04.04.2017 йилдаги 175-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарорига мувофиқ ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини ҳамда маданиятини янада оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарорига мувофиқ Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
2. Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.