Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 апрель,
219-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 219-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 11-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳар чоракда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раислари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек ҳудуд профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарлари ҳисоботларини эшитади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
3. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари, шунингдек ҳудуд профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларидан иборат фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилади».
4. VI бўлимнинг номидаги «(оқсоқоли)» сўзидан кейин «унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари)» сўзлари қўшилсин.
5. 39-банддаги «(оқсоқоли)» сўзидан кейин «унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари)» сўзлари қўшилсин.
6. Иловада:
«Фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари» блокида «раисининг» сўзидан кейин «(оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва» сўзлари қўшилсин;
«Фуқаролар йиғинининг раиси» блокида «раиси» сўзидан кейин «(оқсоқоли)» сўзи қўшилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 276-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)