадбиркорлик субъектларини аниқлашда ушбу субъектлар томонидан текширишлар режа-жадвалига қўшимча киритилаётган ёки ундан олдинги йилда 2 ва ундан кўп марта солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликка йўл қўйилганлиги ёки шу даврда ўтказилган камерал назорат натижасида аниқланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик ҳолатлари инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз назорат функциялари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва бошқа ваколатли органлар томонидан ишончли маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тегишли рухсатномаларсиз ишлаб чиқарилган ёки сотилаётган, акциз маркалари бўлмаган ёки қалбакилаштирилган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонун билан белгиланган тартибда тезкор олиб қўйилишини амалга ошириш. Бунда хўжалик юритувчи субъектда кейинги текширишлар белгиланган тартибда Кенгаш билан келишилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифатсиз ва/ёки контрафакт маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганидагина лицензия битими талабларига мувофиқ бундай маҳсулот сотилишига йўл қўймаслик мақсадида Дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Фармацевтик инспекцияси томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳамда сотилаётган дори воситалари устидан назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш билан келишилган объектларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиладиган атмосфера ҳавоси, тупроқ, оқова ва ер устидаги сувларини ифлослантирувчи манбалари ҳамда чиқиндиларни ноқонуний жойлаштирилиши жойлари мониторинги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси билан қурилиш буюртмачилари ўртасида, шунингдек буюртмачилар билан пудрат қурилиш ташкилотлари ўртасида шартномалар мавжуд бўлган ҳолларда амалга ошириладиган қурилиш ишлари сифатининг қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, республика стандартларига, давлат стандартлари ва техник шартларга мувофиқлигини назорат қилиш;
(бешинчи хатбоши Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли (рўйхат рақами 2878-2, 13.10.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция» ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарда мавжуд дон ҳамда буғдой унидан намуна олиш йўли билан уларнинг намлиги, ифлослиги, донли аралашмалар кўрсаткичлари ва дон зараркунандалари билан зарарланишини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли рўйхатдан ўтказувчи органларнинг қабул қилган қарорлари асосида тугатилганда ёки давлат реестридан чиқарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги ёки унинг топшириғига кўра махсус ваколатли шахс (эксперт-аудитор) томонидан «Ўзстандарт» агентлигида аккредитацияланган ва лицензия олган синов лабораториялари (марказлари) лицензия келишувларининг шартларига риоя қилиши устидан амалга ошириладиган назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганда, шунингдек тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши таъминланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш билан келишилган объектларда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан доимий равишда бириктирилган ва уларда жойлашган инспекторлари томонидан саноат ва радиация хавфсизлигига, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир талабларга риоя этилиши ҳамда хавфли юклар ва портловчи моддаларни ташиш хавфсизлиги ҳолати юзасидан амалга ошириладиган назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш билан келишилган «Ўзбекэнерго» АКнинг объектларида «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг доимий равишда бириктирилган бош техник инспекторлари томонидан ишларни хавфсиз юритилиши юзасидан амалга ошириладиган назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан табиий, техноген, террорчилик-қўпорувчилик тусидаги фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва улардан ҳимоя қилиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 декабрдаги 528 — 122 ва 2002 йил 4 июндаги 195 — 38-сон қарорлари билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ, вазирлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг кўрсатмалари асосида объектларда фуқаролик ҳимояси талабларига риоя этиш масалалари бўйича тадбирларнинг ташкил этилиши юзасидан амалга ошириладиган назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида барпо этилган давлат жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича назоратнинг (текширишларнинг) амалга оширилиши, бунда мазкур текширишлар бевосита корхоналарда Ўзбекистон Республикаси молия вазири тасдиқлаган режалар ва буйруқларга биноан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан банк билан қурилиш буюртмачилари, шунингдек банк билан молияловчи тараф ўртасидаги шартномаларга мувофиқ ҳукумат кафолати билан берилган марказлаштирилган маблағлардан (шу жумладан кредитлар) мақсадли фойдаланиш, қурилиш муддатларига, ажратилган маблағларни қайтариш ва улардан фойдаланиш учун тўловларни амалга ошириш муддатларига риоя этилиши юзасидан ўтказиладиган назорат, бажарилган ишларнинг назорат ўлчовларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика санитария-эпидемиология назорати маркази ёки ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан тегишли буйруқлар асосида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган, истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминлайдиган, оқова сувларни чиқариб ташлайдиган