Ҳужжат кучини йўқотган 20.05.2020 15.04.2017 йилдаги 221-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.05.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 295-сонли «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон қарорига мувофиқ, шунингдек автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмасдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси («Ўзавтойўл» ДАК) ва унинг тегишли равишда идоравий мансуб ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотларга ўтаётган маблағлари ва махсус техникаси ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган кўчмас мулк объектларига ҳуқуқлар уларнинг номлари ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасига қайта рўйхатдан ўтказилишини амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 221-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўмита автомобиль йўллари соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўмита ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қўмита юридик шахс ҳисобланади, думалоқ муҳрга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида банк ҳисоб рақамларига ва ғазначилик ҳисоб рақамларига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий органлар деб аталади), Қўмитанинг ташкилий тузилмасига кирадиган таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда идоравий мансуб ташкилотлар деб аталади) юридик шахслар ҳисобланадилар, думалоқ муҳрга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган бланкаларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудудий органлар ўз фаолиятини низомларга, идоравий мансуб ташкилотлар эса — Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган уставларга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўмита марказий аппарати, унинг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналарининг, шунингдек, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 09/17/943/0326-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий транспорт оқими шароитларида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлаш ҳамда буюртмачи хизматининг самарали фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш, уларнинг юқори транспорт-фойдаланиш даражасида бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан чет элларда ўқув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 ноябрдаги 943-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 09/17/943/0326-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юкланган вазифаларга мувофиқ Қўмита қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб бориш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл хўжалиги соҳасидаги замонавий технологияларни ва етакчи хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва такомиллаштиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, шунингдек йўл-қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларни ишлаб чиқиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашда участкаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш ёки тўхтатишни жорий этиш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарбарлик тайёргарлигини, шунингдек идоравий мансуб ташкилотларнинг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича улар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларининг ҳисобини юритиш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларнинг техник ҳолатини ҳар йили кўздан кечириш, текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларининг техник ҳолатига қараб автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашнинг ҳар йилги дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини таъмирлашнинг ҳар йилги дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари рўйхатини шакллантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт ва аҳолининг эҳтиёжларидан ҳамда давлатнинг стратегик вазифаларини ҳал этишдан келиб чиқиб республика автомобиль йўллари тармоғини илмий асосланган истиқболли режалаштириш, такомиллаштириш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат минтақаларини боғловчи ва кеча-кундуз, узлуксиз ва хавфсиз автомобиль транспорт алоқасини таъминлайдиган транспорт коммуникацияларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика автомобиль йўллари тармоғини такомиллаштириш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари масалалари бўйича халқаро йўл ва транспорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш, Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари ва транспорт соҳасида халқаро шартномаларда иштирок этишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари ва транспорт соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, халқаро йўл ва транспорт ташкилотлари, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, шунингдек хорижий компаниялар билан самарали ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш борасида таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа давлатларнинг автомобиль йўллари ва транспорт бўйича ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус рухсатнома берган ҳолда, шу жумладан халқаро ташишларни амалга ошираётган йирик ўлчамли ва оғир юк кўтарадиган автотранспорт воситаларининг автомобиль йўллари бўйича ҳаракати йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро транспорт йўналишларидан фойдаланишда халқаро ташкилотлар ва минтақавий интеграциявий тузилмалар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) замонавий транспорт оқими шароитларида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлаш ҳамда буюртмачи хизматининг самарали фаолиятини ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари, шу жумладан автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш объектларининг иш ҳужжатларини ва автомобиль йўлларини жиҳозлаш бўйича танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича буюртмачи функцияларини амалга ошириш;
(11-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансуб ташкилотларнинг муассиси функциясини амалга ошириш, улар фаолияти мониторингини олиб бориш ва иқтисодий таҳлил қилиш, шунингдек идоравий мансуб ташкилотларда молия-хўжалик фаолиятини ва мол-мулкдан фойдаланилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қулай ва хавфсиз ҳаракатни таъминлаш учун автомобиль йўлларидан фойдаланиш, автомобиль йўлларидан фойдаланишда йўл ҳаракати хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл қурилишининг йирик лойиҳаларини молиялаштиришга халқаро молия институтларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш ва ариза берувчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жавоблар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида сифат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш устидан техник кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қўлланадиган йўл-қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларнинг сифати устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғини таъмирлаш ва сақлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан шаҳарлар ва туманларнинг бош режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва ўз ваколатлари доирасида қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятига тегишлилик юзасидан тармоқларни ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар, шунингдек бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида замонавий технологияларни ва янги материалларни жорий этиш бўйича тажриба ишлари олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан чет элларда ўқув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича базавий таълим дастурларини келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл қурилишини прогнозлаштириш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишнинг замонавий усуллари талабларига мувофиқ автомобиль йўллари соҳасида малакали кадрлар тайёрланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг олинган назарий билимларини ишлаб чиқариш амалиётида мустаҳкамлаш мақсадида таълим муассасаларининг идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашни, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида тажриба орттиришини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилиши ва ландшафт дизайни қисмида замонавий ёндашувларни шакллантириш ва амалга ошириш борасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш йўли билан автомобиль йўлларига ажратилган полосалардаги йўл бўйи ҳудудларни тегишли ҳолатда сақлаш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва тизимли асосда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ҳар бир минтақасидаги иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида илғор замонавий технологиялар ва халқаро стандартларни кенг кўламда қўллаш орқали илмий-тадқиқот ишларини оқилона ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари ва уларнинг конструктив элементларини ноқулай об-ҳаво- иқлим омилларининг таъсирдан ҳимоя қилиш бўйича илғор халқаро тажрибани синчиклаб ўрганиш натижаларига кўра автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни транспортнинг булғаши ва ташланмаларидан муҳофаза қилишнинг энг самарали ва амалиётда муваффақиятли синовдан ўтган замонавий усул ва технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, идоравий мансуб олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари негизида автомобиль йўлларини лойиҳалаш, архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлларни белгилаш учун мустаҳкам материаллар ишлаб чиқариш, автомобиль йўлларида узоқ муддат фойдаланишни таъминловчи йўл белгилари чизиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 ноябрдаги 943-сонли қарорига асосан «к» ва «л» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 09/17/943/0326-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий органлар ва идоравий мансуб ташкилотлар орқали бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ваколатига тегишли масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ва бошқа ташкилотлардан ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларга автомобиль йўллари соҳасидаги қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита, ҳудудий органлар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг мутахассисларини белгиланган тартибда хорижий мамлакатларга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари соҳасидаги етакчи хорижий мутахассисларни Қўмитанинг марказий аппаратида ва идоравий мансуб ташкилотларда шартнома асосида ишлаш учун белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини босқичма-босқич ривожлантириш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлаштирувчи, илмий-техник, идоралараро эксперт комиссиялари ва кенгашлар ташкил этиш, автомобиль йўллари соҳасидаги муаммоли масалалар бўйича махсус йиғилишлар чақириш, шунингдек маслаҳатлашиш, ушбу муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш учун маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда мутахассислар ва экспертларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларидан фойдаланувчилардан автомобиль йўллари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлардан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, шунингдек автомобиль йўллари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда иштирок этиш, автомобиль йўллари соҳасида халқаро шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг вакиллари билан белгиланган тартибда музокаралар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилотлар ўртасида товарларни сотиш, харид қилиш ва етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатишни танловлар ва тендер савдолари ўтказмасдан амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ҳуқуқлари билан автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи унитар корхона шаклида қўшимча мустақил корхоналар ва бошқа корхоналарни ташкил этиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қўмита тузилмасидаги корхоналарни бирлаштириш ва тугатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қўмита ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларининг соз ҳолатини, уларда транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавфсиз юришини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари сифатли ва ўз вақтида қурилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши ва сақланишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда қоплашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан молиявий маблағлар, энергия ресурслари, ишлаб чиқариш қувватлари ва йўл-қурилиш техникасидан самарали фойдаланилишини ташкил этишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қўмита ўзига юкланган вазифа ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган беш нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 09/17/943/0326-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Раис:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Қўмитага юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таъминоти бўйича харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат бўлинмаларининг тузилмаси ва низомларини, Қўмитанинг ҳудудий органлари низомларини ва идоравий мансуб ташкилотларининг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат тузилмасига, Қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари аппарати тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат ходимларини, Қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Қўмита марказий аппаратининг бошқа мансабдор шахслари ваколатлари, вазифалари ва жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат, Қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат, Қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари мол-мулкини қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда тасарруф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларни (кўрсатмаларни) бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари (лавозим бўйича), шунингдек Қўмита марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомда белгиланган Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрлар танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида, Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Қўмита ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари Қўмитанинг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қўмита ва унинг ҳудудий органлари эксперт ва техник кенгашлар ва бошқа маслаҳат органлари ташкил этишга ҳақлидир, улар тўғрисидаги низомлар тегишли равишда Қўмита раиси ва ҳудудий орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳудудий органлар, «Минтақавий йўллар бўйича буюртмачи хизмати» ДУК раҳбарлари, раиснинг маслаҳатчиси, бош бошқарма бошлиғи, Қўмита марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Қўмита ҳузуридаги республика ташкилотларининг биринчи раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Асосий воситаларни ҳудудий органларга ва идоравий мансуб ташкилотларга бириктириш, шунингдек асосий воситаларни қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари ўртасида бир-бирига бериш Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари билан келишган ҳолда Қўмита раисининг буйруғи билан амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Қўмитанинг ҳудудий органлари юритишида бўлади, уларни тегишли фойдаланувчи ташкилотларга бириктириш Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари билан келишган ҳолда Қўмита раисининг буйруқлари билан амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Қўмита ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Марказий аппарат, Қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, қўшимча ҳақ ва устамалар, мукофотлар ва рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларни моддий рағбатлантириш, бир марталик мукофот, моддий рағбатлантириш, меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган ижтимоий ва компенсация тўловлари жамоа шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қўмита марказий аппарати, унинг ҳудудий органлари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналари, шунингдек, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш касаба уюшмаси органи ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг бошқарув Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 09/17/943/0326-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бошқа идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 278-модда, 28-сон, 649-модда, 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 09/17/943/0326-сон; 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон; 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)