02.02.2017 йилдаги ПҚ-2751-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.02.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб- китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, пластик карточкаларга, терминалларга ва тегишли ускуналарга бўлган талаб-эҳтиёжларни қондириш, шунингдек, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини камайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошида назарда тутилган божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сонли қарори 4-бандининг учинчи хатбошида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши чакана тўлов тизимларининг процессинг марказларига жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банк микропроцессор пластик карточкалари, тўлов терминаллари ишлаб чиқарувчилар, чакана тўлов тизимларининг процессинг марказлари олиб кирилаётган хомашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллардан, дастурий таъминот воситаларидан ҳамда пластик карточкалар, терминаллар, банкоматлар, инфокиоскалар ва бошқа ускуналар ишлаб чиқариш учун лицензиялардан самарали ва қатъиян мақсадли фойдаланишни ҳамда ана шулар воситасида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини таъминласин, келгусида уларни ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда олиб кирилаётган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот воситалари ва лицензиялардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, имтиёзлар қўлланилган ҳолда олиб кирилаётган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот воситалари ва лицензиялардан мақсадга хилоф тарзда фойдаланилган тақдирда, божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан божхона тўловларининг тўланмай қолган суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни қўлланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари Ўзбекистон Банклари уюшмаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш учун пластик карточкалардан фойдаланиш асосида турли хил кредит маҳсулотлари жорий этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пластик карточкалардан фойдаланувчиларнинг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини ошириш ва рағбатлантиришга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда татбиқ этиш амалиёти кенгайтирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарали, замонавий ва қулай тўлов воситаси сифатида пластик карточкалардан фойдаланиш афзалликларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишга йўналтирилган ташкилий тадбирлар тизимли асосда ўтказилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимча киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2751-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2751-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сонли қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Белгилансинки, банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар 2020 йилнинг 1 январигача банк микропроцессор пластик карточкалари, тўлов терминаллари, банкоматлар, инфокиоскалар ва пластик карточкалар ёрдамида ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ва лицензиялар импорт қилинганида божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сонли қарори 4-бандидаги учинчи хатбошида «банклари» сўзидан кейин «ва чакана тўлов тизимларининг процессинг марказлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 72-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)