13.01.2017 йилдаги ПҚ-2728-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика шаҳарларида яшаётган аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга йўналтирилган арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш борасидаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ипотека банк» АТИБ, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ ва «Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав капитали 1,0 миллиард сўм миқдорида бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Ўзшаҳар қурилиш инвест» республика ихтисослаштирилган инжиниринг компаниясини (кейинги ўринларда — «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага мувофиқ, компаниянинг устав жамғармасида ўз улуши билан иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ипотека банк» АТИБ, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ ва «Ўзбекинвест» МСКни «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниясининг муассислари этиб белгилаш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК зиммасига арзон кўп квартирали уйларни тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича шартнома асосида буюртмачи функцияларини, шу жумладан молиялаштиришни ташкил қилиш ва қурилишнинг бориши устидан техник назоратни амалга ошириш, кейинчалик қурилган арзон кўп квартирали уйларни бериладиган имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига аҳолига сотиш учун «Ипотека банк» АТИБга топшириш вазифасини юклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ипотека банк» АТИБ, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ ва «Ўзбекинвест» МСК:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИКнинг Уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар, шунингдек уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИКнинг устав капиталини шакллантирсинлар, унинг фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлаш ва компаниянинг зарур моддий-техника базасини яратиш, шунингдек кейинчалик уни малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан амалий чораларни кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Инвестиция дастурлари қурилиши департаменти» ДУК «Ипотека банк» АТИБ билан биргаликда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда белгиланган тартибда кредитлар қайта расмийлаштирилишини амалга оширсинлар, арзон кўп квартирали уйларни молиялаштириш бўйича ҳужжатлар, шунингдек бундай уйларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ва лойиҳадан олдинги ҳужжатларни унга топширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2728-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги ПҚ-2728-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниясининг таъсисчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Таъсисчининг номланиши

Устав жамғармасидаги иштироки

сумма (млн.сўм)

улуш (фоизда)

1.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

610

61%

2.

«Ўзметкомбинат» АЖ

100

10%

3.

«Кизилқумцемент» АЖ

100

10%

4.

«Ўзбекинвест» МСК

100

10%

5.

«Ипотека-банк» АТИБ

90

9%

Жами:

1 000

100%

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги ПҚ-2728-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кўп квартирали арзон уйлар массивларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини, намунавий лойиҳаларни расмийлаштириш, қурилиш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини техник назорат қилиш, шунингдек маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш функциялари зиммасига юкланган «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК — буюртмачи этиб».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 4-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иккинчи хатбошидаги «буюртмачиларга» сўзи «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшаҳар қурилиш инвевст» ИКнинг кредитлар бўйича мажбуриятлари таъминоти сифатида аҳолига квартиралар сотилгунга қадар кўп квартирали уйлардаги хоналарни кейинчалик сотишдан тушадиган маблағларни гаровга қабул қилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бешинчи хатбошидаги «буюртмачиларга» ва «уларга» сўзлари тегишли равишда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИКга» ва «унга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 6-бандидаги «буюртмачиларнинг» сўзи «буюртмачи — «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИКнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«буюртмачига кредит ва Дастурни амалга оширишда қатнашувчи жисмоний шахсларга ипотека кредити бериш учун АК «Халқ банки» томонидан «Ипотека банк» АТИБнинг, жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан йилига 6,5 фоиз ставка бўйича миллий валютада банклараро депозит ҳисобварағига берилган буюртмалари асосида 20 йил муддатга бериладиган 672,8 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«арзон кўп квартирали уйларнинг массивларини қуриш учун пудрат ташкилотларига марказлаштирилган тартибда етказиб бериладиган асосий қурилиш материаллари ва ускуналарнинг энг яхшиларини танлаб олиш натижалари бўйича тендер савдоларини ўтказмаган ҳолда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК томонидан сотиб олиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 11-бандининг иккинчи хатбошидаги «буюртмачиларга» сўзи «буюртмачига» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 17-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олтинчи хатбошидаги «буюртмачилар» сўзи «буюртмачи» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига барча турдаги солиқлар ҳамда мажбурий тўловларни тўлашдан».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 3-сон, 42-модда)