2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда миллий олий юридик таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, долзарб ҳуқуқий муаммолар бўйича комплекс илмий тадқиқотлар ўтказиш, таълим олаётган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича самарали тизимни яратиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетида кўрилган чоралар ўқув-тарбиявий жараён сифатини ошириш, уни инновацион мазмун билан тўлдириш, талабалар билимини баҳолашнинг самарали тизимини жорий қилиш, мустақил равишда янги билимларни эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган назарий тайёргарликни ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш имконини берди. Университет битирувчилари мамлакатда содир бўлаётган давлат қурилиши ва жамиятни демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор вазифаларини амалга ошириш ва суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш жараёнларига фаол жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мамлакатда давлат ҳокимиятини янада демократлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юқори малакали юридик кадрларга бўлган зарурият ва юқори эҳтиёжни тақозо этмоқда. Бунда олий юридик таълим тизимини янада ривожлантирмасдан ислоҳотлар талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш имкони мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларига мувофиқ, шунингдек, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш, Тошкент давлат юридик университетида ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий қилиш, ёшларнинг олий юридик таълим олишларига кенг имкониятлар яратишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент давлат юридик университетини (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан — профессор-ўқитувчилар таркибини юқори даражада касбий педагогик маҳоратга, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга мутахассислар билан мустаҳкамлаш, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни таълим жараёнига кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан — талабаларнинг мустақил тайёргарлигини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда назарий машғулотларни янада оптималлаштириш, иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, юристда таҳлилий фикрлаш ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ўқув режасини, дастур ва ўқув-методик материалларни ўқув жараёнида қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан — модул тизими ва ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш, ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларни глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, амалиёт, стажировка ўтиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, клиник таълимни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан — ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан хорижий адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан — тизимли асосда педагогик ва илмий ходимларни малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш бўйича етакчи хорижий илмий-таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан — ижобий халқаро тажрибани янада қўллаш, шу жумладан талабалар ўқув юкламаси ҳажмини аниқлашнинг шартли бирликлари (кредитлар)ни ўтказиш ва жамлаш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан — назарий билимларни қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура билан фаол ҳамкорлик орқали таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчидан — ТДЮУ халқаро рейтинги ва рақобатдошлигини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун юридик таълим олиш имкониятини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмасига адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори лавозими киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ ректорига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкилий тузилмага бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ТДЮУ Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факультети негизида юридик шахс мақомига эга Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилсин хамда унга мамлакатимиз ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУга Тармоқ маркази ходимларига тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш учун бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағлари ҳисобидан моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ТДЮУ ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази фаолиятини ташкил этиш учун зарур маблағларни 2017 йилда ажратсин ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши ТДЮУга қуйидаги устувор масалаларда ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиши белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича давлат, жамоат ва бизнес тузилмалар билан янада самарали ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий юридик таълимни ривожланишига кўмаклашувчи янги шакл, дастур ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмалар натижаларини қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига самарали жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ҳамкорлик келишувларини тузиш амалиётини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУнинг педагог ва бошқа ходимларини меҳнат шароитлари ва ижтимоий таъминотини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУга молиявий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, унинг фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, хайрия маблағларини жалб қилишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ТДЮУга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашни инобатга олган ҳолда битирувчиларга нисбатан малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим беришнинг модул тизими шароитида профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш иш вақтининг фақат ўқув тадбирларга асосланган ҳолда мустақил амалга ошириш, шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни бажаришни рағбатлантириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ТДЮУда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи) билан бир қаторда, бюджетдан ташқари (тўлов контракт) маблағлари ҳисобидан Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш учун Махсус жамғарма (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 85 фоизигача миқдорида ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғарма маблағлари штатдаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга тариф ставкасининг 100 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек, ТДЮУ ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош прокуратураси ва Олий судининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ бакалавриатига талабалар қабул қилиш квотасини тўлов-контракт асосида қабул қилиш квотасини кўпайтириш ҳисобига 600 нафар қилиб белгилаш тўғрисидаги (қонунчиликка асосан оширилган контракт ставкалар бўйича қўшимча қабул қилиш имконияти билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат қилиш йўли билан тест синовларини топширмаган ҳолда, ўқиш учун контракт суммасини хорижий валютада тўлаш орқали қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартибини белгилашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2932-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий тузилмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартишлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли қарорининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ–2909-сонли қарорининг 28-иловаси 1-бўлими 1-банди «Йиллар бўйича қабулнинг истиқболли кўрсатгичлари» графасидаги «450» рақамлар «600» рақамлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 335-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 07/18/3666/1073-сон, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон; 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон; 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)