1-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Ижро муддати |
Ижро учун масъуллар |
|
I. Иқтисодиёт тармоқларини 2016-2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ташкилий тадбирлар | |||
|
1. |
Тумандаги аҳоли пунктлари, коммунал хўжалиги корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ижтимоий соҳа муассасаларини, қозонхоналар ва муҳандислик тармоқларини таъмирлашни амалга оширган ҳолда 2016-2017 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш. Аҳолини суюлтирилган газ (овқат тайёрлаш учун), кўмир (мазкур қарорнинг 5-иловаси) ҳамда узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини муқобил ичимлик суви (ташиб келтириладиган сувни қўшган холда) манбалари билан узлуксиз таъминлаш бўйича (амалга ошириладиган ишлар, бажарилишига масъуллар, бажариш муддатларини аниқлаган холда) чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2016 йил 10 июлга қадар |
Тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар |
|
2. |
Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этилишини таъминлаган ҳолда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси, электр энергияси, табиий газ билан кафолатли таъминлаш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш. |
2016 йил 10 июлга қадар |
Тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар |
|
3. |
2016-2017 йиллар куз-қиш даври учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган газ, суюлтирилган газ, кўмир ва кўмир брикети, туз ва бошқа юкларни узлуксиз ташиб етказиб берилиши бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш. |
2016 йил 10 июлга қадар |
«Мирзачўлтумангаз» филиали (О.Мадатов), туман электр таъминоти корхонаси (Қ.Жулбеков), тегишли ташкилотлар |
|
4. |
Куз-қиш мавсуми даврида табиий газ етиб бориши қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини аниқлаш ва шу асосда ушбу ҳудудлардаги аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига белгиланган ресурс ва тақсимот асосида (мазкур қарорнинг 5-иловаси) кўмир етказиб бериш графигини тасдиқлаш. |
2016 йил 10 июлга қадар |
«Мирзачўлтумангаз» филиали (О.Мадатов) ва тегишли корхона, ташкилотлар |
|
5. |
Аҳоли истеъмолчиларига ойма-ой суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича графиклар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2016 йил 10 июлга қадар |
«Мирзачўлтумангаз» филиали (О.Мадатов) |
|
6. |
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича инфратузилмани ривожлантириш. | ||
|
7. |
Маиший газдан фойдаланиш жараёнида фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш. |
2016 йил 10 июлга қадар |
«Мирзачўлтумангаз» филиали (О.Мадатов) |
|
8. |
Кичик ирригация тармоқларини тиклаш учун ўтказиладиган таъмирлаш ишлари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, бунда: |
2016 йил 10 июлга қадар |
Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Б.Бобожонов), Жиззах «Сувоқова» ДУК Мирзачўл филиали (Б.Хакимов), туман ободонлаштириш бошқармаси (Р.Маматқулов) |
|
9. |
2016-2017 йиллар куз-қиш мавсумининг кескин совуқ кунлари табиий газ истеъмоли қисқартириладиган улгуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2016 йил 1 августга қадар |
«Мирзачўлтумангаз» филиали (О.Мадатов) |
|
10. |
Куз-қиш мавсумида энергия истеъмолининг максимал кучланишли соатлари бўйича электр энергияси таъминотини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
2016 йил 1 сентябрга қадар |
Туман электр таъминоти корхонаси (Қ.Жулбеков) |
|
11. |
2016-2017 йиллар куз-қиш даврида электр ва табиий газ тармоғидан ўчирилмайдиган тоифаланган ва ўта муҳим объектлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2016 йил 1 сентябрга қадар |
«Мирзачўлтумангаз» филиали (О.Мадатов), Туман электр таъминоти корхонаси (Қ.Жулбеков) |
|
II. 2016-2017 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар | |||
|
12. |
Газ етказиб бериш баланс кўрсаткичларини ҳисобга олиб улгуржи истеъмолчилар ва туман аҳолисига 2016 йил октябрь 2017 йил апрель ойлари бўйича ойма-ой келишилган табиий газ етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш. |
2016 йил 1 августга қадар |
«Мирзачўлтумангаз» филиали (О.Мадатов) |
|
13. |
Ҳудудлардаги электр тармоқларини мукаммал таъмирланишини таъминлаш. |
2016 йил 1 октябрга қадар |
Туман электр таъминоти корхонаси (Қ.Жулбеков) |
|
14. |
Аҳолини кўмир брикети билан таъминлаш (мазкур қарорнинг 5-иловасига асосан). |
2016 йил 31 декабрга қадар |
Тумандаги соҳага тегишли корхона ва ташкилотлар |
|
15. |
Табиий газ танқислиги кутилаётган аҳоли пунктларининг тасдиқланган рўйхатига асосан мазкур аҳоли пунктларидаги истеъмолчиларнинг манзилли рўйхатига кўра ойма-ой суюлтирилган газ ҳажмларини ажратиш ва етказиб бериш. |
2016 йил октябрдан 2017 йил 1 мартга қадар |
«Мирзачўлтумангаз» филиали (О.Мадатов) |
|
16. |
Куз-қиш мавсумида қозонхоналарни узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида ташкилотлар томонидан (мазкур қарорнинг 5-иловасига мувофиқ) зарур ҳажмлардаги суюқ ва қаттиқ ёқилғи захирасини ташкил қилиш. |
2016 йил 1 ноябрга қадар |
Туман тиббиёт бирлашмаси (О.Махмудова), туман халқ таълими бўлими (Х.Ўроқбоев) ва тегишли ташкилотлар |
|
17. |
Мавжуд иситиш қозонлари кўмирга мослаштирилган ижтимоий соҳа объектларини ва табиий газ танқислиги кутилаётган ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларидаги қозонларни янгисига алмаштириш, қўшимча кўмир ёқилғиси билан таъминлаш бўйича ойма-ой график ишлаб чиққан ҳолларда, идоралараро манзилли дастур ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш. |
2016 йил 1 ноябрга қадар |
Туман молия бўлими (Б.Бобоев), туман тиббиёт бирлашмаси (О.Махмудова), туман халқ таълими бўлими (Х.Ўроқбоев) |
|
18. |
Ҳудудларда аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан таъминлаш масалаларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини фаол олиб бориш. |
Ҳар ойнинг 10 санасигача |
«Мирзачўл овози» газетаси таҳририяти (Т.Алланазарова) |
|
III. 2016-2017 йиллар куз-қиш даврида кўп хонадонли уй-жой фондини барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар | |||
|
19. |
Туман ободонлаштириш бошқармасига қарашли кўча ва йўлларда қиш мавсумида музлик бўлмаслигининг олдини олиш учун зарур бўладиган материал-техник ресурслар ва жиҳозлар тайёрлаш бўйича чора- тадбирларни ишлаб чиқиш. |
2016 йил 10 июлга қадар |
Туман ободонлаштириш бошқармаси (Р.Маматқулов) |
|
20. |
Кўп хонадонли уй-жой фондини техник фойдаланиш меъёрлари ва қоидаларига кўра уй-жой фондини техник соз ҳолатда сақлаш; кўп хонадонли уйлардаги қурилма ва жиҳозларининг созлиги, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитар-техник қоидаларга риоя қилиниши; кўп қаватли уй-жойларни мунтазам кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш носозликларни бартараф этиш ва уй ичидаги жиҳозлардаги содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш бўйича ташкилий чораларни; умумий йиғилишларда ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарларига баҳо бериш, қайта сайлаш ва уларни алмаштиришни амалга оширилиши. маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган дастурлари ижросини ташкил қилиш ва ишларни амалга оширишда ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига бириктирилган участка нозирлари, солиқ инспекторлари, санитария эпидемиология маркази, бириктирилган ташкилот ва корхоналар, тижорат банклари масъулларининг иштирокини таъминлаш. |
Тасдиқланган |
туман тижорат банклари раҳбарлари, мавжуд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, тегишли корхона ва ташкилотлари |
|
21. |
Кўп хонадонли уйлар бино ва иншоотларнинг ҳолатини ёнғин хавфсизлиги техник меъёрлари асосида кўрикдан ўтказиш. |
2016 йил 1 сентябрга қадар |
Туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими (А.Махкамов) |
|
22. |
Кўп хонадонли уйларни қиш даврида фойдаланиш учун режалаштирилган иш ҳажмларини бажариш, иссиқлик тизимини изоляция қилиш. уй-жойларда иссиқлик таъминотининг сифатини яхшилаш чораларини амалга ошириш, ертўла ва том чердакларини текширишни ташкил қилиш, муҳандислик тармоқларининг жойлашуви, иссиқлик узатиш пункти, ертўла ва кириш эшикларининг ёпилишини таъминлаш. |
