27.12.2016 йилдаги 28-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид қонунларни қўллашда суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид қонун талабларини аниқ ва оғишмай бажариш маҳкумларни қайта тарбиялаш, такроран жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда инсонпарварлик каби жиноят-ҳуқуқий принципни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (ЖК 73, 89-моддалари) ва жазони енгилроқ жазо тури билан алмаштиришга оид (ЖК 74, 90-моддалари) масалани судлар ҳар бир маҳкумга алоҳида ёндашувни таъминлаган ҳолда ҳал этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроқ жазо билан алмаштириш, фақат суд томонидан тайинланган жазонинг қонунда назарда тутилган қисмини ўташ пайтида (ҳукм қонуний кучга киргунга қадар ушлаб турилган, қамоқда, уй қамоғида сақланган вақтни ҳисобга олган ҳолда) ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш лозимки, муқаддам жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган вояга етмаган маҳкум жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, унга нисбатан ЖК 89, 90-моддалари умумий асосларда қўлланилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жазо амнистия (афв) актига кўра, қисқартирилган ёки суд томонидан камайтирилган ҳолларда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни қўллашда, жазонинг ҳақиқатда ўталган қисми амнистия (афв) акти қўлланилганидан кейин қолган ёки суд ажрими (қарори)да кўрсатилган жазо муддатидан келиб чиқиб ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахс турли тоифага оид бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм мажмуи бўйича судланган бўлса, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этишда, жиноятлар ёки ҳукмлар мажмуи бўйича тайинланган узил-кесил жазодан келиб чиқиш лозим. Жазонинг уни ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш имкониятини берувчи ва ҳақиқатда ўталиши шарт бўлган жазо муддатини ҳисоблашда, судлар жиноятлар ва ҳукмлар мажмуига кирувчи ва энг оғир жиноят учун ЖК 73, 74, 89, 90-моддалари учинчи қисми «а» «б» «в» бандларида назарда тутилган қоидаларни қўллашлари лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖК 73-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган шахслар бошқа жиноят содир этганлиги аниқланиб, кейинги ҳукм бўйича жазолар ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ёки 60-моддаси тартибида қўшилганда, ЖК 73-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиши ёки жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиниши мумкин эмас.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўта хавфли рецидивистга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчиларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналарни ташкил этганлик ёки сақлаганлик, Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, контрабанда қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судларга тушунтирилсинки, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида маҳкумнинг зиммасига ЖК 73-моддаси бешинчи қисмидаги мажбуриятлар етарли асослар мавжуд бўлган тақдирдагина юкланиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЖК 74-моддасига мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган шахсга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо тури билан алмаштириши мумкин. Бунинг учун маҳкум томонидан жазонинг қонунда белгиланган қисми ҳақиқатда ўталганлиги, мазкур жазо тури учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларининг бажарилганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, ЖК 74-моддаси тўртинчи қисмига кўра, озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда, у озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади. Озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган қисми жарима жазоси билан алмаштирилганда эса, судлар ЖК 44-моддасининг учинчи қисми ёки 82-моддаси иккинчи қисми қоидаларига риоя этишлари ва бунда жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқишлари лозим.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институти ЖК 74-моддасига мувофиқ жазоси енгилроқ жазо тури билан алмаштирилган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, маҳкум томонидан енгилроқ жазонинг ЖК 73-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан, мазкур жазо ижроси бошланган кундан ҳисобланадиган муайян муддати амалда ўталганидан сўнг у жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, улар нафақат маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни асоссиз равишда рад этишга, балки асоссиз равишда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга ҳам йўл қўймасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қонунда назарда тутилмаган асослар, жумладан, олдинги жиноятлари учун судланганлик ҳолати мавжудлиги, тайинланган жазо енгиллиги, маҳкум айбига иқрор эмаслиги, муайян жазони ижро этиш муассасасида қисқа вақт мобайнида бўлганлиги ва ҳ.