LexUZ шарҳи
Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 21 майдаги ЎРҚ-384-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани (Абу Даби, 2014 йил 11 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонуни билан ратификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари, кейинги ўринларда «Давлатлар» деб аталувчилар,
маҳкумларга жазони ўз давлатида ўташ имкониятини бериш орқали уларнинг жамиятда мослашишларига кўмаклашишни истаб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1. «Ҳукм» — содир этилган жиноят учун чекланган ёки чекланмаган муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги суд қарори.
2. «Маҳкум» — ҳукм чиқариш Давлати ҳудудида унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш ҳукми чиқарилган шахс.
3. «Ҳукм чиқариш Давлати» — топширилиши мумкин бўлган ёки топширилган шахсга нисбатан ҳудудида ҳукм чиқарилган давлат.
4. «Ҳукмни ижро этиш Давлати» — маҳкум жазо муддатини ёки унинг қолган қисмини ўташи учун топширилиши мумкин бўлган давлат.
5. «Қариндошлар» — Ўзбекистон Республикаси учун миллий қонунчиликка мувофиқ яқин қариндошлар; Бирлашган Араб Амирликлари учун миллий қонунчиликка мувофиқ тўртинчи даражагача бўлган қариндошлар.
1. Давлатлар ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ маҳкумни топшириш соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш учун барча зарур чоралар кўрадилар.
2. Ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ, маҳкум ҳукм чиқариш Давлати ҳудудидан ҳукмни ижро этиш Давлати ҳудудига жазони ёки унинг қолган қисмини ўташ учун топширилиши мумкин.
3. Ушбу Шартноманинг 8-моддаси қоидаларига мувофиқ, топшириш тўғрисидаги сўров ҳукм чиқариш Давлати ёки ҳукмни ижро этиш Давлати томонидан тақдим қилиниши мумкин. Маҳкум ёки унинг қариндошларидан бири ёхуд қонуний вакили унинг бундай топширишдан манфаатдор эканлигини ҳукм чиқариш Давлати ёки ҳукмни ижро этиш Давлатига билдириши мумкин.
1. Ушбу Шартнома мақсадларида Давлатлар томонидан тайинланган Марказий органлар топшириш тўғрисидаги сўровлар билан боғлиқ масалаларда бир-бирлари билан дипломатик каналлар орқали алоқа қиладилар.
2. Ўзбекистон Республикаси учун Бош прокуратура ва Бирлашган Араб Амирликлари учун Адлия вазирлиги Марказий орган ҳисобланади.
3. Давлатлардан бири ўзининг Марказий органини ўзгартирган ҳолларда у бошқа Давлатни бундай ўзгаришлар тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилади.
1. Топшириш тўғрисидаги сўровлар ва зарур ҳужжатлар ёзма шаклда тузилган бўлиши ва дипломатик каналлар орқали сўралаётган Давлатнинг Марказий органига юборилиши лозим.
2. Топшириш тўғрисидаги сўровлар ва унга илова қилинган ҳужжатлар сўраётган Давлатнинг расмий тилида тузилиши ҳамда сўралаётган Давлатнинг расмий тилига ёки инглиз тилига таржимаси билан бирга тақдим қилиниши, сўраётган ваколатли орган томонидан имзоланган, муҳрланган ва тасдиқланган бўлиши лозим, бунда уларнинг ҳақиқийлигини бошқача тарзда тасдиқлаш талаб этилмайди.
1. Ҳукм чиқариш Давлати томонидан ушбу Шартномага мувофиқ тақдим қилинган сўров бўйича қарор қабул қилиш мақсадида, ҳукм чиқариш Давлати ҳукмни ижро этиш Давлатини қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар билан таъминлаши лозим:
b) ҳукмнинг хусусияти, муддати ва ижро санаси, жазо муддатининг ўталмаган қисмини тасдиқловчи баёнот ҳамда дастлабки қамоқда сақлаш ёки жазодан озод қилиш тўғрисида ёхуд ҳукмни ижро этишга оид бошқа ҳар қандай маълумотлар;
ё) маҳкумга оид тиббий, ижтимоий ва бошқа ҳар қандай ҳисобот, зарур ҳолларда, унинг ҳукм чиқариш Давлатида даволанганлиги тўғрисида ҳар қандай маълумот ҳамда ҳукмни ижро этиш Давлатида даволанишни давом эттириш бўйича тавсиялар;
2. Ҳукмни ижро этиш Давлати томонидан ушбу Шартномага мувофиқ тақдим қилинган сўров бўйича қарор қабул қилиш мақсадида, ҳукмни ижро этиш Давлати ҳукм чиқариш Давлатига қуйидаги маълумот ва ҳужжатларни юбориши лозим:
b) ҳукм чиқаришга асос бўлган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ҳукмни ижро этиш Давлати ҳудудида содир этилган тақдирда, жиноий қилмишни ташкил қилиши тўғрисидаги тегишли қонунчилик нормаларининг кўчирмаси;
c) топширилаётган шахс ҳукмни ижро этиш Давлатида бошқа ишлар бўйича сўралаётганлиги ёки айбланаётганлиги ёхуд ҳукм қилинаётганлиги тўғрисида баёнот;
d) ҳукм чиқариш Давлатининг розилигисиз топширилиши сўралаётган шахсни афв этмаслик тўғрисида мажбурият.
