05.03.2016 йилдаги КҚ-72-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8, 10 ва 11-моддаларига мувофиқ, шунингдек фуқаролар йиғинлари раислари ва улар маслаҳатчиларининг ваколат муддати 2016 йил май-июнда тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг навбатдаги сайловини ўтказиш муддати 2016 йилнинг май-июнь ойлари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бўлажак сайловда 9 764 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 99 минг нафардан зиёд маслаҳатчиси сайланиши режалаштирилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2016 йил май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўйича сайлов бюллетени намунаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) маслаҳатчиларининг сайлови бўйича сайлов бюллетени намунаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2016 йилнинг 20 мартигача бўлган муддатда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарурат бўлганда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига ўз сайлов округларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни ташкил этишда фаол иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари томонидан ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги ахборотни умумлаштирсин ҳамда 2016 йил 20 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига сайлов якунлари тўғрисида ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-72-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги КҚ-72-III-сонли Қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Тайёргарлик босқичи (сайловни ўтказишни норматив ва услубий жиҳатдан таъминлаш, сайлов жараёни иштирокчиларига сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий қоидаларини тушунтириш)

1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, ушбу масала бўйича журналистлар учун брифинг ташкил этиш.

2016 йил 11 мартгача

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони (бундан буён матнда Сенат девони деб юритилади), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (бундан буён матнда МТРК деб юритилади), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (бундан буён матнда ЎзА деб юритилади)

2.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» фондининг ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва ОАВнинг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясининг (бундан буён матнда Сенат Кенгаши комиссияси деб юритилади) кенгайтирилган мажлисини ўтказиш.

2016 йил 11 мартгача

Сенат Кенгаши комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

3.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари бўйича мажлисларини (сессияларини) ўтказиш ва қарорларини қабул қилиш, уларни эълон қилиш.

2016 йил 15 мартгача

Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенат девони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, ОАВ

4.

Марказий ва маҳаллий матбуотда, радио ҳамда телевидениеда қуйидаги масалаларни тушунтириш бўйича Сенат аъзолари, етакчи олимлар, экспертлар ва амалиётчиларнинг чиқишларини (алоҳида режага мувофиқ) ташкил қилиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида семинарлар ўтказиш ва мақолалар чоп этиш:

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий қоидаларини;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир асосий вазифаларни;

сайловни ўтказиш тартиби ҳақида фуқароларни кенг хабардор қилишда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини.

2016 йил март — июнь

Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенат девони, МТРК, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (бундан буён матнда ФЖШМҚМИ деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, ЎзА, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, «Маҳалла» фонди, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент давлат юридик университети, Ички ишлар вазирлиги академияси

5.

Журналистларнинг фуқаролар йиғинлари раислари ва улар маслаҳатчилари сайловининг моҳияти ва аҳамиятига оид билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида ҳудудий ўқув семинарларини ташкил этиш.

2016 йил март

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенат девони, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, «Маҳалла» фонди, ФЖШМҚМИ, Журналистлар ижодий уюшмаси, МТРК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, марказий ва маҳаллий босма ва электрон оммавий ахборот воситалари

6.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда манфаатдор ташкилотлар вакиллари билан (алоҳида режага мувофиқ) қуйидаги масалалар юзасидан семинар-тренинглар ўтказиш:

сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларини (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) тузиш;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларини (бундан буён матнда ишчи гуруҳлар деб юритилади) тузиш;

комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг ишини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш.

2016 йил 10 апрелгача

Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенат девони, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» фонди, ФЖШМҚМИ

7.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш принципларини ва механизмларини очиб беришга, маҳалла фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган ахборот йўсинидаги рисолалар ва китобларни, сайловни ўтказиш тартибига оид ҳужжатлар намуналари тўпламини нашр этиш ҳамда ҳудудий комиссияларга ва ишчи гуруҳларга юбориш.

2016 йил март-апрель

Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ФЖШМҚМИ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, «Маҳалла» фонди, Тошкент давлат юридик университети

8.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарур ҳолларда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари, яширин овоз бериш кабиналари ва сайлов қутилари билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 9 ва 23-моддалари)

сайловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

II. Асосий босқич (Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳларни тузиш, номзодларни кўрсатиш, фуқаролар йиғинини (вакиллар йиғилишини) чақириш ва сайловни ўтказиш)

9.