к. бўйича жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этишга ҳақли эмас. Содир этилган жиноят хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси (унинг оғирлиги ва оқибатлари) ҳам илтимоснома ёки тақдимномани рад этиш учун асос бўлмайди, чунки бу ҳолатлар жазо тайинланган вақтда инобатга олинган бўлиб, бундан ташқари, ЖК 73, 74, 89 ва 90-моддаларида назарда тутилган муддатлар белгиланиши мезони ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумда жазони ижро этиш даврида қўлланилган таъсир чораларининг мавжудлиги, ўз-ўзидан, унинг тайинланган жазони ўташни давом эттириши зарурлигидан далолат бермайди. Мазкур масалани ҳал этишда, ҳар доим, нафақат бевосита илтимоснома киритилиши арафасида, балки жазони ўташнинг бутун даврида маҳкум томонидан йўл қўйилган ҳар бир тартиб-бузарликнинг муайян ҳолатлари, оғирлиги ва хусусияти, таъсир чоралари олиб ташланиши ёки тугалланишига оид маълумотлар, охирги таъсир чораси қўлланилганидан сўнг ўтган вақт, маҳкумнинг кейинги хулқ-атвори ва уни тавсифловчи бошқа маълумотлар инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид масалани ҳал этишда суд жазонинг ўталмаган қисмини ЖК 72-моддаси тартибида шартлига алмаштиришга ҳақли эмас. Бунда суд, фақат, илтимосномани қаноатлантириши ёки рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид илтимоснома судга келиб тушгандан сўнг маҳкумни жазодан озод қилишни ёки унга нисбатан тайинланган жазони қисқартиришни (камайтиришни) назарда тутувчи амнистия акти эълон қилинса, суд муҳокамаси бошланганидан қатъий назар, суд илтимосномани кўрмасдан қолдиради ва бу ҳақда жазони ижро этувчи органга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўшимча жазо тайинланган маҳкумни асосий жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида, судлар маҳкумни ўталмаган қўшимча жазодан озод қилиш тўғрисидаги масалани ҳам муҳокама қилишлари лозим (ЖК 73-моддаси биринчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча жазо қисман ўталганда, суд шахсни қўшимча жазонинг қолган қисмидан тўлиқ ёки қисман озод қилишга оид масалани ҳал этишга ҳақли. Суднинг мазкур масалага оид қарори ажримнинг қарор қисмида баён этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар маҳкум асосий жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, қўшимча жазодан озод қилиш тўла ёки қисман рад этилган бўлса, қўшимча жазодан озод қилиш тўғрисида такроран қўйилган масала ЖИК 164-моддаси бешинчи қисмида белгиланган муддатларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 536-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид масала, жиноят иши қайси судловга тегишлилигидан қатъий назар, маҳкум жазони ўтаётган жазони ўташ муассасаси ёки жазони ижро этувчи орган (бундан буён матнда-жазони ижро этувчи орган) жойлашган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди, ҳарбий суди судьяси томонидан якка тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид (жумладан, суд қарори бекор қилиниб, иш янгитдан судда кўришга юборилганда) илтимоснома судга келиб тушгандан сўнг маҳкум бошқа жазони ўташ муассасасига ўтказилган бўлса, материал шу муассаса жойлашган жойдаги судда кўрилади. Бундай ҳолларда суд илтимоснома ва тақдим этилган материалларни дарҳол маҳкум жазони ўтаётган жойдаги судга юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамасига жалб этилиши муносабати билан вақтинча тергов ҳибсхонасига ўтказилганда, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид илтимоснома маҳкум тергов ҳибсхонасига ўтказилгунга қадар сақланган жазони ижро этувчи орган жойлашган жойдаги судга юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жазони ижро этувчи органнинг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид тақдимномасини ўз иш юритувига қабул қилиш масаласини ҳал этишда, судья у ЖИК 164-моддаси иккинчи қисми талабларига жавоб бериш-бермаслигини ва тақдим этилган материалларда маҳкумнинг хулқ-атворини, унинг бутун жазони ўташ даврида меҳнатга ва ўқишга нисбатан бўлган муносабатини тавсифловчи маълумотлар, маҳкумнинг жазо ўташи учун асос бўлган ҳужжатлар нусхалари, жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ ёки қисман қопланганлиги, маҳкум муқаддам ЖК 73 ва 74-моддаларига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганлиги ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар мавжуд-мавжуд эмаслигини текшириши лозим.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тақдим этилган материалларда тақдимномани кўриб чиқиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлмай, уларни суд мажлисида тўлдиришнинг иложи бўлмаса, судья тақдимномани кўришга тайёрлаш давомида ўзининг ажрими билан мазкур материалларни тегишли тарзда расмийлаштириш учун қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья маҳкумнинг, унинг қонуний вакили, шунингдек, адвокатнинг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид илтимосномасини қабул қилишни жазони ижро этувчи орган тақдим этиши шарт бўлган ҳужжатлар йўқлиги сабабли рад этишга ҳақли эмас. ЖИК 164-моддаси биринчи ва учинчи қисмлари мазмунига кўра, бундай ҳолларда илтимоснома нусхаси лозим даражада расмийлаштирилган