Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2026 27.12.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2853
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 27.12.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2853
Кучга кириш санаси
31.12.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) «Ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2853]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 341-сонли «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) «Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3797, 27.03.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 161-моддасига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) «Ҳисоб сиёсати» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 12 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 12 декабрдаги 91-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) «Ҳисоб сиёсати»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) «Ҳисоб сиёсати» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ бюджет ҳисобини норматив тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади. Мазкур Стандарт бюджет ҳисобининг бошқа стандартлари билан биргаликда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ҳисоби — бюджет тизими бюджетларини ижро этишда ҳисобга олинадиган, пулда ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг, шунингдек мазкур активлар ва мажбуриятларни ўзгартирувчи операцияларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тўплаш, рўйхатдан ўтказиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб сиёсати — мазкур Стандартнинг 4-бобида белгиланган принципларга мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланиладиган аниқ услублар, асослар, йўл қўйишлар, қоидалар ҳамда усуллар мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Стандартнинг мақсади ҳисоб сиёсатини танлаш ва ўзгартиришлар киритиш мезонларини, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисобини ва молиявий ҳисоботни тузиш, ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни очиб бериш тартибини белгилаб беришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Стандарт бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботларига бўлган ишончлилик даражасини ва маълум бир даврийликдаги молиявий ҳисоботларини, шунингдек бошқа бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботларини ўзаро солиштириш даражасини оширишга мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳисоб сиёсати бюджет ташкилотлари томонидан бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида мавжуд ўзаро бир-бирини истисно этувчи бир нечта ҳисоб юритиш усулларидан бирини танлаш мақсадида тузилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Стандартнинг қўлланиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Стандарт бюджет ташкилотларида ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш, ҳисоб сиёсатига ўзгаришларнинг ҳисобини юритиш ҳамда молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Стандарт барча бюджет ташкилотларига қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳисоб сиёсатини шакллантириш ва унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳисоб сиёсати раҳбар ёки унинг ўринбосарининг буйруғи ёки қарори билан тасдиқланади ва йилдан-йилга изчил қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бюджет ҳисобини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолларда, шунингдек бюджет ташкилоти қайта ташкил этилганда ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритиш мумкин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ҳисоби маълумотларини солиштиришни таъминлаш мақсадида ҳисоб сиёсатига ўзгартириш ва қўшимчалар молия йили бошидан, агар бюджет ташкилоти қайта ташкил этилаётган бўлса уни қайта ташкил этилган санадан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бюджет ташкилоти йиллик молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида келгуси молия йили учун ҳисоб сиёсатидаги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисоботни барча қўлланилаётган бюджет ҳисоби стандартлари асосида шакллантирилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисобот ўзига хос талаблар бўлмаганида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аҳамиятга эга бўлиши — маълумот ундан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишончли бўлиши — бюджет ташкилотлари фаолиятининг барча натижалари ва молиявий ҳолатини холисона кўрсатиши, ҳодисалар ва операцияларнинг иқтисодий моҳиятини акс эттириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) холис (беғараз) бўлиши ва мажбурий бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тўла (тугалланган) бўлиши — бюджет ташкилоти хўжалик фаолиятининг барча фактларини тўла акс эттириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳисоб сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотининг бухгалтерия хизмати ташкилий тузилмасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотида инвентаризация ўтказишнинг тартиби ва муддатларини (инвентаризация қилиш мажбурий бўлган ҳоллардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилоти томонидан фойдаланиладиган ва унда синтетик ва аналитик счётлар рўйхати бўлиши лозим бўлган ишчи счётлар режасини. Мазкур маълумот ҳисоб сиёсатига илова тарзида тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар айланмаси графигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб маълумотларини қайта ишлаш усулларини (қўлда ёки дастурий таъминотни қўллаш орқали);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий шакллари назарда тутилмаган, хўжалик операцияларини қайд қилиш учун қўлланиладиган бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг шаклларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий воситаларнинг инвентарь рақами тузилмасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи ҳисоб ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий фондларни қайта баҳолаш услубларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвентаризация қилишда (ортиқча ёки камомадда) мулкни баҳолаш услубларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйи турувчи тасарруфидаги ташкилотларнинг ҳисобот тақдим этиш муддатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар (иш, хизмат)лар калькуляциясини шакллантириш тартибини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳисоб сиёсатининг принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб юритиш принципи бюджет ташкилоти бухгалтерияси барча хўжалик операцияларини ҳисоб регистрларида рўйхатга олишни иккиёқлама ёзув тизими асосида амалга оширишини билдиради. Иккиёқлама ёзув тизими бир хўжалик операцияси бўйича бир сумманинг бюджет ҳисобининг икки счётида — бирининг дебетида ва иккинчисининг кредитида акс эттирилишини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Узлуксизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Узлуксизлик принципи бюджет ҳисобини юритиш муддати бюджет ташкилотининг фаолияти даврига мувофиқ бўлишини, яъни ҳисоб ёзувлари юритиш бюджет ташкилотининг ташкил этилишидан то тугатилгунига қадар амалга оширилишини билдиради. Бюджет ташкилоти ўз фаолиятини тугатган кундан бошлаб бюджет ҳисобини юритишни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узлуксизлик принципига асосланиб тайёрланган молиявий ҳисобот бюджет ташкилоти доимий фаолият юритишини ва номаълум узоқ муддат давомида ўз фаолиятини давом эттиришини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Хўжалик операциялари, ҳолатлар, активлар ва пассивларга пул билан баҳо бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Барча хўжалик операциялари, ҳолатлар, активлар ва пассивлар ягона, бир хил бирликда ўлчаниши — пул билан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикасида пул ўлчов бирлиги — сўм ва унинг юздан бир улуши тийин ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ишончлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ахборотда жиддий хатолар ёки ғаразлилик бўлмаса ва фойдаланувчилар унга таянишлари мумкин бўлса, у ишончли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операциялар ва ҳолатларнинг ишончлилиги бирламчи ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланади ва ҳар бир ҳисоб ёзуви ҳақиқатда амалга оширилган хўжалик операцияларини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатларига асосланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳисоблаш принципига мувофиқ активлар, пассивлар, даромадлар ва харажатлар, бюджет ташкилотлари томонидан амалга оширилган хўжалик операциялари ва ҳолатлар бюджет ҳисобида бу ҳаракатлар юзасидан пул маблағлари ёки эквивалентлари олинган ёхуд тўланган пайтда эмас, балки шу ҳаракатлар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик) принципи молиявий ҳисоботда активлар ва даромадларни ошириб баҳолашга ҳамда мажбуриятлар ёки харажатларни камайтириб баҳолашга йўл қўйилмаслигини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу принципнинг қўлланиши яширин захираларни барпо этишга ёки таъминотни ошириб кўрсатишга, активлар ёки даромадларни, мажбуриятлар ва харажатларни атайлаб камайтиришга ва ошириб кўрсатишга йўл қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Мазмуннинг шаклдан устунлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур принцип агар ҳисоб ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботлардаги ахборот операция ва ҳолатларнинг мазмунини ишончли акс эттирса, мазкур ахборот молиявий ҳисоботда ҳисобга олиниши ва кўрсатилиши лозимлигини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун у турли ҳисобот даврларидаги ахборотлар билан қиёсланадиган бўлиши лозим. Фойдаланувчилар бюджет ташкилоти томонидан молиявий ҳисобот тайёрлашда фойдаланилган ҳисоб сиёсатидан, мазкур сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Молиявий ҳисоботдаги бетарафлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Молиявий ҳисоботда тақдим этилаётган ахборот ишончли бўлишини таъминлаш учун холисона бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-§. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги мазкур ҳисобот давридаги харажатларни амалга оширишни таъминлаган мазкур даврдаги даромадларнигина акс эттирилишини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-§. Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш принципи бюджет ташкилоти учун баҳолашда активнинг қиймати асос бўлишини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ахборотни очиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Бюджет ташкилоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандарт номини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб сиёсатининг ўзгариш хусусиятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли ва талаб этиладиган ахборотни олиш имконини берадиган янги ҳисоб сиёсатини қўллаш сабабларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботда акс эттирилган жорий давр учун ва ҳар бир олдинги давр учун молиявий ҳисоботнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган қисмини ҳар бир моддалар қаторига киритилган тузатишлар суммасини амалда имкони борича очиб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврлар молиявий ҳисоботида мазкур очиб берилган ахборотни такрорлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бюджет ташкилоти мазкур ҳисобот даврига ўз таъсирини кўрсатаётган ёки келгуси ҳисобот даврига таъсирини кўрсатиши кутилаётган ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар суммаси ва характери тўғрисидаги ахборотни очиб бериши лозим, таъсирини баҳолаб бўлмайдиган ахборотни очиб бериш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар келгуси даврларга таъсир этувчи сумма, баҳолаш имконияти бўлмаслиги оқибатида очиб берилмаса, бюджет ташкилоти мазкур ҳолатни кўрсатиб ўтиши лозим.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 610-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)