Комиссияларни тузиш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси)

2016 йил 20 мартгача

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари

10.

Ишчи гуруҳларини тузиш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси)

2016 йил 1 апрелгача

Шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларнинг ҳамда шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари

11.

Комиссиялар ва ишчи гуруҳлар аъзолари, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида сайлов қонунчилигига риоя этиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларни ташкил этиш масалалари бўйича республика ҳамда минтақавий семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш.

2016 йил 15 апрелгача

Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари

12.

Ҳовлилар, уйлар, кўчалардан ҳамда шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалардан фуқароларнинг вакиллиги нормасини белгилаш.

Ҳовлилар, уйлар, кўчалар ҳамда шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 13 ва 15-моддалари)

2016 йил 20 апрелгача

Комиссиялар, ишчи гуруҳлар

13.

Туман ва шаҳарлардаги фуқаролар йиғинларида сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш жадвалларини тайёрлаш.

2016 йил 25 апрелгача

Комиссиялар

14.

Ишчи гуруҳларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари билан боғлиқ ахборотини эшитиб бориш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси)

Сайловни ташкил ва ўтказиш муддатларида

Комиссиялар

15.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси)

Сайловни ташкил ва ўтказиш муддатларида

Ишчи гуруҳлар

16.

Тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар кўрсатиш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 16 ва 19-моддалари)

сайловдан камида ўн кун олдин

Ишчи гуруҳлар

17.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга тақдим этиш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси)

сайловдан камида ўн кун олдин

Ишчи гуруҳлар

18.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига кўрсатилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларни тегишли комиссияларга юбориш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси)

сайловдан камида етти кун олдин

Туманлар, шаҳарлар ҳокимлари

19.

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш ҳамда бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилиш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси)

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказилишидан камида беш кун олдин

Ишчи гуруҳлар

20.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақидаги ахборотни фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўйиш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси)

сайловдан камида

беш кун

олдин

Ишчи гуруҳлар

21.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш учун фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси)

алоҳида жадвалга мувофиқ

Ишчи гуруҳлар

22.

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши) баённомасининг бир нусхасини тегишли туман ва шаҳар комиссиясига тақдим этиш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддаси)

сайлов ўтказилган кун мобайнида

Ишчи гуруҳлар

23.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари такрорий сайловини ўтказиш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси)

сайлов ўтказилган кундан бошлаб бир ойлик муддатда

Ишчи гуруҳлар

III. Якунловчи босқич (сайлов якунларини чиқариш, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар ва мулоҳазаларни умумлаштириш)

24.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг бориши тўғрисида Сенат Кенгашининг Комиссиясига ахборот тақдим этиш, шунингдек фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар ва мулоҳазаларни умумлаштириш.

ҳар ўн кунликда

Комиссиялар

25.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг якунларини чиқариш ҳамда уларни юқори турувчи комиссияга тақдим этиш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 13 ва 26-моддалари)

2016 йил 5 июлгача

Комиссиялар

26.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини умумлаштириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.

2016 йил 10 июлгача

Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

27.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

2016 йил 20 июлгача

Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг Ахборот хизмати, ЎзА, МТРК

28.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари бўйича журналистлар учун брифинг ташкил этиш.

2016 йил 20 июлгача

Сенат Кенгаши комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг Ахборот хизмати, ЎзА, МТРК

IV. Фуқаролар йиғинларининг органларини шакллантириш (фуқаролар йиғинлари кенгашларини шакллантириш, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлаш)

29.

Фуқаролар йиғинлари кенгашларини шакллантириш, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ва тафтиш комиссияларини сайлаш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддаси)

сайлов ўтказилган кундан бошлаб бир ойлик муддатда

Комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларнинг ва шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари

30.

Янги сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга соладиган амалдаги қонун ҳужжатларининг асосий қоидаларини етказиш, мамлакатни модернизация қилиш ва янгилашда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини тушунтириш бўйича туман ва шаҳарларда семинарлар ташкил этиш.

алоҳида жадвал бўйича

Сенат Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» фонди, ФЖШМҚМИ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети

31.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни архивга топшириш.