материаллар кейинчалик судга тақдим этилиши учун жазони ижро этувчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумнинг ёки жазони ижро этувчи орган вакилининг илтимосига кўра, судья уларга маҳкум ёки жазони ижро этувчи орган томонидан олиниши ёки талаб қилиниши мумкин бўлмаган маълумотларни тўплашда кўмаклашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид илтимоснома адвокат томонидан ЖИК 164-моддасига мувофиқ берилган ҳолларда, у суд томонидан умумий асосларда мазмунан кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судья маҳкум, унинг қонуний вакили, адвокат жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисида ЖК 73, 74, 89 ва 90-моддаларида кўрсатилган муддатлар қисми ҳақиқатда ўталмасдан туриб илтимоснома билан мурожаат этганлигини аниқлаганда, илтимосномани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради ва уни ариза эгасига қайтаради. Мазкур шахслар жазо муддатининг қонунда белгиланган қисми маҳкум томонидан ўталгандан сўнг қайта илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш рад этилган маҳкумга нисбатан тегишли илтимоснома такроран судга ЖИК 164-моддаси бешинчи қисмида белгиланган олти ойлик муддатдан илгари келиб тушса, судья илтимосномани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради ва уни ариза эгасига қайтаради. Бунда қонунда белгиланган олти ойлик муддат суд томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Маҳкум, унинг қонуний вакили, адвокат ёки жазони ижро этувчи орган томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги илтимоснома суд мажлиси тайинлангунга қадар чақириб олинса, судья хат билан илтимосномани уларга қайтаради. Агар илтимоснома суд мажлиси тайинлангандан кейин чақириб олинса, судья иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснома чақириб олинганлиги муносабати билан иш юритиш тугатилиши бундай илтимоснома билан кейинчалик, шу жумладан иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан олти ой ўтмасдан туриб, судга мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Судья жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома (илтимоснома) кўриладиган сана, вақт ва жой тўғрисида маҳкум, унинг қонуний вакили, адвокат, шунингдек жазони ижро этувчи орган маъмурияти ва прокурорни олдиндан хабардор этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жазони ижро этувчи орган вакили сифатида мазкур орган раҳбари томонидан берилган ишончнома асосида тегишли ваколатга эга шахс иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриш пайтида суд мажлисида маҳкумнинг шахсан иштирокини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома (илтимоснома)ни кўриб чиқиш бўйича суд мажлиси тақдимнома (илтимоснома)ни ўқиб эшиттириш билан бошланади. Шундан кейин суд масалани ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни текшириб чиқади, суд мажлисида ҳозир бўлган шахслар ва прокурорнинг фикрини эшитади. Маҳкум ва унинг ҳимоячиси энг охирида сўзга чиқади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суд ажрими қонуний бўлиши, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома (илтимоснома)ни кўриб чиқиш натижасида суд чиқарган хулосалар батафсил асослаб берилган бўлиши шарт. Тақдимнома (илтимоснома) рад этилганда суд ажримида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш имкониятини истисно этувчи фактик ҳолатлар аниқ кўрсатилган бўлиши шарт. Бундай ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосалар суд мажлисида текширилмаган маълумотларга асосланган бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома (илтимоснома) қаноатлантирилганда, судья маҳкумга, тегишлича, ЖК 73-моддасининг ўнинчи қисмида ёки ЖК 74-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган қоидаларни тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда ажримнинг қарор қисми ва суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши лозим.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Суд томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, маҳкум озодликдан маҳрум қилиш жойларидан жиноят-ижроия қонунида белгиланган тартибда озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдимнома (илтимоснома)ни кўриб чиқиш натижаси бўйича ажрим нусхасини суд дарҳол жазони ижро этувчи органга, ариза эгасига, ҳукм чиқарган судга, шунингдек ички ишлар органларининг ахборот марказига юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд, шартли муддат ўтган ёки ўтмаганлигидан қатъий назар, ЖК 60-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. ЖК 75-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, шахс ҳукм чиқарилгандан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ва бошқара олмайдиган даражада руҳий ҳолати бузилганда, шунингдек, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқача оғир касалликка чалиниб қолса, жазони ўташдан озод қилиниши лозим.