Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025 08.10.2002 йилдаги 347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ВА УЛАРНИНГ ТАРКИБИНИ ЎЗГАРТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарнинг ўз фаолияти натижалари учун иқтисодий масъулиятини ошириш, уларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш, уларнинг таркибини ўзгартириш, уларни мулкчиликнинг бошқа шаклларида қайта ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага* мувофиқ иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан банкротлик тартиботларини бошлаш тўғрисидаги ташаббуси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-иловага* мувофиқ зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг давлатга тегишли улушларини эркин сотувга қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Р.Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда икки ҳафта муддатда 4-иловага* мувофиқ зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор йирик саноат корхоналари таркибини ўзгартириш ҳамда уларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни тасдиқласинлар ва уларнинг бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижалари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда 5-иловада* кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг молиявий беқарорлиги сабабларини чуқур таҳлил қилсинлар ҳамда уларни молиявий соғломлаштириш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкида давлат улуши бўлган банкрот корхоналар мулкий комплекс сифатида очиқ савдоларда, зиммасига корхоналарни молиявий соғломлаштириш юзасидан инвестиция мажбуриятлари олган инвесторларга устувор равишда сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби ўзгартирилаётган 4 ва 5-иловаларга мувофиқ корхоналар таркибини ўзгартириш жараёнида ортиқча мол-мулкини сотишда, бўшаётган маблағлар солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарзларни қоплашга, ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлашга, асбоб-ускуналарни демонтаж ва монтаж қилиш харажатларини қоплашга мақсадли йўналтирилган тақдирда, даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тугатиш комиссиялари билан биргаликда мулкида давлат улуши бўлган банкрот корхоналарни мулкий комплекс сифатида тўлиқ сотишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имкониятли инвесторлар томонидан мол-мулкка талабдан ва уларнинг инвестиция мажбуриятлари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда нархлар ўзгаришининг ўзгарувчан механизмини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиладиган ишлаб чиқаришларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугатиш мақсадида банкрот корхоналар мулкий комплексининг ўз вақтида баҳоланишини ва сотилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Ў.Қ.Исмоилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 8 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
347-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 19-сон, 148-модда; 2003 й., 7-8-сон, 61-модда; 2004 й., 33-сон, 370-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)