24.01.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Афғонистон Ислом Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
24.01.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Афғонистон Ислом Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Афғонистон Ислом Республикаси Ички ишлар вазирлиги, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласи Томонлар давлатлари хавфсизлиги, жамият манфаатлари ва аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдиришини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик орқали саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг долзарблигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши самарали курашиш мақсадида бир-бирларига зарурий кўмак кўрсатишга тайёрликларини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961 йилдаги Наркотик моддалар тўғрисида Ягона Конвенцияси, 1972 йилдаги Баённома билан унга киритилган ўзгартишлар, 1971 йилдаги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция, 1988 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, шунингдек БМТнинг бошқа тегишли резолюциялари ва ҳужжатлари қоидаларини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг (бундан буён «гиёҳвандлик воситалари») ноқонуний муомаласига қарши самарали курашни ташкил этишда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим экстрадиция қилиш ва жиноий ишларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг мазкур Битим доирасидаги ҳамкорлиги қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бир Томоннинг сўровномасига биноан бошқа Томон тарафидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи соҳасидаги уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятининг олдини олишга қаратилган мувофиқлаштирилган тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан зарур ҳолларда «назорат қилинадиган етказиб бериш» усулини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) моддий-техник ва консультатив ёрдам кўрсатиш, шунингдек экспертиза ўтказишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига қарши кураш масалалари бўйича ўзаро қизиқиш уйғотадиган илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) ҳамкорлик жараёнида вужудга келадиган масалалар, шу жумладан ишчи гуруҳлар ташкил этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли бошқа йўналишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модда биринчи банди «с», «d» ва «е» кичик бандларида кўзда тутилган ҳамкорликни амалга оширишнинг аниқ шартлари ҳамда уни молиялаштириш Томонлар ўртасидаги алоҳида келишувлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг мазкур Битим доирасидаги ҳамкорлиги қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига алоқадор жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва очишга кўмаклашувчи маълумот, шу жумладан шахслар, ташкилотлар, предметлар ва ҳужжатлар, йўналишлар, гиёҳвандлик воситалари контрабандасини амалга ошириш усуллари ва воситалари, гиёҳвандлик воситаларининг янги кўринишлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияси ҳақида маълумот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тажриба алмашиш, шу жумладан учрашув, конференция ва семинарлар ўтказиш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларни қўллаш амалиёти ҳақидаги материаллар, статистик маълумотлар ва гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига қарши кураш бўйича услубий тавсиялар алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) кинологик хизматлар ишини ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим Томонлар ҳамкорликнинг бошқа ўзаро мақбул шаклларини жорий қилишлари ва ривожлантиришларига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Маълумот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим доирасида қуйидагилар ҳақида маълумот алмашиш амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Томонлардан бирининг давлати ҳудудида содир этишга тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига алоқадор ҳар қандай жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Томон давлатига бошқа Томон давлатидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний тарзда, шу жумладан бошқа давлатлар ҳудуди орқали транзит олиб ўтилган ҳолатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) бир Томон давлати ҳудудидан бошқа Томон давлати ҳудудига гиёҳвандлик воситалари ноқонуний тарзда ўтказишга бўлган интилишларга оид фактлар ва ҳолатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига алоқадор бўлган ва фаолияти шу жумладан трансмиллий хусусият касб этувчи жиноий гуруҳларнинг тузилмаси, шахсий таркиби, фаолият йўналишлари, бошқарувнинг ташкил этилиши ва алоқалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига алоқадор жиноий фаолиятни амалга оширишнинг шакл ва усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) даромадларни легаллаштириш ва гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи соҳасидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадлардан терроризмни молиялаштириш жиноятлари, башарти бир Томон давлати ҳудуди ёки муассасалари бошқа Томон фуқаролари тарафидан бундай мақсадларда фойдаланилаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) гиёҳвандлик воситаларини яширишнинг янги турлари, шунингдек уларни аниқлаш усуллари, ноқонуний ташиш йўналишлари ва каналлари, ноқонуний муомалага кириб келаётган бундай воситалар ва ашёларнинг янги кўринишлари, уларнинг хусусиятлари ва тайёрлаш технологияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласида фойдаланилаётган транспорт воситалари, юклар ва почта жўнатмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) ўзаро манфаатли бошқа масалалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Назорат қилинадиган етказиб беришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласида иштирок этаётган шахсларни аниқлаш мақсадида Томонлар давлатлари ҳудудига Томонлар давлатлари ваколатли органлари олдиндан хабардор бўлган ва назорат қилаётган ноқонуний ташилаётган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки ўрнини босувчиларининг кириши, транзити ёки олиб чиқилишига йўл қўйиладиган «назорат қилинадиган етказиб бериш» усулини қўллаш учун Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ зарурий шарт-шароитларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар