28.12.2016 йилдаги ПФ-4906-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси таъсис мажлисининг Жамғарма номини Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги «Нуроний» жамғармаси (кейинги ўринларда «Нуроний» жамғармаси» деб аталади) этиб ўзгартириш ва унга қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишни юклаш ҳақидаги ташаббуси маъқуллансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фахрийларнинг Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлашда, мамлакатнинг ижтимоий- сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, оқсоқоллар, кекса ёшдагилар ва фахрийларни ёшларни Ватанга муҳаббат, кекса авлод кишиларини ҳурмат қилиш, эзгулик ва раҳмдиллик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш;
(1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексаларнинг ҳаёти даражасини ошириш соҳасида давлат сиёсатининг ғоят муҳим устувор йўналишларини амалга оширишда давлатга кўмаклашиш, пенсияга чиққандан кейин уларнинг юқори ижтимоий фаоллигини, шу жумладан уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини ва давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар учун назарда тутилган пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари қоидалари ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, ушбу масалада давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўмаклашиш, эҳтиёжманд кексаларни ва аҳолининг бошқа қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам билан таъминлаш, ушбу мақсадларда ишлаб чиқариш, тижорат, ноширлик, хайрия тадбирларини ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда оилаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш, ёлғиз кишилар ва эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил ижтимоий-маданий тадбирлар, телемарафонлар, махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, артистлар, хонандалар, рассомларни ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг марказий аппарати тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг туманлар (шаҳарлар)даги бўлимлари тузилмаси 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги замонавий талабларни ва Жамғармага юкланган янги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда «Нуроний» жамғармасининг янги таҳрирдаги уставини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб- қувватлаш «Нуроний» жамғармасига кўмаклашсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2017 йил 1 январдан бошлаб «Нуроний» жамғармаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг штатдаги ходимларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан таъминлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби жорий қилинсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2017 йил 1 сентябргача ҳар бир туман ва шаҳарда, қоидага кўра маданият ва дам олиш истироҳат боғлари ҳудудида «Нуронийлар маскани» мажмуалари фаолият кўрсатишини, уларда «Нуроний» жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, туманлардаги (шаҳарлардаги) бўлимларини жойлаштириш учун бинолар ажратилиши ёки қурилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажмуаларни қуришда бой китоб фондига эга бўлган китобхонлар заллари, шахмат, шашка ўйнаш учун дам олиш хоналари, кексалар учун махсус тренажёрлар билан жиҳозланган даволаш жисмоний тарбия заллари, шунингдек ошхона ва тиббий хона ташкил этилиши, уларни зарур мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларига мувофиқ «Нуроний» жамғармаси ва унинг бўлимлари солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилар ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг меҳнаткашларни соғломлаштиришга йўналтирадиган маблағларининг 30 фоизгачасини пенсионерларни, биринчи навбатда 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ўз тизимидаги санаторийларда соғломлаштиришга (шу жумладан дори воситалари олиш учун) ҳар йили йўналтириш, шунингдек меҳнаткашларга уларга ажратилган йўлланмаларини ўзларининг ота-оналарини соғломлаштиришга юбориш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳалардаги узоқ йиллик ҳалол меҳнатлари учун меҳнаткашларга, шунингдек ишламайдиган, жамиятда мустаҳкам оилани сақлаб қолган, фарзандларини катталарга ва кичик авлодга ҳурмат, жамият олдидаги масъулият, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаб ҳурмат қозонган оналарга тақдим этиладиган «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони (I, II, III даражали) таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишони билан тақдирлаш ва уни топшириш давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таклифи билан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нуроний» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ҳар бир туманда «Меҳнат фахрийси» нишони билан тақдирланган шахслар тўғрисидаги қисқача биографик маълумотномалар акс эттириладиган «Бизнинг фахрийларимиз» китоб-фотоалбомини юритиш ва унинг ҳар йил янгилаб борилишини таъминласин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари «Меҳнат фахрийси» нишони билан тақдирланган шахслар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларида «Бу ерда I, II, III даражали «Меҳнат фахрийси» нишони билан тақдирланган фуқаро (Ф.И.О.) истиқомат қилади» ёзуви бўлган белгиси ўрнатилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси бир ой муддатда «Маҳалла» телеканалида ёши катталарга бағишланган ва ҳар куни намойиш қилинадиган «Кексалар даврасида» доимий рубрикасини ташкил этсин, шунингдек «Маҳалла» телеканалида ҳар ойда «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» телекўрсатувининг биттадан янги сериясини тайёрласин ва намойиш этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нуроний» жамғармасининг нашриёт бўлими фаолиятини ташкил этишга кўмаклашсин ҳамда ҳар ҳафталик «Нуроний» газетаси ва ҳар ойда бир чиқадиган «Кексалик гашти» журналининг имтиёзли асосда нашр этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нуроний» жамғармасининг буюртманомасига биноан «Нуроний» жамғармасининг ҳар бир бўлимини республикада нашр этиладиган камида 10 номдаги газета ва журналлар билан, шунингдек «Нуронийлар маскани» комплекслари ўқув залларининг китоблар билан мунтазам равишда тўлдириб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғармани қўллаб-қувватлаш ва унинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш давлат органлари раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг кекса авлод олдидаги фуқаролик бурчи ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамаси, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига, пенсияга чиқадиган ходимларга доимий ғамхўрлик ва эътибор кўрсатишни, уларга зарур моддий ва ижтимоий кўмак бериш, меҳнат жамоасининг жамият ҳаётида фаол қатнашишини, шунингдек ҳар йили пенсионерлардан, айниқса якка-ёлғизлардан хабар олиш, туғилган кунларида ва байрамларда уларга эсдалик совғалари беришни, уларнинг уй- жой, маиший муаммоларини ҳал этишда кўмаклашишни, санатория-курортда соғломлаштириш ва даволашни ташкил этишни, шунингдек муқаддас жойларга ва зиёратгоҳларга экскурсиялар ташкиллаштиришни ва бошқа ижтимоий аҳамиятли тадбирларни амалга оширишни таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсионерлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг ҳаётий муҳим муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этишга ёрдам бериш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига пенсияга чиққан ходимларини раҳбарият томонидан қабул қилиш жадвалларини ҳар ойда тасдиқлаш мажбурияти юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан ҳар йил икки марта «Маҳалла» фонди, бошқа давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда «Нуроний» жамғармаси бўлимлари раҳбарлари, уларнинг фаоллари иштирокида кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни тарбиялаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, шунингдек «Нуроний» жамғармаси бўлимлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш бўйича келгусидаги қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилишни ўтказиш амалиётга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Республика «Маҳалла» хайрия фонди раҳбариятининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида (овуллар, қишлоқлар, маҳаллалар) фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла» фондига «Наврўз» ва «Мустақиллик» умумхалқ байрамларига бағишлаб ўтказиладиган ҳашарлардан тушадиган маблағларнинг 10 фоизини ҳар йили «Нуроний» жамғармасига ўтказиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб- қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан «Нуроний» жамғармаси марказий аппарати, унинг бўлинмалари ва нашриёт бўлими моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 1,5 млрд сўм ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш ва «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича бир ой муддатда чора- тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартиришлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси тўғрисида» 1996 йил 4 декабрдаги ПФ-1655-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-4906-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 6-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)