3. Ҳукм чиқариш Давлати ҳукмни ижро этиш Давлатининг сўрови бўйича шахсни топширишга розилик берган тақдирда, ҳукм чиқариш Давлати ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этади.
с) агар ўзгача тарзда ахдлашилмаган бўлса, топшириш тўғрисида сўров келиб тушган пайтда жазо муддатининг ўталмай қолган қисми олти (6) ойдан кам бўлмаса;
d) агар ҳукм чиқаришга асос бўлган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ҳукмни ижро этиш Давлати ҳудудида содир этилган тақдирда, унинг қонунчилигига мувофиқ жиноят ҳисобланса;
е) агар маҳкум топширишга ёзма равишда розилик билдирса, Маҳкумнинг ёши ёки жисмоний ёхуд руҳий ҳолатини эътиборга олган ҳолда, қуйидагилар томонидан топширишга розилик берилиши мумкин:
Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун — маҳкумнинг қонуний вакили ёки унинг қариндошларидан бири томонидан;
a) агар топшириш ҳукм чиқариш Давлатининг суверенитети, хавфсизлиги, жамоат тартиби ёки бошқа ҳар қандай муҳим манфаатларига дахл қилиши мумкин бўлса;
b) агар маҳкумни топширишни сўраш учун асос бўлган қилмиш ҳарбий жиноят бўлиб, умумий жиноят ҳуқуқи бўйича жиноят деб ҳисобланмаса;
c) агар ҳукмни ижро этиш иккала давлатда ижро этишга таъсир қиладиган даражада бир-биридан фарқ қилса, башарти сўров бажарилиши мумкин бўлган бошқача тартиб ва шартлар келишиб олинмаса;
d) агар ҳукмни ижро этиш Давлати топшириш кўзда тутилаётган маҳкумни 5-модда 2-бандининг «d» кичик бандига мувофиқ афв этмаслик тўғрисида мажбуриятни ўз зиммасига олмаса.
а) агар маҳкум ҳукм чиқариш Давлатида суд қарорлари бўйича жарималар, суд харажатлари, бадаллар ва бошқа молиявий тўловларни амалга оширмаган бўлса;
b) агар ҳукм чиқариш Давлатининг судларида пул компенсацияси билан боғлиқ ҳар қандай бошқа ҳуқуқларни талаб қилиш бўйича маҳкумга қарши даъво қўзғатилган бўлса.
Ҳукм чиқариш Давлати 6-модданинг «е» бандига биноан топшириш учун шахснинг бераётган розилиги ихтиёрий эканлигини ҳамда у бундай розиликнинг ҳуқуқий оқибатларини тўла тушунаётганлигини ўз миллий қонунчилигига мувофиқ текшириши лозим.
Топшириш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилган тақдирда, Давлатларнинг марказий органлари маҳкумни топшириш жойи, вақти ва тартиби тўғрисида ўзаро келишиб оладилар.
2. Ҳукмни ижро этиш Давлатининг қонунчилигига мувофиқ ҳукм ижро этилади ва фақат мазкур Давлат ушбу Шартноманинг 13 ва 14-моддалари қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, тегишли қарорлар қабул қилишга ҳақли.
3. Ҳукмни ижро этиш Давлатининг ваколатли органлари ушбу Шартноманинг 12-моддасини ҳисобга олган ҳолда, ўз қонунчилигига мувофиқ ҳукмнинг ижро этилишини давом эттирадилар.
1. Фақат ҳукм чиқариш Давлатининг суди топширилган маҳкумга нисбатан чиқарилган ҳукмнинг қонунийлиги ва асослилигини қайта кўриб чиқишга ҳақли.