хўжалик юритувчи субъектларда намуналар танлаб олиш йўли билан сут ва сут маҳсулотлари, водопровод суви ва оқова сувлар ҳар ойда лабораторияларда тадқиқ этилганда, ун ва ош тузи ишлаб чиқарадиган корхоналарда I навли буғдой уни ҳамда ош тузи, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ошхоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёрланаётган таомлар, ошхоналардаги технологик жиҳозлар, ходимларнинг махсус кийимлари ва қўлларидан намуналар танлаб олиш йўли билан ҳар чоракда кўпи билан бир маротаба лабораторияларда таҳлил этилганда, шунингдек қонун ҳужжатларига кўра тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларида тиббий кўрикдан ўтиш дафтарчаларининг мавжудлиги олти ойда кўпи билан бир маротаба мониторингдан ўтказилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан пахта хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашнинг бутун даври мобайнида пахта тозалаш корхоналарини тайёрланаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган пахта хом ашёсининг миқдори ва сифати, пахта толаси ва пахта маҳсулотини сотиш масалалари бўйича текширишлар, шунингдек пахтакор хўжаликларни сифатли уруғлик чигитлар билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири тасдиқлаган махсус жадваллар ёки унинг ёзма топшириқларига кўра ғўза навларини жойлаштириш бўйича белгиланган топшириқларга риоя этилиши текширишлардан ўтказилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ғалладан бўшаган майдонларда сомонни, дарахт барги хазонларини ва бошқа турдаги чиқиндиларни ёқишни, дарахт ва буталарни ноқонуний кесишни, очиқ оловни қўллаган ҳолда битум эритишни ва ҳайвонларни ноқонуний овлаш фаолиятларини бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган тезкор назорат тадбирлари ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси томонидан давлат захиралари жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларида назорат вазифаларининг амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан республика ҳудудини чет эл мамлакатларидан карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар кириб келишидан муҳофаза қилиш, карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларни локаллаштириш ҳамда тугатишни ташкил этиш, шунингдек улар кириб келишининг олдини олиш, белгиланган қоидаларга риоя қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва ишлатиш чоғида ўсимликлар карантини бўйича тадбирларни амалга оширишга доир назорат вазифаларининг амалга оширилиши;
(ўн тўққизинчи хатбоши Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли (рўйхат рақами 2878-2, 13.10.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсувназорат» Республика сув инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан сувдан фойдаланувчиларнинг ирригация тизимлари бошқармалари билан тузган сувдан фойдаланиш шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга риоя қилишлари устидан назоратнинг амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий органлари томонидан мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча автотранспорт корхоналарида (юридик шахсларда), шу жумладан, йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи корхоналарда бир йилда кўпи билан бир марта ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактик тадбирлар ўтказиш устидан (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) назорат ўтказилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларда ерлардан мақсадли фойдаланилиши, ижара шартномаси бўйича мажбуриятларга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги экинларини (ғўза, дон ва бошқалар) экиш бўйича ўрнатилган талабларга риоя этилиши назорати амалга оширилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтгазинспекция», «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Кенгаш билан келишилган рўйхатга мувофиқ автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида технологик жараён талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан бир йилда бир марта, бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда назорат тадбирлари амалга оширилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан фуқаронинг юридик шахс томонидан иш ҳақи белгиланган муддатда тўланмаганлиги тўғрисидаги мурожаатини, назорат тадбири ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект тўғрисида вазирлик томонидан Кенгаш ишчи органини олдиндан хабардор қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири буйруғи асосида ўрганилганда;
(йигирма тўртинчи хатбоши Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли (рўйхат рақами 2878-2, 13.10.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари томонидан нақд пул маблағлари ёки пластик карточка орқали амалга оширилган тўлов шаклидан келиб чиқиб нархларни сунъий равишда ошириш ёки камайтириш, назорат-касса машиналари, тўлов терминалларини қўллаш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чекларни берилиши, нақд пул тушумларининг тўлиқ ҳажмда инкассация қилиниши масалалари бўйича текширишлар ўтказилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси томонидан идоравий шохобча темир йўлларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларида локомотив, вагон, алоқа ва сигналлаштириш, электр таъминоти, юк ва йўловчи ташишни ташкил этиш хўжаликларида таъмирлаш, эксплуатация қилиш ва техник воситаларни ишчи ҳолатида тутилишини таъминлаш бўйича назорат амалга оширилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказиш.
