Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 2-банди биринчи хатбошидаги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларидан» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 11-банддаги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аммиакли селитрани ишлаб чиқариш, ташиш ва сотишни назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 44-модда) 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 сентябрдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 369-модда) 2-илованинг 75-сатри «Балансда сақловчи» устунидаги «Қишлоқхўжаликкимё» ОАЖ» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Сирдарё агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси