Ҳужжат кучини йўқотган 06.10.2024 03.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2856
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 03.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2856
Кучга кириш санаси
07.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 06.10.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2856]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 22 майдаги 125-сонли «Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3525, 04.07.2024 й.) асосан 2024 йил 6 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. ТОХИРИЙ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/8-1-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 16 январдаги 01-02/8-1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитасининг деб юритилади) Божхона кирим ордери автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда — дастур деб юритилади) — божхона кирим ордерини электрон тарзда шакллантириш ва ушбу ҳужжат асосида ундирилган божхона тўловларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган ахборот тизими.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона кирим ордери (бундан буён матнда БКО деб юритилади) — божхона тўловларини тўловчи шахс томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида божхона ходими томонидан дастурда расмийлаштириладиган электрон ҳамда дастур орқали чоп этиладиган қоғоз шаклдаги ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. БКО қуйидаги ҳолларда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида олиб ўтилаётган товарларнинг, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган шундай товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёридан ошганда, ортиқча қисмига ягона божхона тўлови ундирилишида;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли қарори (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар жисмоний шахснинг манзилига келиб тушганда (халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари бундан мустасно) божхона тўловлари олиб кирилаётган товарларнинг бутун суммасидан, товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёри қўлланилмаган ҳолда ундирилишида;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 1 мартдаги 01-02/12-23-сонли (рўйхат рақами 2856-1, 09.03.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/2856-1/0873-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг манзилига халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун божхона тўловлари ундирилишида;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексиниг 260-моддаси «г» кичик бандида назарда тутилган ҳолларда божхона тўловлари ундирилишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган божхона йиғимлари ва бошқа йиғимларнинг ундирилишида.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. БКО Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 291-моддасида келтирилган хатти-ҳаракат ёки тартиб-таомилларни бажарган божхона органи томонидан расмийлаштирилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. БКОни расмийлаштиришнинг умумий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир турдаги товарни декларациялашда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги БКОнинг асосий варағидан, икки ёки ундан ортиқ турдаги товарларни декларациялашда БКОнинг асосий варағидан ҳамда мазкур Қоидаларнинг 2-иловага мувофиқ шаклдаги БКОнинг қўшимча варағидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган божхона йиғимлари ва божхона органлари томонидан ундирилиши назарда тутилган бошқа йиғимларни ундиришда мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ соддалаштирилган шаклдаги БКО шаклидан фойдаланилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастур техник сабабларга кўра вақтинча ишламаган ҳолларда божхона ходими томонидан БКО қоғоз шаклида расмийлаштирилади ва кейинчалик дастурга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. БКОнинг асосий варағида битта товар тўғрисида, қўшимча варағида эса кўпи билан учта товар тўғрисида маълумотлар кўрсатилиши мумкин (бир вақтнинг ўзида асосий вараққа кўпи билан 33 та қўшимча варақ илова қилиниши мумкин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. БКОнинг қўшимча варағида учтадан кам товар декларацияланаётган бўлса, тўлдирилмаган қисмидаги «товарнинг номи» графасида диагонал чизиқ тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. БКО божхона тўловларини тўловчи шахс тақдим қилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосида божхона ходими томонидан электрон тарзда рўйхатга олиниб расмийлаштирилади ва икки нусхада чоп этилади ҳамда божхона ходимининг шахсий муҳри ва имзоси билан тасдиқланади. БКОнинг биринчи нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга БКО расмийлаштирилган божхона органида сақланади, иккинчи нусхаси божхона тўловларини тўлаган шахсга топширилади (юборилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган БКОларга ҳамда соддалаштирилган шалдаги БКОларга божхона ходими томонидан муҳр ва имзо қўйилиши талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БКО божхона тўловларини тўловчи шахс, яъни декларант ҳамда божхона брокери (шу жумладан, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис) томонидан Божхона қўмитасининг расмий сайтида шахсий кабинет орқали электрон тарзда шакллантирилган ҳолда божхона органларига тақдим этилиши мумкин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. БКО асосида товарларнинг божхона расмийлаштируви божхона органларининг ахборот тизимидаги тўловчининг шахсий ҳисобварағи бўйича божхона тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначиликлар) томонидан тақдим этиладиган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Божхона тўловлари божхона постидаги банк кассасига тўланган тақдирда божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат божхона ходимига тақдим қилингандан сўнг БКОни расмийлаштириш амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. БКО расмийлаштирилган пайтдан бошлаб юридик аҳамиятга молик фактлардан далолат берувчи ҳужжатга айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. БКОни тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. БКОнинг асосий варағини тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Божхона ходими томонидан графаларнинг тўлдирилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1-графа. «БКО тури».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг биринчи бўлмасида агар божхона тўловларини тўловчи шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) бўлса — «Ж»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс, шу жумладан доимий муассаса бўлса — «Ю» кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг иккинчи бўлмасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан — «ИМ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган товарларга нисбатан — «ЭК»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳудуди орқали транзит олиб ўтилаётган товарларга нисбатан — «ТР».
(10-банд 1-кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд 1-кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарорига асосан 2023 йил 12 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг учинчи бўлмасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажларда олиб ўтилаётган товарларга нисбатан — «КБ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларга нисбатан — «ХП»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларнинг манзилига келиб тушган нотижорат мақсадлардаги товарларга нисбатан — «МТ» кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд 1-кичик бандининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарорига асосан 2023 йил 12 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 2-графа. «Қўшимча варақлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг биринчи бўлмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчи бўлмасида тақдим этилаётган БКО варақларининг умумий сони (асосий ва қўшимча варақлари йиғиндиси) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, агар БКО иккита қўшимча варақларга эга бўлса БКОнинг асосий варағида «1/3»; биринчи қўшимча варағида «2/3»; иккинчи қўшимча варағида эса «3/3» кўрсатилади. Агар БКО қўшимча варақларга эга бўлмаса «1/1» кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 3-графа. «БКО рўйхат рақами».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БКО рўйхат рақами қуйидаги бўлмаларда кўрсатилади:

биринчи бўлмада Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) 4-иловасига мувофиқ БКОни расмийлаштиришни амалга оширадиган божхона постининг бешта рақамли коди;
(10-банд 3-кичик банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи бўлмада БКО расмийлаштирилган кун, ой, йил;

учинчи бўлмада дастур томонидан автоматик тарзда бериладиган тартиб рақам кўрсатилади.

Масалан: 27001/01.01.2016/0000001.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 4-графа. «Тўловчи/молия ва банк маълумотлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг биринчи қисмида божхона тўловларини тўловчи шахс тўғрисидаги маълумот кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда тўловчи жисмоний шахс бўлса, у ҳолда графада унинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий рўйхатдан ўтган манзили, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда тўловчи юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган жойи (юридик манзили) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг иккинчи қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўловчининг СТИРи кўрсатилади. Агар тўловчининг СТИРи бўлмаса 999999991 рақами кўрсатилади, бундан юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўловни қабул қилиб олган банкнинг МФОси/банкнинг тўлиқ номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тўловчининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварағи рақами кўрсатилади. Бунда божхона тўловлари тўловчи жисмоний шахс бўлса, ушбу устун тўлдирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 5-графа. «Товарнинг умумий божхона қиймати (АҚШ долл.)».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларацияланаётган товарларнинг АҚШ долларидаги умумий божхона қиймати кўрсатилади. Бунда товарларнинг умумий божхона қиймати бир нечта товарларнинг божхона қийматлари йиғиндисидан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 6-графа. «АҚШ доллари курси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БКО расмийлаштирилган кундаги АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан курси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 7-графа. «Товар коди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада декларацияланаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатурасига (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) мувофиқ тўлиқ коди кўрсатилади. Ушбу код бўш жойсиз (пробелсиз) ва бошқа ажратувчи белгиларсиз ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 8-графа. «Брутто оғирлик (кг)».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада декларацияланаётган товарнинг килограммдаги брутто оғирлиги кўрсатилади. Бунда товарнинг брутто оғирлигига унинг барча турдаги ўрамлари билан биргаликдаги оғирлиги киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар товарнинг умумий оғирлиги бир килограммдан кам бўлса, брутто оғирлиги вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 9-графа. «Миқдори».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада декларацияланаётган товарнинг ТИФ ТНда келтирилган Ўлчов бирликлари жадвалига мувофиқ товарнинг миқдори кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 10-графа. «Нетто оғирлик (кг)».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада декларацияланаётган товарнинг килограммдаги нетто оғирлиги кўрсатилади. Бунда товарнинг нетто оғирлигига унинг фақат бирламчи қадоғини ҳисобга олган ҳолдаги оғирлиги, яъни товарнинг истеъмол хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда шундай қадоқда чакана савдога чиқарилган ва (ёки) товарни сотишда унинг сақланишини таъминлайдиган бирламчи қадоқни товарнинг истеъмол хусусиятларини бузмаган ҳолда, товарни истеъмол қилгунга қадар ундан ажратиб бўлмайдиган қисми билан биргаликдаги оғирлиги киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар товарнинг умумий оғирлиги бир килограммдан кам бўлса, нетто оғирлиги вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) 11-графа. «Товар номи».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада декларацияланаётган товар ҳақида маълумотлар, яъни товарнинг номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), товар белгилари, маркалари, моделлари, бошқа техник ва тижорат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда БКО товарларни божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда қўлланилса, ушбу графада ҳолат акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, автотранспорт воситасини божхона кузатувига олганлик учун божхона йиғимларини ундириш мақсадида БКО тўлдирилса, унда автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумот ва унинг сони кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) 12-графа. «Товар №».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада декларацияланаётган товарнинг тартиб рақами кўрсатилади. Битта турдаги товар декларацияланаётган бўлса, графада «1» рақами кўрсатилади. Биттадан ортиқ турдаги товарлар декларацияланган бўлса рақамлар кетма-кетликда кўрсатилади, яъни 1,2,3...100.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) 13-графа. «Божхона қиймати (АҚШ долл.)».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада декларацияланаётган товарнинг АҚШ долларидаги божхона қиймати кўрсатилади. Бунда товарнинг божхона қиймати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 164-моддаси ва 169-моддасининг бешинчи қисми талабларига мувофиқ божхона ходими томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) 14-графа. «Жўнатувчи мамлакат номи».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ товарлар жўнатилган мамлакатнинг қисқа номи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) 15-графа. «Жўнатувчи мамлакат коди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ товарлар жўнатилган мамлакатнинг рақамли коди кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) 16-графа. «Келиб чиқиш мамлакати номи».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ товар келиб чиқиш мамлакатининг қисқа номи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда БКОни тўлдиришда товарнинг келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлса, графада «номаълум» деб кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) 17-графа «Келиб чиқиш мамлакати коди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ келиб чиқиш мамлакатининг рақамли коди кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда БКОни тўлдиришда товарнинг келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлса, «000» коди қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар товарни келиб чиқиш сертификатида Европа иттифоқининг аниқ мамлакати кўрсатилмаган бўлиб, товарнинг келиб чиқиш мамлакати сифатида Европа иттифоқи кўрсатилган бўлса, лотин ҳарфлари билан икки ҳарфдан иборат «EU» коди қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) 18-графа. «Тақдим этиладиган ҳужжатлар/қўшимча маълумотлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада БКО тўлдиришга асос бўладиган ҳужжатлар:

