24.04.2017 йилдаги 235-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек, транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 235-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб.Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ички ишлар органлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг (кейинги ўринларда мулкий зарар деб аталади) ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрнини ҳамда унинг миқдорини аниқлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда ходимнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ қуйидаги ҳолларда ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офат ёки фавқулодда ҳолат юз берган жойга боришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб боришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига боришда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатларда транспорт воситалари ҳайдовчилари ички ишлар органи ходимининг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш талабига бўйсуниши шарт ва ходимдан ходимни идентификацияловчи ҳужжатни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига тегишли транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус мўлжалланган ва овоз чиқарув мосламалари (сирена) ўртнатилган транспорт воситаларидан ҳамда Ҳукумат раҳбарларини олиб юрувчи, тиббий тез ёрдам, ёнғин учириш, конвой, инкассатор хизматларининг транспорт воситалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички ишлар органлари томонидан транспорт воситаларидан фойдаланилганда, транспорт воситасининг эгасига ходим транспорт воситасидан фойдаланилганлик фактини тасдиқловчи идентификацияловчи ҳужжат берилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идентификацияловчи ҳужжат намунаси ва унинг бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Транспорт воситасидан фойдаланган ички ишлар органи ходими ҳолат бўйича барча тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ваколатли давлат ташкилотларининг маълумотномалари) илова қилинган билдирги билан хизмат жойи бўйича ички ишлар органи раҳбарига ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалалари бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалаларини ўрганиш бўйича ички ишлар органларида доимий комиссиялар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия таркибига ички ишлар органининг тегишли хизматлари ходимлари киритилади ва ички ишлар органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили ички ишлар органига мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) транспорт воситасидан мажбурий фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади), банк реквизитлари, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар — фамилияси, исми ва отасининг исми, банк реквизитлари (мавжуд бўлса), яшаш манзили ва боғланиш учун телефон рақами, электрон манзили (мавжуд бўлса) тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жисмоний шахслар учун — паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техник паспорти) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ички ишлар органлари томонидан транспорт воситаларидан фойдаланилганлик фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) юридик ёки жисмоний шахснинг вакили учун (транспорт воситаси эгасининг вакили мурожаат қилган тақдирда) — вакил сифатида мурожаат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳолатга аниқлик киритиш учун ички ишлар органи раҳбари томонидан ходимнинг билдиргиси барча асословчи ҳужжатлари билан биргаликда уч кун муддатда комиссияга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссиянинг зарарни қоплаш тўғрисидаги қарорига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бутунлай яроқсиз ҳолга келган ва тиклаш имкони бўлмаган транспорт воситасининг ички ишлар органи томонидан фойдаланишдан аввалги ҳолатидаги бозор қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланганлик натижасида меъёр бўйича сарф қилинган ёқилғининг ҳақиқий харажат қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органи томонидан транспорт воситасидан фойдаланилгандан кейин қилинган харажатлар ёки етказилган зарарнинг ўрни ички ишлар органлари томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш тўғрисидаги комиссия қарорининг қонунийлиги ва уни тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ички ишлар органлари томонидан транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакилларининг мурожаатлари, мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш кун давомида, қўшимча ҳужжатлар ёки текширув талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ички ишлар органлари томонидан мурожаат кўриб чиқилгандан сўнг, унинг натижалари ҳақида мурожаат муаллифига уч кун муддатда ёзма маълумот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ички ишлар органлари томонидан транспорт воситаларидан фойдаланилганлик фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат бўлмаган тақдирда зарар қопланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарар миқдори ва қоплаш муддатларини аниқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарар миқдори ички ишлар органи томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ички ишлар органлари транспорт воситаси эгасига етказилган мулкий зарар ва қилинган харажатлар миқдори тўғрисидаги зарур маълумотларни ваколатли давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотларидан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Транспорт воситаси эгаси ёки унинг вакили билан келишилган ҳолда, мулкий зарар нақд ёки пул ўтказиш, тенг қийматдаги транспорт воситасини бериш йўли билан, уни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни инобатга олган ҳолда натура тарзида қопланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг, ички ишлар органлари томонидан ўн кун муддатда келтирилган зарар қопланиши (берилиши) лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида харажатлар қилинган ёки зарар етказилган тақдирда, шунингдек, транспорт воситасининг эгасига мулкий зарар етказилганда ушбу харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини ички ишлар органлари томонидан қоплаш масалалари бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 298-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)