2. Ҳукм қайта кўриб чиқилган тақдирда, ҳукм чиқариш Давлатининг Марказий органи ҳукмни ижро этиш Давлатига ҳукмнинг бекор қилингани ёки ўзгартирилгани тўғрисидаги суд қарорининг тасдиқланган нусхасини зудлик билан юборади.
1. Маҳкумга нисбатан ҳукм чиқариш Давлатида ёки ҳукмни ижро этиш Давлатида эълон қилинган амнистия татбиқ қилинади.
3. Маҳкум ҳукм чиқариш Давлатининг розилигисиз ҳукмни ижро этиш Давлати томонидан афв этилиши ёки шартли равишда ёхуд соғлиғи туфайли озод этилиши ёки бошқача тарзда афв этилиши мумкин эмас.
Ҳукмни ижро этиш Давлати ҳукм чиқариш Давлати томонидан ҳукм ижросини бекор қиладиган ҳар қандай қарор ва чоралар тўғрисида хабардор қилиниши билан дарҳол ҳукмнинг ижро этилишини тугатади.
b) маҳкумнинг ҳукм муддати тугашидан аввал қочиб кетиши. Мазкур ҳолатда ҳукмни ижро этиш Давлати ўз қонунчилигига мувофиқ уни қамоққа олиш ва суд муҳокамасига топшириш учун тегишли чоралар кўриши лозим.
2. Ҳукм чиқариш Давлатининг сўровига мувофиқ, ҳукмни ижро этиш Давлати ҳар бир алоҳида ҳолатда ҳукмнинг қолган қисмини ҳисобга олган ҳолда унинг ижро этилиши ҳақида хабардор қилади.
1. Ҳар бир Давлат сўров асосида бошқа Давлатга учинчи давлат томонидан топширилаётган маҳкумни ўз ҳудуди орқали транзит олиб ўтишга рухсат беради, бунда ҳукм қилинган шахсни қамоқда сақлаш учун зарур қонуний шарт-шароитлар яратилиши лозим.
2. Ҳаво транспортидан фойдаланиш ва бошқа Давлат ҳудудига қўнмаслик режалаштирилган тақдирда, мазкур қоида қўлланилмайди.
Ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ ҳукмни ижро этиш учун топширилган маҳкум ҳукм чиқариш Давлатида судланган айнан битта жинояти учун ҳукмни ижро этиш Давлатида қамоққа олиниши, судга берилиши ёки ҳукм қилиниши мумкин эмас.
1. Ҳукмни ижро этиш Давлати маҳкумни топшириш оқибатида юзага келадиган харажатларни қоплайди, ҳукм чиқариш Давлати ҳудудида юзага келадиган харажатлар бундан мустасно бўлиб, улар ушбу Давлат томонидан қопланиши лозим.
2. Агар сўровни бажариш кўзда тутилмаган харажатларни талаб қилса, Давлатлар сўров бажарилиши мумкин бўлган муддатлар ва шартларни белгилаш бўйича ўзаро маслаҳатлашишлари лозим.
Ушбу Шартноманинг самарадорлигини ошириш мақсадида Давлатларнинг Марказий органлари ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказишлари мумкин. Марказий органлар ушбу Шартноманинг татбиқ этилишини енгиллаштириш учун зарур бўлган амалий чоралар кўришлари мумкин.
Ушбу Шартнома қоидалари унинг кучга киргунига қадар ёки ундан кейин чиқарилган ҳукмларга нисбатан қўлланилади.
Ушбу Шартномани талқин қилиш ва қўллашда юзага келадиган барча низолар бўйича Давлатларнинг Марказий органлари томонидан ўзаро келишувга эришилмаса, улар дипломатик каналлар орқали маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилинади.
Ушбу Шартнома Давлатлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.
3. Ушбу Шартнома Давлатларнинг ўзаро келишувига асосан ўзгартирилиши мумкин, бундай ҳолатларда мазкур модда қоидалари қўлланилади.
4. Ҳар бир Давлат исталган вақтда дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориш билан Шартноманинг амал қилишини тугатиши мумкин. Шартноманинг амал қилиши бундай хабарнома берилган санадан бошлаб олти (6) ойдан сўнг тугайди. Бироқ хабарнома берилишидан олдин бошланган процессуал ҳаракатлар улар якунлангунига қадар ушбу Шартнома билан тартибга солинишда давом этади.
Тегишли тартибда ўз давлатлари томонидан ваколатланган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Шартномани имзоладилар.