а) чеклар, квитанциялар, ҳисобварақ-фактура (инвойс) Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар ва бошқа тижорат ҳужжатлари (масалан, ИНВ № 005 05.01.2016 й.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) товарларни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойгача етказиб бериш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бошқа ҳужжатлар (товарнинг келиб чиқиш сертификати рақами ва санаси, шахс томонидан маълум қилинган товарларнинг қиймати бўйича маълумоти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) декларацияланаётган товарга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолатларда, бошқа ваколатли органлар томонидан тақдим этиладиган рухсатномалар, хулосалар ва бошқа ҳужжатларнинг рўйхат рақами ва берилган санаси (масалан, ССТ № UZ.SMT.01.065.1783700, 15.10.2015 й., ФТСС № 431771, 04.11.2015 й.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) 19-графа. «Божхона тўловларининг ҳисоби».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада божхона тўловлари суммасини ҳисоблаш БКО асосий варағи ва қўшимча варақларининг 11-графаларида кўрсатилган ҳар бир товар бўйича алоҳида амалга оширилади, бундан БКОнинг асосий варағида кўрсатиладиган божхона расмийлаштируви учун ундириладиган йиғимлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тўлов тури» устунида Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ божхона тўлов турининг коди кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳисоблаш асоси» устунида божхона тўловини ҳисоблашнинг асоси кўрсатилади. Бунда ҳисоблаш асоси Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ставка» устунида божхона тўлови суммасини ҳисоблашда қўлланиладиган божхона тўловлари ставкасининг белгиланган миқдори кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сумма» устунида божхона тўловининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси сўмда ҳисобланган суммаси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тўлов усули» устунида тўланган божхона тўловлари қай тарзда тўланганлиги кўрсатилган ҳолда икки белгили ҳарфли код билан кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«БН» — банк орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«КТ» — божхона тўловлари суммасини нақд пул билан тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳисоб-китоб тафсилоти» устунида БКОнинг асосий ва қўшимча варақлари бўйича тўлов коди ва ундириладиган умумий божхона тўловлари суммаси тури бўйича ҳамда уларнинг йиғиндиси, яъни тўланадиган божхона тўловлари умумий суммаси «Жами» деган ёзувдан кейин кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) 20-графа. «Божхона органи белгиси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоғоз шаклдаги БКО божхона ходими томонидан унинг имзоси, шахсий рақамли муҳри, электрон шаклдаги БКО эса, божхона ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тўлов қабул қилувчи ва тўловчи томонидан графаларнинг тасдиқланиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 21-графа. «Тўлов қабул қилувчи имзоси ва муҳри».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўловлари божхона постидаги банк кассасига тўланган тақдирда графада банк кассаси масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади ва унинг имзоси ҳамда банк кассаси муҳри билан тасдиқланади.
(11-банднинг 1-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўловлари божхона постидаги банк кассасига тўланмаган тақдирда графа тўлдирилмайди.
(11-банднинг 1-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 22-графа. «Тўловчининг имзоси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графа божхона тўловларини тўловчи жисмоний шахснинг ҳамда юридик шахс вакилининг имзоси билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарорига асосан 2022 йил 12 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. БКОнинг қўшимча варағини тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Божхона ходими томонидан графаларнинг тўлдирилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 2-графа. «Қўшимча варақлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада БКОнинг қўшимча варағи тартиб рақами кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, БКОга иккита қўшимча варақ тўлдирилса, биринчи қўшимча варақда «2/3»; иккинчи қўшимча варақда эса «3/3» кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 3-графа. «БКО рўйхат рақами».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БКО асосий варағининг 3-графасида кўрсатилган рўйхат рақами кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Божхона ходими томонидан БКО қўшимча варағи 7 — 13, 17 ҳамда 19-графасининг «Тўлов тури», «Ҳисоблаш асоси», «Ставка», «Сумма», «Тўлов усули» устунлари БКО асосий варағи 7 — 13, 17 ҳамда 19-графасининг «Тўлов тури», «Ҳисоблаш асоси», «Ставка», «Сумма», «Тўлов усули» устунларини тўлдириш тартибига мувофиқ тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-боб. Соддалаштирилган шалдаги БКОни тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Божхона ходими томонидан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда соддалаштирилган шаклдаги БКО тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 2-графаси БКО асосий варағи 4-графасига, соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 4 ва 5-графалари БКО асосий варағи 19 ва 20-графаларига мувофиқ тўлдирилади. Божхона тўловларини тўловчи шахс томонидан соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 6-графаси БКО асосий варағи 22-графасига мувофиқ тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона йиғимлари Божхона қўмитасининг расмий сайтида шахсий кабинет орқали электрон тарзда шакллантирилган БКО асосида ундирилганда соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 6-графаси электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
(142-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. Божхона ходими томонидан графаларнинг тўлдирилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1-графа. «БКО рўйхат рақами».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БКО рўйхат рақами қуйидаги бўлмаларда кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи бўлмада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона пости томонидан БКО расмийлаштирилишида Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ божхона постининг коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона постидан бошқа таркибий тузилмалар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар бўйича дастур томонидан автоматик тарзда қўйиладиган код;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи бўлмада БКО расмийлаштирилган кун, ой, йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи бўлмада дастур томонидан автоматик тарзда бериладиган тартиб рақам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан: Божхона пости томонидан расмийлаштирилган ҳолларда — 27001/01.01.2022/0000001.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг масъул таркибий тузилмалари томонидан расмийлаштирилган ҳолларда — 1727/01.01.2022/0000001.
(143-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 3-графа. «Тақдим этиладиган ҳужжатлар/қўшимча маълумотлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада БКО тўлдиришга асос бўладиган ҳужжатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дастлабки қарорни олиш учун тақдим этилган ариза рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) эгаси божхона органи бўлган божхона омборида ёки чегара божхона постида вақтинча товарларни сақлаш учун асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) транспорт воситасини божхона кузатувини амалга ошириш ёки божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳолатда транзит декларацияси рақами ва санаси (масалан, ТР № 27001/01.01.2022/0000105);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганликда транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш мажбуриятномаси рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қонунчиликда назарда тутилган бошқа йиғимларни ундириш учун асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси.
(31-боб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Расмийлаштирилган БКОнинг бир нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шу жумладан унинг дастурдаги электрон шакли товарлар божхона назорати остида турган товар мақомини йўқотган ёки божхона органи томонидан мазкур Қоидаларда белгиланган хатти-ҳаракат ва тартиб-таомиллар амалга оширилган йилдан кейинги йилдан эътиборан бевосита БКО расмийлаштирилган божхона органида уч йил давомида сақланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдандан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Қоидалар талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларига
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СОДДАЛАШТИРИЛГАН БОЖХОНА КИРИМ ОРДЕРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. БКО рўйхат рақами

2. Тўловчи/Молия ва банк маълумотлари

3. Тақдим этиладиган ҳужжатлар/қўшимча маълумотлар

4.Божхона тўловлари ҳисоби

Тўлов тури

Ҳисоблаш асоси

Ставка

Сумма

Тўлов усули

Ҳисоб-китоб тафсилоти

5.Божхона органининг белгиси

6.Тўловчининг имзоси

QR-код (матрик штрихли код)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 августдаги 8/02-22-29-сонли (рўйхат рақами 2856-3, 11.10.2022 й.) қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон — 2023 йил 12 январдандан кучга киради)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 65-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/2856-1/0873-сон; 15.07.2019 й., 10/19/2856-2/3427-сон; 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 11.10.2022 й., 10/22/2856-3/0911-сон; 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)