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг мазкур нормаси асосида маҳкумни жазони ўташдан озод қилиш учун у касалликка чалинганлиги аниқланган пайтга қадар суд томонидан тайинланган жазонинг қанча қисмини ўтаганлиги аҳамиятга эга эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Судлар маҳкумни руҳий ҳолати бузилганлиги муносабати билан жазони ўташдан озод қилишга оид материалларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли қарорида баён этилган тушунтиришларга амал этишлари лозим.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. ЖК 75-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра, шахсни оғир касалликка чалинганлиги муносабати билан жазони ўташдан озод қилиш масаласини ҳал этишда маҳкумда тайинланган жазони ўташга тўсқинлик қиладиган касалликнинг аниқланиши ҳал этувчи аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этувчи органнинг тегишли тақдимномасини кўришда, суд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 9 сентябрда 1854-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 13 августдаги 12/9-сонли қарори билан тасдиқланган «Оғир касалликка чалинган маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхати» асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги махсус тиббий комиссиясининг хулосасига баҳо беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жазони ижро этувчи органнинг маҳкумни оғир касалликка чалинганлиги муносабати билан жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини ўз иш юритувига қабул қилишга оид масалани ҳал этишда, судья у ЖИК 165-моддаси иккинчи қисми талабларига жавоб бериш-бермаслигини ва тақдим этилган материалларда маҳкумнинг жазо ўташи учун асос бўлган ҳужжатлар нусхалари, маҳкумнинг касаллигини тавсифловчи батафсил маълумотлар, шу жумладан, тиббий комиссия хулосаси мавжуд-мавжуд эмаслигини текшириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья маҳкумни оғир касалликка чалинганлиги муносабати билан жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани қабул қилишни ЖИК 165-моддаси биринчи қисмига мувофиқ тақдим этилиши шарт бўлган ҳужжатлар (тиббий комиссия хулосаси, маҳкумнинг шахсий иши) йўқлиги сабабли рад этишга ҳақли эмас. Бундай ҳолларда суд жазони ижро этувчи органга тегишли материалларни судга дарҳол тақдим этиш тўғрисида сўровнома юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Интизомий қисмга жўнатиш ёки хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган ва соғлиги ҳолати туфайли ҳарбий хизматга нолойиқ деб топилган маҳкум ҳарбий хизматчилар ЖК 75-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд томонидан жазодан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этувчи органнинг ҳарбий хизматчиларни жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномаси улар ҳарбий хизматга нолойиқ деб топилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳарбий-тиббий комиссиясининг хулосаси асосида киритилади. Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган аёл ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳомиладорлик ва туғиш учун таътил берилганлиги муносабати билан ҳам жазодан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ЖК 75-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ даврида меҳнат қобилиятини йўқотган ёки пенсия ёшига етган шахслар, шунингдек, бундай жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ва туғиш учун таътил берилган аёллар жазодан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумни меҳнат қобилиятини йўқотганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома жазони ижро этувчи орган томонидан тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг хулосаси асосида, жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ва туғиш учун таътил берилган аёлларни жазодан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома эса, бундай таътил берилиши учун ҳуқуқ берувчи тиббий ҳужжат асосида киритилади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш, касалликка чалинганлиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги муносабати билан жазодан озод қилишга оид материалларни суд томонидан кўриб чиқиш муддатлари қонунда тартибга солинмаганлиги туфайли, судлар улар келиб тушган пайтдан бошлаб ўн сутка мобайнида кўриб чиқилишини таъминлашлари лозим (ЖПК 590-моддаси иккинчи қисмига аналогия).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жазони ижро этувчи орган раҳбари, шунингдек, унинг вакили суднинг ЖПК 534 ёки 536-моддасига мувофиқ чиқарилган ажрими устидан кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга эмас, чунки қонунга (ЖПК 56-боби) кўра, суд қарори устидан шикоят (протест) бериш ҳуқуқи маҳкумга, унинг қонуний вакилига, адвокатга, прокурорга, шунингдек, жабрланувчи ва унинг қонуний вакилига (вакилига) тегишли.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиётини мунтазам умумлаштиришлари, бундай тоифага оид материаллар бўйича суд қарорларининг қонуний ва асослантирилганлигини синчиклаб текширишлари, қонун бузилиши ҳолатларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Ш. ГАЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси Д. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-сон