Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017 28.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2865
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 28.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2865
Кучга кириш санаси
06.03.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2865]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 264-мҳ-сонли «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2919, 28.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2017 йил 28 февралдаги 3/17-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Очилов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир М. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 43-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларини мартаба даражаси бериш учун аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларига махсус унвон — мартаба даражалари ўтказилган аттестация натижалари, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда тегишлича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларига давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимларига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиялари бўйича изчил тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус унвон — мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махсус унвон — мартаба даражаларига тавсия этилган юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ишларини тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ва унинг шуъбалари томонидан ташкиллаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматининг мартаба даражасида белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимлари навбатдаги махсус унвон — мартаба даражасига бир йилгача тавсия этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адлия органлари ва муассасаларида ишлаган, махсус унвон — мартаба даражасига эга бўлган ходимлар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга қабул қилинганда адлия вазири томонидан берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходими сифатида ишлаган, адлия вазири томонидан берилган махсус унвон — мартаба даражасига эга бўлган шахслар адлия органларига ишга қабул қилинганда, уларга берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига мартаба даражаларини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга асосан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мартаба даражаларини бериш учун давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари (ходим Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра мартаба даражаларига тавсия этилган ҳоллар бундан мустасно) томонидан тегишинча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тақдимнома билан мурожаат қилинади. Мазкур тақдимномага ходимнинг касбий фаолияти, ишчанлик ва ахлоқий жиҳатлари акс эттирилган маълумот-тавсифнома илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот-тавсифномада ходимнинг амалдаги мартаба даражаси (агар мавжуд бўлса), сўнгги икки йил давомидаги иш сифати ва кўрсаткичлари, қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширилган ишлари, судлардаги иштироки, хулқи, касбий-ахлоқий томонлари, меҳнат фаолияти давомидаги ютуқлари ва бошқа муҳим масалалар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот-тавсифнома давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра юридик хизмат ходими мартаба даражасига тавсия этилганда, маълумот-тавсифнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси томонидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларининг махсус унвон — мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан тузиладиган Юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда аттестация комиссияси деб юритилади) томонидан аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус унвон — мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш юридик хизмат ходимининг навбатдаги аттестациядан ўтиши деб ҳисобланмайди ҳамда аттестациядан ўтиш муддатининг узайтирилишига асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аттестация комиссиясининг фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аттестация комиссиясининг фаолияти қонунийлик, одиллик, холислик, беғаразлик ва коллегиаллик принциплари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Махсус унвон — мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ёки унинг шуъбалари томонидан кўриб чиқилади ҳамда тегишли таклифлар билан аттестация ўтказиш масаласини кўриб чиқиш учун аттестация комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мартаба даражаларига тавсия этилган юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш тегишли ҳужжатлар аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида амалга оширилади, мартаба даражаси адлия вазирининг ташаббусига кўра берилган ёки аттестация комиссиясида кворум бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси йиғилишида мартаба даражасига тавсия этиш масаласи маълумот-тавсифномада келтирилган иш фаолияти натижалари, касбий тайёргарлик даражаси инобатга олинган ҳолда юридик хизмат ходимининг иштирокисиз кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар аттестация комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия томонидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодга мартаба даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодга мартаба даражаси бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аттестация комиссиясининг хулосаси комиссия ишида аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация натижалари комиссия мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аттестация комиссиясининг хулосаси мартаба даражасини бериш масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юридик хизмат ходимларига махсус унвон — мартаба даражаларини бериш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси томонидан мазкур буйруқ асосида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасига тегишли ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Махсус унвон — мартаба даражаси бериш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғи тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборилади. Мазкур буйруқ нусхаси юридик хизмат ходимининг шахсий жилдига тикиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмалари томонидан юридик хизмат ходимларининг махсус унвон — мартаба даражалари ҳар чоракда камида бир марта хатловдан ўтказилиши, белгиланган муддатларда ходимни навбатдаги махсус унвон — мартаба даражасига тавсия этиш учун раҳбарга ахборот тақдим этиб борилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларини мартаба даражаларига тавсия этиш борасидаги ишларни мунтазам равишда таҳлил қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлил натижалари бўйича юридик хизматлар ходимларини махсус унвон — мартаба даражасига тавсия этиш масаласини кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ходимларни ўз вақтида ва муддатида, шунингдек муддатидан илгари мартаба даражаларига тавсия этиш юзасидан ишларнинг тўғри йўлга қўйилиши борасида масъулият шахсан давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 141-модда)