10.04.2017 йилдаги 197-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектлари ва республиканинг йирик корхоналари ўртасидаги кооперацияни кенгайтириш, маҳаллий хомашё ресурслари негизида импорт ўрнини қоплашни ҳамда ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни, валюта маблағлари тежалишини ва улардан оқилона фойдаланилишини, янги иш ўринлари ташкил этилишини ҳамда аҳоли бандлигини оширишни таъминлайдиган замонавий, юқори технологияли, рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2019 йилларда маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг тайёр турларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига ушбу қарорнинг 1-иловасига иловага* мувофиқ рўйхат бўйича маҳаллийлаштириш лойиҳалари киритилишини назарда тутувчи тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг тайёр турларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон қарори 7-бандида назарда тутилган имтиёзлар ушбу қарорга иловада кўрсатилган ташкилотларга нисбатан божхона тўловлари бўйича — мазкур қарор расмий равишда эълон қилинган кундан бошлаб, солиқлар бўйича имтиёзлар эса — ушбу қарор расмий равишда эълон қилинган санадан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг иловасига киритилган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва прогноз ҳажмлари бажарилишини ташкил этишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 10 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 253-модда)