Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.2019 24.08.1999 йилдаги 401-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУРУНКАЛИ АЛКОГОЛИЗМ ВА ГИЁҲВАНДЛИК КАСАЛИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШ УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИ ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 842-сонли «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 15 мартдаги 113-сон қарорини бажариш юзасидан ва сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандлик тарқалишининг олдини олиш, бундай касалликларга чалинган беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандлик касалига чалинган беморларни мажбурий даволаш бўйича наркология тиббиёт тармоғини кенгайтириш ва ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари (касалхоналар таркибида бўлимлар) ташкил этиш бўйича топшириқ харажатлар «Соғлиқни сақлаш» соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлар ҳисобига киритилган ҳолда иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг бўш турган 12-ётоқхонаси биносида «Соғлиқни сақлаш» соҳаси бўйича йўналтириладиган бюджет маблағлари доирасида, мавжуд тиббиёт муассасаларини қайта ташкил этиш ҳисобига 1999 йил 1 декабргача Республика наркология марказини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика наркология маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, қуйидагиларни унинг асосий вазифалари этиб белгиласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликнинг тарқалишини ва бундай касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка чалинган беморларга сифатли даволаш-профилактика ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркология тиббий ёрдам соҳасида юқори малакали тиббиёт ходимлари тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка чалинган беморларни мажбурий даволаш бўйича наркология тиббиёт муассасаларига ва ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига методик ва ташкилий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркология хизматини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликнинг олдини олиш ва бундай касалликларга чалинган беморларни даволашни ташкил этиш устидан назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркология тиббиёт тармоғини кенгайтириш ва унинг негизида сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка чалинган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари (касалхоналар таркибида бўлимлар) ташкил этиш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган топшириқнинг бажарилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Соғлиқни сақлаш» соҳаси бўйича бюджет параметрлари доирасида ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари (бўлимлар)ни тузатиш ва реконструкция қилишни ҳамда улар ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг талабларига мувофиқ қўриқлаш тизимлари самарали фаолият кўрсатишини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги алкоголизм ёки гиёҳвандликка чалинган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари (бўлимлар) ишончли қўриқланишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда алкоголизмнинг сурункали шаклларининг, гиёҳванд моддалар ва бошқа психофаол моддалар истеъмол қилишнинг олдини олишда соғлом турмуш тарзининг ҳал қилувчи аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
401-сон