10.02.2017 йилдаги ПҚ-2769-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геномика ва биоинформатика соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни, шунингдек инновация ишларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғўза, буғдой, картошка экинлари ҳамда узум биотехнологияси ва геном селекцияси йўналишидаги илмий тадқиқотларни янада такомиллаштириш, юқори малакали миллий генетик илмий кадрлар тайёрлаш, шунингдек Геномика ва биоинформатика марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси ва «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг фаолият юритаётган Геномика ва биоинформатика маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг давлат муассасаси шаклидаги Геномика ва биоинформатика марказини (кейинги ўринларда Геномика ва биоинформатика маркази деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази Геномика ва биоинформатика марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Геномика ва биоинформатика марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномлар ва генетик хилма-хилликларни ўрганиш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион ишларни амалга ошириш, замонавий геномика ва биоинформатика усулларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари, доривор ва техник ўсимликлар, микроорганизмлар, ҳайвонлар, шунингдек, бошқа биологик объектлардаги қимматли генлар, оқсиллар ва метаболитлар тузилиши ва фаолликларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ген ва ҳужайра муҳандислиги, молекуляр маркерларга асосланган геном ва виртуал селекция дастурларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиб атроф муҳит ва одамлар учун хавфсиз, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли, турли тупроқ-иқлим шароитларига мослашган зараркунандаларга чидамли, турли тупроқ-иқлим шароитларига мослашган янги ўсимлик навлари ва ҳайвон зотларини яратиш, бирламчи уруғчилик ишларини ташкил қилиш, шунингдек турли шароитларда синаш ва илмий ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геномика ва биоинформатика соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб борилаётган илмий ва амалий тадқиқотларга қишлоқ хўжалиги бўйича олий таълим муассасалари ҳамда бошқа ихтисослашган олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабаларини кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш, мамлакатимиз ва хориждаги олий таълим муассасалари ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда уларнинг касбий даражаси ва малакасини доимий ошириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2020 йиллар даврида геномика ва биоинформатика соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни, шунингдек, инновацион ишларни ривожлантириш, тегишли тадқиқотларни амалга оширишда илмий салоҳиятни ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика марказининг ходимлари чекланган сони 60 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурият бўлганда, ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида Геномика ва биоинформатика марказининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Геномика ва биоинформатика марказини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижаларига кўра ажратиладиган маблағлар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолияти тушумлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геномика ва биоинформатика марказига «O’zbekiston paxta tozalash zavodi» акциядорлик жамиятининг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Матқобулов қишлоғида жойлашган уруғчилик хўжалиги мол-мулкини бепул бериш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«O’zbekiston paxta tozalash zavodi» акциядорлик жамиятининг уруғчилик хўжалиги қурилиши ва уни жиҳозлаш билан боғлиқ бўлган 1,59 миллиард сўм миқдоридаги сарф-харажатлари ушбу кўрсатилган миқдорнинг «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти тизимига кирувчи «Olimkent paxta tozalash zavodi», «Chinoz tajriba-eksperimental paxta tozalash zavodi», «B’oka paxta tozalash zavodi», «Piskent paxta tozalash zavodi», «Mustaqillik paxta tozalash zavodi», «Karasu paxta tozalash zavodi» ва «Dalvarzin paxta tozalash zavodi» акциядорлик жамиятлари ўртасида тенг улушларда тақсимлаш орқали қопланиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«O’zbekiston paxta tozalash zavodi» акциядорлик жамиятига «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти тизимига кирувчи жамиятлардан уруғчилик хўжалигини қуриш ва жиҳозлаш учун сарфланган харажатларни қоплаш учун тушган маблағлар мақсадли тушумлар сифатида акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геномика ва биоинформатика марказига бепул берилаётган мол-мулк қиймати, шунингдек, ушбу қарорнинг 5-бандига мувофиқ мақсадли тушаётган маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ солиққа тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Геномика ва биоинформатика марказининг устави белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда у давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий йўналтирилганлигини кучайтиришга, натижадорлиги ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар соғлиги учун хавфсизлигига алоҳида эътибор берган ҳолда геномика ва биоинформатика соҳасидаги юксак талабларга ва жаҳон фани ютуқлари даражасига мос келадиган илмий-тадқиқот ишлари мувофиқлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси вакиллари иштирокида Геномика ва биоинформатика марказининг Васийлик кенгаши ташкил этилишини таъминласин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Геномика ва биоинформатика маркази томонидан 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган илмий лаборатория асбоб-ускуналари, реагентлар ва сарфлаш материаллари 2021 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ Геномика ва биоинформатика маркази томонидан олиб кириладиган илмий лаборатория асбоб-ускуналари, реагентлар ва сарфлаш материаллари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геномика ва биоинформатика марказининг ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар ташкилотларининг грант маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маблағлар ҳисобига сотиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тадқиқот ишларини буюртмачи маблағлари ҳисобига молиялаштириб, ген муҳандислиги йўли билан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини баҳолаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган тадқиқотлар белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Геномика ва биоинформатика марказида яратилган истиқболли янги навларнинг дала синовларини ташкил қилиш ва ўтказишга, уруғ кўпайтиришдаги илмий-тажриба ишларини бажаришга, инновацион ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ қилишни жадаллаштиришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2769-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 февралдаги ПҚ-2769-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2020 йиллар даврида геномика ва биоинформатика соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни, шунингдек, инновацион ишларни ривожлантириш, тегишли тадқиқотларни амалга оширишда илмий салоҳиятни ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Ҳужжат тури, кутилаётган натижалар

