Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2022 24.04.2017 йилдаги 234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
234-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 апрелдаги 234-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ички ишлар органи ходими (кейинги ўринларда ходим деб аталади) ёки унинг яқин қариндошларининг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари) мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ходимнинг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомни амалга ошириш мақсадида ходимнинг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни ўрганиш бўйича ички ишлар органларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий комиссиялар тузилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия таркибига ички ишлар органининг тегишли хизматлари ходимлари киритилади ва комиссия таркиби ички ишлар органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш ички ишлар органларининг кадр хизматлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ходимнинг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ички ишлар органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мол-мулкка етказилган зарар ўрнини қоплаш масаласини ҳал қилиш учун кадр хизматлари томонидан комиссияга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мол-мулкига зарар етказилган ходимнинг зарар ўрнини қоплаш ҳақидаги билдиргиси ёки яқин қариндошларининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) зарар етказилган ҳолатлар бўйича текширув хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички ишлар органи кадр хизматлари томонидан билдирги (ариза) уч кун муддатда комиссияга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича зарар қопланиши ёки рад этилиши тўғрисида комиссиянинг қарори қабул қилинади ва ички ишлар органи раҳбари томонидан тасдиқланган баён билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия қарори уч кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш тўғрисидаги комиссия қарорининг қонунийлиги ва уни тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Зарарни қоплаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммасини аниқлаш, ички ишлар органи томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда, мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида амалга оширилади. Етказилган зарар суммаси зарарни қоплаш вақтида амал қилаётган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳисоб-китоблар нақд ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Зарар натура шаклида, тенг мулкни бериш, шикастланганини таъмирлаш ёки бошқа кўринишларда қопланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомда назарда тутилган тўловлар ички ишлар органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Етказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг, ички ишлар органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилган зарар қоплаб берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Зарарни айбдор шахслардан ундириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Зарарни қоплаган ички ишлар органлари айбдор юридик ёки жисмоний шахслардан ушбу суммаларни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ички ишлар органлари молия хизматлари томонидан зарар қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов топшириқномаси, чиқим касса ордерлари, тўлов ведомостлари, ҳисоб-фактура ва бошқалар) нусхалари икки кун муддатда ички ишлар органининг юридик хизматига, юридик хизмат томонидан айбдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда даъво киритиш учун ўн кун муддатда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Айбдор шахслар мавжуд бўлганда ички ишлар органининг юридик хизматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айбланувчиларга даъво ва қарши даъволар киритиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни расмийлаштирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларда вакилликни таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундиришга қаратилган, лекин ундирилмай қолган (айбдор шахс вафот этганда, биринчи гуруҳ ногиронлик рўйхатига киритилган ҳолларда) маблағларни ҳисобдан чиқариш учун суд қарорлари ёки бошқа тегишли ҳужжатларни молия хизматига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни қоплаш бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 297-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)