Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2638-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2638-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 февраль,
77-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 77-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 12-бандига «Тошкент шаҳар ҳокимлиги» сўзларидан кейин «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «2016 — 2019 йиллар даврида «Тошкент метрополитени» ДУК поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ҳаракатдаги таркибни модернизациялаш ва замонавий муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари комплекси тўғрисида» 2016 йил 3 февралдаги 24-сон қарорининг номидаги, муқаддимасидаги, 1-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 2-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошидаги, 3-банднинг бешинчи хатбошидаги, 5-банддаги, 6-банднинг учинчи хатбошидаги ва 7-банддаги, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалардаги «ДУК» қисқартмаси «УК» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 7-сон, 95-модда)