Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2003 20.08.1999 йилдаги 397-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2003
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН ОБЪЕКТЛАР ВА АСОСИЙ ФОНДЛАР ҚУРИЛИШИНИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ ВА ҚАЙТАДАН БОШЛАШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сонли «Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлашнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
397-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
20 августдаги 397-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлашнинг мазкур тартиби (кейинги ўринларда Тартиб деб аталади) «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлашнинг ягона қоидаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Тартибга риоя қилиш инвестиция жараёнининг барча қатнашчилари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг тегишли органлари учун ўз ваколатлари доирасида мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Тартибда қўлланилган асосий атамалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча тўхтатиб қўйиш — қурилиши тугалланмаган объектлар ёки асосий фондларнинг тегишли қарор билан белгиланадиган даврда сақланишини таъминлаш чора-тадбирлари комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугалланмаган қурилиш — қурилиши тугалланмаган объектда сарфланган амалдаги ишлаб чиқариш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий фондлар (воситалар) — узоқ муддат (бир йилдан ортиқ) давомида ишлатиладиган ҳамда ижарага бериш учун ҳам фойдаланиладиган моддий активлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки қиймат — асосий фондлар (воситалар)ни сотиб олиш учун амалдаги харажатлар, шу жумладан, уларни келтириш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш харажатлари, тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек, асосий фондларни ишчи ҳолатига келтириш билан боғлик ҳар қандай бошқа харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолдиқ қиймат — асосий фондларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига мувофиқ жамланган амортизация суммаси чиқариб ташланган дастлабки қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар вақтинча тўхтатиб қўйилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланмаган объектлар — капитал маблағ билан таъминланмаган ёки улар қурилиши учун бундан кейин маблағ қўйиш мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий фондлар — техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда ёки улардан ишлаб чиқариш мақсадларида 3 ойдан ортиқ муддатга фойдаланиш зарурати бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурилиши Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига мувофиқ бюджет маблағлари ва банкларнинг кредитлари, шунингдек, ҳукумат кафолатлари остида хорижий кредитлар ҳисобига олиб борилаётган объектлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган техник-иқтисодий асослашлар асосида олиб борилаётган объектлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра олиб борилаётган асосий фондлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланиладиган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондлари бўйича;
(5-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сонли қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 62-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мулкида давлат улуши бўлган қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маблағ билан таъминловчи банкнинг хулосаси бўлган тақдирда асосий фондлар бўйича мол-мулк эгаси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қурилиши тугалланмаган объектлар ёки асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги таклиф:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига — Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ва маблағ билан таъминловчи банклар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳудудий органлари билан келишган ҳолда таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланиладиган корхоналар бўйича Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;
(6-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сонли қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 62-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишган ҳолда ва маблағ билан таъминловчи банкнинг хулосаси мавжуд бўлганда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланиладиган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисида асословчи ҳужжатлар билан биргаликда киритилган илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномага консервация қилиш зарурлигини асословчи ҳужжатлар (ҳисоб-китоблар) ҳамда консервация қилинадиган тугалланмаган қурилиш объектлари ва (ёки) асосий фондлар рўйхати илова қилинади, бунда муддатлари тамом бўлган тугалланмаган қурилиш объектлари ва улар бўйича эскириш тўлиқ ҳисобланган асосий фондлар алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консервация қилиш Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг таклифига кўра таркибий ўзгартириш ёки банкротлик тартиботи даври учун амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сонли қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 62-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида буюртмачи (инвестор) ёки корхона раҳбари қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) чиқаради, унда асосий фондлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва сақланишини таъминлаш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддатлари, шунингдек, ушбу объектлар, асосий фондлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар сақланиши учун жавобгар ташкилот белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги фармойиш (буйруқ) асосида бир ой муддатда қуйидагилар тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича пудратчи билан биргаликда қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида далолатнома, унда қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш санасида объектларда бажарилган иш ҳажимларининг смета қиймати кўрсатилади, қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ва бошқа объектлар қурилишига бериш ёки сотиш керак бўлган монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар ведомости илова* қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий фондлар бўйича қурилишни вақтинча тўхтаб қўйиш тўғрисида далолатнома, унда қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш санасига