02.02.2017 йилдаги ПҚ-2754-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолисига қулай яшаш шароитлари яратиш ва уни марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ҳисоб-китоб қилинган қиймати 26,4 миллиард сўм бўлган «Сув тақсимлаш узели билан «Қўнғирот — Мўйноқ» сув қувури қурилиши» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин ва ишлар 2017 йилнинг 1 июлига қадар ниҳоясига етказилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Сув тақсимлаш узели билан «Қўнғирот — Мўйноқ» сув қувури қурилиши» лойиҳаси амалга оширилишини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастурида Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги учун назарда тутилган маблағлар доирасида марказлаштирилган инвестициялар — 10,4 миллиард сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети маблағлари — 5,0 миллиард сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари — 5,0 миллиард сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийларнинг маблағлари — 6,0 миллиард сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун қабул қилинсинки, республикадаги бир қатор корхоналар иловага мувофиқ, лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун беғараз маблағ ажратиш тўғрисида таклиф билан чиқдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги учун назарда тутилган маблағлари ҳисобига 2017 йилги марказлаштирилган инвестицияларнинг лимитларини қайта тақсимлаб, уларни лойиҳани амалга оширишга йўналтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги — буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» МЧЖ — бош лойиҳа ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ихтисослаштирилган кўчма механизациялаштирилган станцияси «ИКМС» — бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Истисно тариқасида, бош пудрат ташкилотига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан юкларни ортиб жўнатишдан олдин албатта инспекция ўтказилган ҳолда энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдоларини ўтказмасдан ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни етказиб бериш шартномаларини тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилнинг 1 апрелига қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда лойиҳани амалга ошириб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида ихтисослаштирилган қурилиш- монтаж ишларини бажариш учун тендер савдоларини ўтказмаган ҳолда субпудрат ташкилотларини жалб этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ушбу лойиҳанинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашсин ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзкоммунхизмат» агентлиги қурилиш ҳудудидан ўтган мавжуд муҳандислик коммуникациялари мансублигига қараб, белгиланган тартибда кўчирилиши ва уланишини, шунингдек лойиҳа таркибида назарда тутилган муҳандислик коммуникациялари ва сув таъминоти объектлари уланишини ҳамда узлуксиз ишлашини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» МХК буюртмачининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича бош пудрат ва лойиҳа ташкилотларига, истисно тариқасида, лойиҳани амалга ошириш доирасида полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарувчи — «Мега-мебико» МЧЖга (Тошкент ш.) 2017 йилда биржа савдоларига қўйиладиган ҳажмлар ҳисобидан полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ва имтиёзли (декларация қилинган) нархларда РY-342 маркали полиэтилен гранулалари ажратиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Сув тақсимлаш узели билан «Қўнғирот — Мўйноқ» сув қувури қурилиши» лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган ташкилотлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан материаллар, хомашё ва ускуналар учун қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳамда йиғимлар тўлашдан;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 923-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳа объектларини қуриш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган ускуналар, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар 2018 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари ўртасида беғараз асосда бериладиган ва қабул қилинадиган мулкдан юридик шахслар фойда солиғини тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лойиҳани амалга оширишда ишларнинг мураккаб дала шароитларида олиб борилишини инобатга олган ҳолда, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига ўз маблағлари ҳисобидан ходимларнинг уч маҳал бепул овқатланишини таъминлашга рухсат берилсин, кейинчалик тегишли сарф-харажатлар юридик шахсларнинг фойда солиғини, қўшилган қиймат солиғини, ягона ижтимоий тўловни, жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисоблашда ташкилотнинг солиққа тортиладиган базасидан чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» МХК билан биргаликда иш ҳужжатларининг параметрларини ҳисобга олган ҳолда буюртмачи томонидан тақдим этиладиган асосли ҳисоб- китоблар бўйича лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган цемент ва металл прокати тўғридан-тўғри шартномаларга кўра — тартибга солинадиган нархларда ва ёқилғи-мойлаш материаллари — комиссия шартномалари бўйича ажратилиши ва етказиб берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2754-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 мартдаги ПҚ-2754-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қўнғирот — Мўйноқ» сув қувури қурилиши лойиҳасини биргаликда молиялаштириш учун беғараз маблағ ажратиш тўғрисида таклиф билан чиққан республика корхоналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

млрд. сўм

Т

Республика корхоналари рўйхати

Сумма

Хомийларнинг хайрия маблағлари жами

6,0

шу жумладан:

1.

«Orient-Mebel»ҚК МЧЖ (Тошкент ш.)

2,0

2.

«Woodman group» ҚК МЧЖ (Тошкент ш.)

2,0

3.

«Metal invent» ҚК МЧЖ (Тошкент ш.)

2,0

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 74-модда, 35-сон, 923-модда)