Ижро муддати

Харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ГЕНОМИКА ВА БИОИНФОРМАТИКА СОҲАСИДА ФУНДАМЕНТАЛ ВА АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ, ИННОВАЦИОН ИШЛАРНИ БАЖАРИШ

1.

2017 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази фундаментал ва амалий тадқиқотлари, инновацион ишларини амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Илмий тадқиқотлар ўтказиш концепцияси. 2017 — 2020 йилларда илмий тадқиқотларнинг асосий йўналишларини белгилаш, уларни ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш механизмларини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази

2.

Етакчи хорижий илмий марказлар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг биотехнологик ва геномик селекцияси бўйича ўтказиладиган илмий тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш.

Геномика ва биоинформатика маркази тадқиқотларининг мавзулари ва йўналишларини янгилаш мақсадида уларнинг натижалари бўйича монографиялар ва шарҳли мақолаларни ҳар йили чоп этиш.

Таҳлилий маълумотнома. Илмий тадқиқотларнинг мавзуси, усуллари ва технологияларини асослаш.

2017 — 2020 йиллар

Геномика ва биоинформатика маркази

3.

Янги навларнинг толаси, ҳосилдорлиги, тезпишарлиги ва мослашувчанлигининг сифат параметрларини янада генетик такомиллаштириш мақсадида ғўзанинг дастлабки ген-нокаут генотиплари генлар экспрессияси ихтисослигини идентификациялашга қаратилган фундаментал илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Илмий ҳисоботлар. Ғўза навларини яратишда фойдаланиладиган янги генлар ва генетик механизмларнинг тавсифи

2017 — 2020 йиллар

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотлар грантлари

Фанлар академияси,
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази

4.

Қурғоқчилик, шўр ва совуққа чидамли линиялар ва навларни уларни истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига хавфсизлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли хулосаси асосида олиш мақсадида ғўза, буғдой, картошка ва узумнинг Эскимо-1 ген нокаутига йўналтирилган амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Илмий ҳисоботлар. Қурғоқчилик, шўр ва совуққа чидамли линиялар ва навларни яратиш мақсадида ўсимликларнинг дастлабки генотипларини олиш

2017-2018 йиллар

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотлар грантлари

Фанлар академияси,
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази

5.

Ген нокаут орқали ғўза, буғдой ва картошканинг касалликларга чидамли навларини яратиш бўйича амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Илмий ҳисоботлар. Дастлабки барқарор генотипларни олиш.

2017-2018 йиллар

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотлар грантлари

Фанлар академияси,
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази

6.

