LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли «Маданият ва санъат соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)
2. Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий- методик маркази ва унинг ҳудудий марказлари, Республика методика ва ахборот маркази тугатилсин, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида қуйидаги давлат муассасалари ташкил этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўлган «Истиқлол» ва «Туркистон» Санъат саройлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфига топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети йиллик параметрларида «Истиқлол» ва «Туркистон» санъат саройлари учун, уларнинг шахсий даромадлари билан қопланмайдиган қисмида, санъат саройлари таъминоти (моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг иш ҳақини тўлаш, биноларни қўриқлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш ва бошқалар) харажатларини молиялаштиришга бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аввал Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги учун ўрнатилган алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситаларининг маданият йўналишига тааллуқли қисмини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтиёрида сақлаб қолсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги Низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқласин.
бир ой муддатда Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ой муддатда театрлар, концерт-томоша муассасалари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг янгиланган намунавий штатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
маданият соҳаси муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва молиялаштириш тартибини такомиллаштириш, шунингдек ҳар бир маданият ва аҳоли дам олиш марказларида кутубхоналар ташкил қилиш бўйича таклифларни;
ўзбек рақси турли йўналишларининг бой тарихий анъаналарини тиклаш ва авайлаб сақлаш, уларни замонавий санъат ва хореографиянинг илғор услублари ва ютуқлари билан бойитишни назарда тутадиган, махсус таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни, ўзбек халқининг ўзига хос маданияти ва юксак маънавиятини, такрорланмас миллий ранг-баранглигини қамраб олган ўзбек рақсини кенг оммалаштириш ҳамда тарғиб қилишни янада ривожлантиришнинг ўрта муддатли чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уйда жойлаштирилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 октябрдаги ПҚ-3337-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 07/17/3337/0135-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри концерт заллари ва санъат саройларини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 30 январдаги 43-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚМ, 2004 йил, 4-сон, 44-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 30 сентябрдаги 455-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚМ, 2004 йил, 40-41-сонлар, 436-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Низомини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚМ, 2005 йил, 14-сон, 104-модда);
11. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)
Директор | ||||||||||||||||||||||
Илмий-методик ишлар бўйича директор ўринбосари | Директор ўринбосари | Бухгалтерия 3 | ||||||||||||||||||||
Ижодий уюшмалар ва халқ ижодиёти фаолиятини илмий-методик таъминлаш бўлими 7 | Театр ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини илмий-методик таъминлаш бўлими 3 | Кадрлар бўйича инспектор 1 | ||||||||||||||||||||
Юрисконсульт 1 | ||||||||||||||||||||||
Пьесалар, сценарийлар, нота материаллари билан таъминлаш бўйича репертуар-таҳририят бўлими 3 | ||||||||||||||||||||||
Музейлар, маданият ва истироҳат боғлари, маданият марказлари фаолиятини илмий-методик таъминлаш бўлими 5 | ||||||||||||||||||||||
Номоддий маданий мерос ҳужжатларини архивлашни илмий-методик таъминлаш бўлими 3 | ||||||||||||||||||||||
Адабиёт, илмий-методик ва ўқув қўлланмаларни нашр этиш бўлими 3 | ||||||||||||||||||||||
Маданият ва санъат соҳасининг ўқув муассасаларини илмий-методик таъминлаш бўлими 2 | ||||||||||||||||||||||
LexUZ шарҳи
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)