(«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси)

сайловдан кейин бир ой муддатда

Комиссиялар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги КҚ-72-III-сонли Қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Комиссия раиси

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

Комиссия раисининг ўринбосарлари

Артикова Светлана Баймирзаевна

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари

Ходиев Боходир Юнусович

—

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (келишувга кўра)

Комиссия аъзолари

Матмуратов Ботир Джолдасович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси

Саидов Акмал Холматович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси (келишувга кўра)

Мадумаров Толибжон Абдумаликович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари

Алиев Маннон Гаффарович

—

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори (келишув асосида)

Салиев Олим Адилович

—

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шуъба мудири (келишувга кўра)

Бобоев Абдураҳмон Бобоевич

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Назорат-ахборот бўлими мудири

Усмонов Анвар Акрамович

—

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

Ҳазратқулов Маматқул

—

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Хаджаев Алишер Джуракулович

—

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

Каримов Абдумажит Мухитдинович

—

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси

Абдукаримов Ғолибжон Озотович

—

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори (келишувга кўра)

Инагамов Жавдатхон Султанович

—

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси

Усмонов Шуҳрат Ғиёсович

—

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Ғаниев Баходир Мухторович

—

Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси

Нарбаева Танзила Камаловна

—

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Абдуллаев Абдулазиз Абуталипович

—

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори

Қосимов Нодир Улуғович

—

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари вазифасини бажарувчи

Парпибоева Озода Абдукадировна

—

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги КҚ-72-III-сонли Қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

__________________________

(ишчи гуруҳи раисининг имзоси)


Андижон вилояти Асака туманидаги «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича

САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИ

2016 йил ___ май (июнь)

Т/р

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили

Бюллетеннинг ўнг томонида ўзингиз ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш квадратга белги-крестик
(+) қўйинг

1.

АБДУЛЛАЕВ ТОҲИР САМАДОВИЧ,

1965 йилда туғилган

2.

БУРХОНОВ НОДИРБЕК ҚОСИМОВИЧ,

1960 йилда туғилган

3.

ЖУРАЕВ БОТИРЖОН ЗАРИПОВИЧ,

1963 йилда туғилган

4.

МУРОДОВ АБДУЛЛА АЗИМОВИЧ,

1970 йилда туғилган


Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бюллетеннинг ўнг томонида ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган биттадан ортиқ бўш квадратга белги-крестик (+) қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган бўлса, сайлов бюллетени ҳақиқий эмас деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги КҚ-72-III-сонли Қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

__________________________

(ишчи гуруҳи раисининг имзоси)

Андижон вилояти Асака туманидаги «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг сайлови бўйича

САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИ

2016 йил ___ май (июнь)

Т/р

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили

Ўзингиз ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш квадратга белги-крестик (+) қўйинг

1.

АҲМЕДОВ ШЕРАЛИ СОБИРОВИЧ,
1960 йилда туғилган

НАБИЕВ ДИЛШОДБЕК ЭРГАШЕВИЧ,
1958 йилда туғилган


2.

ТЕМИРОВ ҲУСАН УМАРОВИЧ,
1954 йилда туғилган

ҲАЙДАРОВ УЛУҒБЕК АСҚАРОВИЧ,
1966 йилда туғилган


3.

НАЗАРОВ АБДУВАЛИ ХАСАНОВИЧ,
1965 йилда туғилган

СОЛИЕВ МЎМИНЖОН ЯНГИБОЕВИЧ,
1960 йилда туғилган


4.

СОИПОВ ИЛХОМ АЛИШЕРОВИЧ,
1964 йилда туғилган

ЎСАРОВ ОЙБЕК ТУРҒУНОВИЧ,
1959 йилда туғилган


5.

АЗИЗОВ ШОВКАТ ЛАЗИЗОВИЧ,
1953 йилда туғилган

ИВАНОВА ИРИНА БОРИСОВНА,
1967 йилда туғилган


6.

БОЛТАБОЕВА РАХИМА ТОЖИБОЕВНА,
1955 йилда туғилган

ЗОКИРОВА ВОЛИДА СУЮНОВНА,
1963 йилда туғилган


7.

ДАВЛАТОВ БОБИР МАВЛОНОВИЧ,
1957 йилда туғилган

СОДИКОВ ИКРОМЖОН БАХРОМОВИЧ,
1958 йилда туғилган


Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бюллетеннинг ўнг томонида ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган биттадан ортиқ бўш квадратга белги-крестик (+) қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган бўлса, сайлов бюллетени ҳақиқий эмас деб топилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 3-сон, 117-модда)