07.03.2017 йилдаги 123-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 7 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги 123-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама (кейинги ўринларда устама деб аталади) тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг бошқарув ходимларига устамалар тўлаш умумий иш стажига боғлиқ равишда қуйидаги миқдорларда тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Умумий иш стажи

Лавозим маошларига
фоизларда устама

4 йилдан 7 йилгача

5%

7 йилдан 10 йилгача

10%

10 йилдан 15 йилгача

15%

15 йилдан 20 йилгача

20%

20 йилдан 25 йилгача

25%

25 йилдан ортиқ

30%

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратида бошқарув ходимларининг устама олиш ҳуқуқини берувчи умумий иш стажига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратидаги иш даври;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратидаги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратидаги, шу жумладан депутат сифатидаги, шунингдек бошқа давлат органларидаги иш даври;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин қонунчиликка мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратидаги ёки ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган органлардаги иш жойи (лавозими) сақланган вақт киритилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган миқдорларда устамага бўлган ҳуқуқ бошқарув ходимларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бошқарув аппаратида ишнинг 49-ойидан бошлаб, ушбу Низомнинг 3-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган даврлар ҳисобга олинган ҳолда юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Меҳнат стажини аниқлаш учун меҳнат дафтарчаси асосий ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар билан белгиланмаган иш стажи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ҳамда ушбу Низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган органлар раҳбарлари томонидан имзоланган маълумотномалар билан тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Устама ойлик тариф ставкасидан ёки бошқарув ходимининг лавозим маошидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Устама ушбу ойда ишланган давр, шу жумладан таътиллар даври ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ходимнинг иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланиб қоладиган давр учун тўланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ходимда календарь ой мобайнида устама олиш ёки унинг миқдорини ўзгартириш ҳуқуқи юзага келганда ушбу устамани биринчи марта ҳисоблаш ушбу устамани олиш ҳуқуқи юзага келган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Устама ўртача иш ҳақига киритилади, ундан пенсиялар, таътил кунлари, ишдан бўшатиш нафақаси, ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши ёхуд у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни тўлаш, шунингдек ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқишнинг бошқа ҳолларида ундан чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Учқудуқ, Зарафшон ва Нуробод шаҳарлари ҳокимликларида ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган устамалардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарини юқори малакали мутахассислар ва ишчилар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ белгиланган бюджет соҳаси ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлиги учун ойлик устама тўлаш сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Устамалар тўғри ҳисобланиши учун жавобгарлик бухгалтерияга, устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажини аниқлашнинг тўғрилиги учун жавобгарлик эса — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бошқарув аппарати ташкилий-назорат гуруҳига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 10-сон, 147-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)