тарафидан «назорат қилинадиган етказиб бериш» усулидан фойдаланиш тўғрисида қарор ҳар бир алоҳида ҳолатда улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ва ўзаролик принципи асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига амал қилган ҳолда, ноқонуний гиёҳвандлик воситалари контрабанда каналларини, шу жумладан учинчи томонларнинг иштирокини аниқлаш мақсадида кейинги ташишда фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳамкорликни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим доирасида кўмак бериш бундай кўмак ўзаро манфаатли деб ҳисобланган Томон ташаббуси билан ва сўровномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўмак бериш ҳақидаги сўровнома ёзма шаклда ёки матнни ўзгартириш техник воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот узатишнинг техник воситаларидан фойдаланилганда, шунингдек олинган сўровноманинг ҳақиқийлиги ёки мазмуни шубҳа туғдирганда, сўралаётган Томон сўраётган Томондан ёзма шаклда тасдиқлашни сўраши мумкин. Сўровномада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) сўраётган Томон номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўралаётган Томон номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) сўралаётган иш моҳияти, иш бўйича ўтаётган ёки унга алоқадор шахс ёки шахслар, маълумот талаб қилинаётган фактлар, предмет ва ҳужжатлар тўғрисида имкон қадар батафсил маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) бажарилиши лозим бўлган тадбирлар ёки муайян тартибнинг қўлланиш сабаблари ҳамда батафсил тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) зарур ҳолларда, сўровнома бажарилиши кутилаётган муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) сўровнома бажарилиши учун зарур бўлган бошқа маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) чиқиш рақами, санаси ва мазкур Битимга ҳавола.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур холларда, сўровнома бажарилишини енгиллаштириш мақсадида унга ҳужжатлар, ҳужжатлардан нусхалар ёки кўчирмалар, фотосурат, аудио, видео ва бошқа материаллар илова қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон сўровномани тез ва имкон қадар тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун барча зарурий чоралар кўради. Зарур ҳолларда, Томонлар сўровнома бажарилишини енгиллаштириш мақсадида қўшимча маълумот сўрашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Томон сўровномани ўз давлати ҳудудида ижро этишда сўраётган Томоннинг ваколатли вакиллари иштирок этишларига рухсат бериши мумкин, башарти бу унинг давлати миллий қонунчилигига зид бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Сўровномани бажаришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон сўровномани бажариш инсон ҳуқуқларининг бузилиши, унинг давлати суверенитети, хавфсизлиги ва бошқа муҳим манфаатларига зарар етказиши ёхуд давлатининг миллий қонунчилигига зид деб топса, сўровномани бажаришни тўлалигича ёки қисман рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўровномани бажариш рад этилган тақдирда, сўралаётган Томон дарҳол сўраётган Томонни ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Махфийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битим доирасида бир-бирларидан оладиган маълумотларнинг, башарти бундай маълумот махфий бўлса ёки тақдим этувчи Томон унинг ошкор этилишини истамаса, махфийлигини таъминлайдилар. Мазкур тартиб техник воситалар, қурилмалар ва материалларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим доирасида олинган маълумот, техник воситалар, қурилмалар ва материалларни учинчи томонга тақдим этиш зарур бўлган ҳолларда, уларни тақдим этган Томоннинг ёзма розилиги талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўровноманинг махфийлигини сақлаган ҳолда уни бажаришнинг имкони бўлмаган ҳолларда, сўралаётган Томон бу ҳақда сўраётган Томонни хабардор қилади ва сўраётган Томон бундай шартларда сўровномани бажариш ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Барча ҳолларда Томонлар маълумотдан бегона шахсларнинг фойдаланиши, уни ноқонуний ўзгартирилиши, йўқ қилиниши ёки ошкор қилинишидан самарали ҳимояни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон, башарти бошқача келишувга эришилмаган бўлса, мазкур Битим қоидаларини амалга оширишда юзага келадиган харажатларни мустақил қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарурият туғилганда, Томонлар мазкур Битимдан келиб чиқадиган ҳаракатларни амалга ошириш бўйича харажатларни биргаликда қоплашлари мумкин, бунда ҳар бир алоҳида ҳолат ўзаро мақбул келишув билан якунланади. Биргаликдаги харажатлар бўйича Томонларнинг мажбуриятлари мазкур келишувлар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳамкорлик тили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битим доирасида ҳамкорликни амалга оширишда инглиз тили ёки ўзаро келишувга мувофиқ бошқа тилдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳамкорликни амалга оширишни назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро келишувга мувофиқ мазкур Битим доирасидаги ҳамкорликнинг самарадорлигини баҳолаш ва ўзаро кўриб чиқиш ҳамда зарурият туғилганда ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва тадбирларни мувофиқлаштириш учун икки томонлама учрашувлар ташкил қиладилар. Учрашувлар навбат билан ҳар бир Томон давлати ҳудудида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган барча низолар Томонлар ўртасида маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розилигига кўра мазкур Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланувчи ва мазкур Битим учун белгиланган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар орқали ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Битимнинг кучга кириши, амал қилиши ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим имзоланган санадан кучга киради ва Томонлардан бири ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиш истаги тўғрисида уч (3) ой аввалдан ёзма хабардор қилгунига қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қобул шаҳрида 2017 йил 24 январда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, дори ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда тафовут юзага келган тақдирда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)