Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирлари режасини ҳамда медиа-режасини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик байрамини юксак даражада ўтказиш, ОАВда кенг ёритиш ва давлатимиз Президенти раҳбарлигида барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирлари режаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган мақолаларини босма ОАВда эълон қилишга доир медиа-режа 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1, 2-иловалар берилмайди.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. Отамуратов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони раҳбари А. Иркаходжаев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 24 июнь,
473-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 6-сон, 168-модда)