объектларда бажарилган иш ҳажмларининг смета қиймати кўрсатилади, қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ва бошқа объектлар қурилишга бериш ёки сотиш керак бўлган монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар ведомости илова қилинади (2-илова*). Кўрсатиб ўтилган далолатномалар ва ведомостлар мустақил аудиторлик фирмаси билан биргаликда тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вақтинча тўхтатиб қўйилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар, уларнинг конструктив элементлари, монтаж қилинмаган асбоб-ускуналари ва фойдаланилмаган материаллар сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар ва харажатлар рўйхати (3-илова*). Қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича кўрсатиб ўтилган рўйхат лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти иштирокида, асосий фондлар бўйича эса мустақил аудиторлик фирмаси иштирокида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кўрсатиб ўтилган рўйхат асосида лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачи (инвестор) ёки хўжалик юритувчи субъектнинг топшириғига кўра смета тузилади ва зарурият бўлганда, қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтаб қўйиш ишларини олиб бориш учун ишчи чизмалар, шунингдек, уларнинг сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар сметаси тузилади, улар кейинчалик буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Буюртмачи (инвестор) қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 ой муддатда пудрат ташкилот билан қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилингунча бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари учун ҳисоб-китоб қилишга, материаллар ва конструкциялар етказиб бериш учун тузилган шартномалар бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши муносабати билан пудрат ташкилот кўрган зарарни ва моддий бойликларни бошқа объектларга ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар буюртмачи томонидан қурилиш учун банкларнинг кредитлари, шунингдек, хорижий кредитлар жалб этилган ҳолларда, улар кредит шартномаларида назарда тутилган тартибда тўланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ҚУРИЛИШНИ ҚАЙТАДАН БОШЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги қарор инвестиция жараёнининг бошқа қатнашчилар билан келишув бўйича қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини қайтадан бошлаш тўғрисидаги қарор асосида буюртмачи (инвестор) ёки хўжалик юритувчи субъект қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисида фармойиш (буйруқ) чиқаради, унда зарур ишларни бажаришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этиш тартиби ва муддатлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Буюртмачи (инвестор) ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги фармойиш (буйруқ) асосида ҳамда қурилишни қайтадан бошлаш далолатномалари асосида бир ой муддатда қуйидагилар тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича қурилишни қайтадан бошлаш санасида бажарилган ишлар ҳажми қиймати кўрсатилган ҳолда қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги объектлар бўйича далолатнома, унга қурилиши вақтинча тўхтатиб қўйилган объектлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материалларнинг ҳолатига қисқача тавсиф берилган ведомостлар илова қилинади (4-илова*);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий фондлар бўйича — қурилишни қайтадан бошлаш санасига асосий фондларнинг баланс ва қолдиқ қиймати кўрсатилган ҳолда қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги далолатнома, унга қурилиши вақтинча тўхтатиб қўйилган объектлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материалларнинг ҳолатига қисқача тавсифи берилган ведомостлар илова қилинади (5-илова*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*5-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Далолатноманинг 13-бандида кўрсатиб ўтилганлар ва ведомостлар асосида буюртмачи (инвестор) ёки хўжалик юритувчи субъект зарур қурилишни қайтадан бошлаш ишларини олиб бориш учун ҳужжатларни ўз кучлари билан ёки лойиҳа ташкилотини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қурилишни қайтадан бошлаш ишларини олиб бориш учун сметада назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини бажариш пудрат ташкилот томонидан қўшимча битим бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимда қурилиши тугалланмаган объектлар, асосий фондлар, асбоб-ускуналар, конструктив элементлар ва материаллар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш ишларини бажариш ва буюртмачи (инвестор) ёки хўжалик юритувчи субъектга топшириш муддатлари назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлиги учун ҳисоб-китоблар қурилиш-монтаж ишларининг бажарилган ҳажмларини қабул қилиш далолатномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш бўйича пудратчи томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари пудрат ишлари ҳажмига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қурилиши тугалланмаган объектлари қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш бўйича ишлар ва харажатлар, шу жумладан, вақтинча тўхтатиб қўйиш даврида уларнинг сақланишини таъминлаш ҳамда қайтадан бошлаш вақтидаги тиклаш ишлари мазкур қурилиш унинг ҳисобига амалга оширилган ёки амалга ошириладиган қурилишни маблағ билан таъминлаш манбаидан, объект қийматининг йиғма смета ҳисоб-китоби доирасида ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектнинг смета қиймати ошиб кетган тақдирда лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва қайта тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш бўйича ишлар ва харажатлар, шу жумладан, вақтинча тўхтатиб қўйиш даврида уларнинг сақланишини таъминлаш ҳамда қайтадан бошлаш вақтидаги тиклаш ишларига хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари ҳисобига смета доирасида ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маблағ билан таъминловчи банклар буюртмачи томонидан қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш ҳужжатларнинг ишончли расмийлаштирилиши устидан мазкур Тартибга иловалар ва ведомостларга мувофиқ назоратни амалга оширадилар.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сонли қарорига асосан 7-19-бандлар тегишли равишда 8-20-бандлар деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 62-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 8-сон, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 62-модда)