1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Умумий масалалар;
3.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тадбирларнинг экспертлик ва жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, уларни ҳар томонлама мукаммаллаштириш ва амалга ошириш, шунингдек фуқаролик жамияти институтларини, экспертлар ва олимларни мамлакатни демократлаштириш ҳамда модернизация қилиш жараёнларига фаол жалб этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жойларда сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар, долзарб ва аҳолини ўйлантираётган масалалар кенг кўламда ўрганилиши, амалдаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти танқидий таҳлил қилиниши, илғор хорижий тажриба ўрганилиши, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (бундан буён матнда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури (бундан буён матнда Дастур деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон адвокатлар палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциациясининг муассаса шаклидаги «Тараққиёт стратегияси» маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) билан узвий ҳамкорликда Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган чора-тадбирларни ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича илғор хорижий тажриба, халқаро стандартлар, шунингдек халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг баҳолари, фикр-мулоҳазаларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасидаги амалга ошириладиган тадбирларнинг экспертлар ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга ошириш, шунингдек Дастурда назарда тутилган қонун, қонуности ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ҳар йиллик дастурлар лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегияси ва Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича аҳолининг фикр ва таклифларини тўплаш ва ўрганиш, улар юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириб борилишининг тизимли жамоатчилик мониторингини ўтказиш, унинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун қўшимча чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясининг амалга ошириб борилиши тўғрисида аҳолини, тадбиркорлик субъектларини, фуқаролик жамияти институтларини ва халқаро жамоатчиликни кенг хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Марказ фаолиятига кўмаклашиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Марказнинг давлат органлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлайди ва унга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини ҳар томонлама кўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз зиммасига юклатилган вазифалар доирасида вазирликлар, идоралар, банклар ва бошқа ташкилотлардан зарур норматив, статистик ҳамда таҳлилий ахборотни сўраш ва бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссиялар томонидан ташкил этиладиган эксперт гуруҳларига Дастурда назарда тутилган ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, идоралар, банклар мутахассисларини, илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг олимлари ва ўқитувчиларини, мустақил экспертларни, шу жумладан хорижий давлатлардан экспертлар сифатида шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун таклиф этилган миллий ва хорижий экспертлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказни молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат эканлиги белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник кўмаклашиш маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, банклар ҳамда бошқа ташкилотларнинг тадқиқот ҳамда таҳлиллар ўтказиш учун ажратиладиган маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий шериклик доирасида нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратиладиган давлат грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Марказга қуйидаги масалаларни халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этишда кўмаклашсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятини моддий-техник ва ахборот жиҳатдан таъминлаш учун техник кўмаклашиш маблағлари, грантлар жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун хорижий экспертларни таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тажрибани ўрганиш учун Марказ экспертларининг ривожланган хорижий мамлакатларга сафарларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Марказнинг буюртмаларига биноан халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан олинадиган грантлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179- моддасига мувофиқ белгиланган тартибда хулосалар берилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия, Меҳнат, Ички ишлар вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратураси, Олий ва Олий хўжалик судларининг статистик маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг хорижий матбуот шарҳлари ва таҳлилий маълумотномалари, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Марказни жойлаштириш, шунингдек унинг зарур замонавий компьютерлар, ташкилий техника, мебель ва инвентарлар билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг кенг қамровли Интернет тармоғи билан жиҳозланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан биргаликда Марказнинг Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий лицензияга эга ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий равишда электрон уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Марказнинг буюртмаларига биноан Марказ фаолиятига жалб қилинаётган чет эл фуқароларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказнинг буюртмаларига биноан Марказ фаолиятига жалб қилинаётган чет эл фуқароларига давлат божини ундирмаган ҳолда кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-4849-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги Ф-4849-сон Фармойишига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тараққиёт стратегияси» маркази фаолиятига кўмаклашиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари
Давлетов Р.К.
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари ўринбосари
Истамов М.Ш.
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шуъба мудири
Рихсиев А.Г.
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош инспектори
Рустамбеков Н.М.
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош инспектори
Ханаев У.У.
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти
Мавлонов Б.М.
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори
Неъматов А.И.
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи консультанти
Кучкаров Б.Т.
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўринбосари
Шерматов Ш.Х.
—
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи
Абдукаримов Г.О.
—
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори
Ахмедов Р.Т.
—
Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси
Шайхов А.Э.
—
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси
Абдухаликов Ф.Ф.
—
Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси
Кучкаров Ж.А.
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари
Бекенов С.Х.
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
Жўраев Н.С.
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари
Шоахмедов Ш.Ш.
—
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)