Генларни пирамидалаш ва маркер-ассоциациялаш селекция усуллари орқали ғўзанинг янги навларини яратиш ва касалликларга чидамли ген-нокаут навларининг бардошлилигини оширишга қаратилган амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Илмий ҳисоботлар. Ғўзанинг ген-нокаут навларининг турли касалликларга чидамлилигини ошириш.

2017-2018 йиллар

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотлар грантлари

Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази

7.

Ҳар йили ғўзанинг янги ген-нокаут ва маркер-ассоциацияланган селекция навларининг суперэлита уруғларини кўпайтириш, уларни келгусида туманлаштириш мақсадида синовдан ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар. Фермер хўжаликлари учун ғўза навларининг суперэлита уруғини ишлаб чиқариш.

Ҳар йили

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотлар грантлари

Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази

8.

Халқаро грантларни жалб қилиш ҳамда АҚШнинг илмий марказлари ва тадқиқот лабораториялари билан биргаликда геномика ва биоинформатика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан:

Илмий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома. Ғўзанинг қурғоқчиликка чидамли янги генларини идентификациялаш, оқкапалак касаллигига чидамли генотипларини яратиш ва ген-нокаут технологияларини лицензиялаш

300 минг АҚШ доллари (ҳар бир лойиҳага)

АҚШ илмий грантлари ва халқаро ташкилотлар маблағлари

Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази

1) ғўзанинг АҚШ дала шароитидаги ген-нокаут генотипларини ва ген-нокаут технологияларни лицензиялаш бўйича тавсияларни баҳолаш;

2017-2018 йиллар

2) Ўзбекистон ва АҚШ пахта ишлаб чиқаришида биохавфсизликни ўз вақтида таъминлаш мақсадида геномика ва биотехнологиянинг замонавий усуллари ёрдамида ғўзанинг «оқкапалак касаллигига чидамли» линияларини олиш;

2017 — 2019 йиллар

3) ғўза гермплазмаларининг экзотик ва экин ресурслари ўртасида қурғоқчиликка чидамлилигини ассоциациялашган хариталаш.

2018 — 2020 йиллар

9.

Эълон қилинадиган хорижий илмий журналларда фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар натижалари бўйича илмий мақолаларни чоп этиш.

Эълон қилиш. Илмий тадқиқотлар натижаларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, Геномика ва биоинформатика маркази фаолиятини халқаро тан олиш.

Ҳар йили

Геномика ва биоинформатика маркази

II. ГЕНЕТИК ИЛМИЙ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

10.

Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг 20 нафар ўқитувчилари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда ҳар йили геномика ва биоинформатика бўйича қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар. Ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш.

Ҳар йили

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Манфаатдор ташкилотлар маблағлари

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, олий таълим муассасалари, Геномика ва биоинформатика маркази

11.

Геномика ва биоинформатика марказининг етакчи илмий ходимларини олий таълим муассасаларида педагогик фаолиятга жалб қилиш, геномика, биоинформатика ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари селекцияси бўйича 6 та ўқув қўлланмалари ва методик тавсияларни тайёрлаш ва чоп этиш.

Комплекс чора-тадбирлар. Геномика, биоинформатика ва селекциянинг янги технологиялари ва усуллари тўғрисидаги билимларни ўқув жараёнларига татбиқ этиш. Малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш.

Доимий равишда, тасдиқланган ўқув дастурлари асосида

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Олий таълим муассасалари маблағлари

Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон Миллий университети, Геномика ва биоинформатика маркази

12.

Геномика ва биоинформатика маркази томонидан олий таълим муассасаларининг катта илмий ходимлари-тадқиқотчилари ва мустақил тадқиқотчиларини геномика ва биоинформатика бўйича қўшма илмий тадқиқотларни ўтказишга жалб қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар. Фан ва таълим интеграциясини чуқурлаштириш. Геномика ва биоинформатика соҳасидаги янги билимларни оммалаштириш, олий таълим муассасаларида таълим ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш.

Ҳар йили, тасдиқланган илмий тадқиқот дастурлари асосида

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Геномика ва биоинформатика маркази маблағлари

Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон Миллий университети, Геномика ва биоинформатика маркази

13.