(3-илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 6 июндаги 2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2878-1, 20.06.2017 й.) асосан йигирма еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 556-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси ва туманлар (шаҳарлар) бош архитекторлари томонидан молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча қурилишларда, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектларида рухсат берилган ҳужжатлар мавжудлиги ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоида талабларига риоя этилаётганлиги борасида субъектнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан қисқа муддатли текширишлар ўтказилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирлари олиб борилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижалари, хусусан, таҳлилий материаллар, текширув харидлари ёки назорат харидлари натижалари бўйича олинган товар ёки касса чеклари, шунингдек, қонун бузилишини тасдиқловчи чекларни бермаслик ҳолатларини аниқлаш, кейинчалик қонунбузарликнинг кенг миқёсини, нархларни ошириш усуллари ва механизмларини аниқлаш учун молия-хўжалик фаолияти юзасидан текшириш ўтказилганда;
(3-илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли (рўйхат рақами 2878-2, 13.10.2017 й.) қарорига асосан йигирма саккизинчи, йигирма тўққизинчи ва ўттизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур рўйхатда кўзда тутилган назорат тадбирларининг ўтказилиши, еттинчи хатбоши бундан мустасно, 10 календарь кунини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
________________________________________ томонидан 20___ йилнинг _________ ойида
Тартиббузарликлар аниқланган тадбиркорлик субъектлари сони
ўтган йилнинг тегишли даврида
режа бўйича
амалда
шу жумладан, режадан ташқари
белгиланган муддатларга риоя қилмаган ҳолда ўтказилган
жами
шундан, Кенгаш ёки ҳудудий комиссия рухсатисиз
жами
ўтказилган текширишларга нисбатан, фоизда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
________________________________
(назорат қилувчи орган раҳбари ёки унинг ўринбосари)
«___» __________________ 20__ йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур шакл бўйича маълумотлар тегишли ҳудудий комиссияларнинг ишчи органларига назорат қилувчи органларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-санасигача бўлган муддатда, назорат қилувчи органларнинг ўзларининг шаҳар ва туман бўлинмалари кесимида умумлашган вилоят бўлинмалари томонидан — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 7-санасигача бўлган муддатда, назорат қилувчи органларнинг ўзларининг ҳудудий бўлинмалари кесимида умумлашган марказий аппаратлари томонидан эса, Кенгашнинг ишчи органига — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасигача тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгаш (ҳудудий комиссия)нинг рухсатисиз текширишлар ўтказилган ҳолларда (7-устун) ёки белгиланган муддатларга риоя қилмаган ҳолда текширишлар ўтказилганда (8-устун) ҳудудий комиссиялар Кенгашнинг ишчи органига белгиланган текширувлар ўтказилган тадбиркорлик субъектлари ва уларни амалга оширган назорат қилувчи органлар, шунингдек ўрнатилган тартибда текшириш ўтказиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисида ахборот тақдим этадилар.