Геномика ва биоинформатика марказида олий таълим муассасалари талабаларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар. Олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илмий тадқиқотларга қобилиятли ёшларни жалб қилиш.

Ҳар йили, тасдиқланган ўқув дастурлари асосида

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Олий таълим муассасалари маблағлари

Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон Миллий университети, Геномика ва биоинформатика маркази

14.

4 нафар ёш олимларни АҚШнинг етакчи тадқиқот лабораторияларига 6 ойлик тренингларга жўнатиш.

Ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар. Кадрларнинг малакасини ошириш, геномика ва биоинформатика соҳасида янги билимларни эгаллаш ва янги технологияларни жалб қилиш.

Ҳар йили, шартномаларга асосан

100 минг АҚШ доллари

АҚШ грантлари ва халқаро ташкилотлар маблағлари

Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази

15.

Геномика ва биоинформатика марказининг илмий ходимларини малака ошириш ҳамда илмий технологиялар ва билимларни эгаллаш мақсадида халқаро конференциялар ва семинарларга жўнатиш.

Комплекс чора-тадбирлар. Кадрларнинг малакасини ошириш, янги билимларни эгаллаш ва Ўзбекистонга янги технологияларни жалб қилиш. Илмий тадқиқотлар натижаларининг рақобатбардошлигини ошириш.

Конференция ўтказиш муддатларида

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Грантлар ва халқаро ташкилотлар маблағлари, Геномика ва биоинформатика марказининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази

III. МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

16.

Геномика ва биоинформатика марказини илмий тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бўлган замонавий илмий, технологик ва лаборатория жиҳозлари, реагентлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар. Геномика ва биоинформатика марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, биотехнологиянинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини яратиш ишларини жадаллаштириш

2017 — 2020 йиллар

3 000 млн сўм

Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушган бюджетдан ташқари маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайриялари, Геномика ва биоинформатика марказининг ўз маблағлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлар ва донор давлатларнинг грантлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Геномика ва биоинформатика маркази

17.

Тошкент давлат аграр университети томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган «Биотажриба ва биоэкс» 4 қаватли ўқув корпусини иншоотлари ва унга туташ ҳудудлари билан бирга Геномика ва биоинформатика марказига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш.

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси. Геномика ва биоинформатика марказининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил қилиш учун шароит яратиш

2017 йил I чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Тошкент давлат аграр университети, Геномика ва биоинформатика маркази, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси

18.

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Матқобулов қишлоғида жойлашган 23,8 гектар майдондаги ер участкасини Геномика ва биоинформатика марказига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш.

Тошкент вилояти ва Қибрай тумани ҳокимларининг тегишли қарорлари. Илмий тадқиқот натижаларини саноат шароитида синовдан ўтказиш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг элита уруғларини ишлаб чиқариш бўйича илмий участка яратиш.

2017 йил I чорак

Фанлар академияси, Тошкент вилояти ва Қибрай тумани ҳокимликлари, Геномика ва биоинформатика маркази, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 февралдаги ПҚ-2769-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Васийлик кенгаши

Директор

Илмий кенгаш



Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Илмий котиб

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари



Трансгеномика ва тўқималарни ўстиришлабораторияси

5

Маркер-ассоциациялашган селекциялабораторияси

6

Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, тижоратлаштириш ва ташқи алоқалар бўлими

4

Маъмурий-хўжалик бўлими

4



Молия-иқтисод бўлими

3

Тузилмавий ва функционал геномика лабораторияси

5

Генетик-модификациялашган организмлар ва уларнинг маҳсулотлари таҳлили бўлими

3


Кадрлар бўлими

2


Ўсимликлар чидамлилиги геномикаси лабораторияси

5

Геном технологиялари тренинги бўлими

2

Юрисконсульт

1


Биоинформатикалабораторияси

5

Махсус уруғчилик хўжалиги

6

 


Протеомика ваўсимликлар метаболомикаси лабораторияси

5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий чекланган сони (ёрдамчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) — 60 нафар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 7-сон, 86-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)