2016 йил 1 октябрга қадар |
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари |
|
IV. Аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар | |||
|
23. |
Мукаммал ва жорий таъмирланадиган қозонлар ва иссиқлик тармоқлари, иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш манзилли рўйхатини «Саноатгеоконтехназорат» «Ўздавэнергоназорат», «Ўздавнефтегазинспекция» вилоят бўлимларига тақдим қилинишини таъминлаш. |
2016 йил 10 июлга |
Тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари |
|
24. |
Иситиш қозонларини мукаммал ва жорий таъмирлаш (зарур ҳолларда маънан эскирган ва иқтисодий самарасиз қозонларни алмаштириш), бунда қозонларнинг сертификати мавжудлиги ва куз-қиш мавсумига тайёрлиги тўғрисида далолатномалар мавжудлигига эътибор қаратиш. |
2016 йил 1 октябрга қадар |
Туман тиббиёт бирлашмаси (О.Махмудова), туман халқ таълими (Х.Ўроқбоев) ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари |
|
25. |
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши билан олдиндан келишилмаган ҳолда ташкилотлардаги қозон жиҳозларини фойдаланишнинг техник талабларига жавоб бериш бўйича кўрикдан ўтказиш ва талабга жавоб бермайдиган қозонларни узиш ишларни амалга ошириш. |
2016 йил 1 октябрга қадар |
«Мирзачўлтумангаз» филиали (О.Мадатов) |
|
V. Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлаши бўйича амал?а ошириладиган тадбирлар | |||
|
26. |
Ижтимоий соҳа объектларидаги бино ва иншоотларда муҳандислик тармоқлари, шу жумладан ҳожатхоналарнинг санитария-гигиена меъёрлари талабларига жавоб бериши, қишлоқ жойлардаги ижтимоий тармоқларни зарурий қурилиш материаллари (рубероид, битум, шифер, ойна ва бошқа) билан корхоналарнинг смета харажатларида белгиланган маблағлар ҳисобидан таъмирлаш бўйича зарурий чоралар кўриш. |
2016 йил 10 июлга қадар |
Туман тиббиёт бирлашмаси (О.Махмудова), туман халқ таълими (Х.Ўроқбоев) ва тумандаги касб-ҳунар коллежлари |
|
27. |
Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш қозонларини кўмирга мослаштириш ёки янги қозонларга алмаштириш бўйича ойлик графикларни ишлаб чиқиш ва бунда кўмир ёқилғиси билан таъминлашни назарда тутган ҳолда идоралараро манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. |
2016 йил 10 июлга қадар |
Туман тиббиёт бирлашмаси (О.Махмудова), туман халқ таълими (Х.Ўроқбоев) ва тумандаги касб-ҳунар коллежлари |
|
VI. Тадбирларнинг амалга оширилиши мониторинги | |||
|
28. |
Иқтисодиёт соҳаларини 2016-2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича белгиланган тадбирларни бажарилиши, тайёргарлик ишларининг боришини ҳудудий комиссиялар томонидан муҳокама қилиш. |
Ҳар ойда |
Тегишли ташкилотлар раҳбарлари |
|
29. |
Объектларни 2016-2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқиш ва туман комиссиясига ахборотлар тақдим этиб бориш. |
Ҳар 10 кунда |
Тегишли туман ташкилотлари ва корхоналари |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Туман номи |
Мукаммал таъмирлаш | |||||||
|
Кўп қаватли уйлар |
Қозонхоналар (дона) |
Қозонлар (дона) |
Иссиқлик тармоқлари (км) |
Ичимлик суви тармоқлари (км) |
Газ тармоқлари (км) |
Электр тармоқлари (км) |
Трансформатор подстанцияси (дона) | ||
|
1. |
Мирзачўл |
0,2 |
53,8 |
12 | |||||
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Туман номи |
Жорий таъмирлаш | ||||||||
|
Кўп қаватли уйлар |
Қозон хоналар (дона) |
Қозонлар (дона) |
Иссиқлик тармоқлари (км) |
Иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш |
Ичимлик суви тармоқлари (км) |
Газ тақсимлаш пунктларини тафтишдан ўтказиш |
Электр тармоқлари (км) |
Трансформатор подстанцияси (дона) | ||
|
1. |
Мирзачўл |
1,0 |
115 |
225 |
30 | |||||
4-ИЛОВА
|
Т/р |
Туман номи |
Мукаммал таъмирлаш |
Жорий таъмирлаш | |||||||
|
Умум таълим мактаблари (дона) |
Болалар уйи ва махсус мактаб интернатлари (дона) |
Болалар боғчалари (дона) |
Касалхона, интернат уйлари «Мурувват» ва «Саховат» реабилитация маркази, санатория, уруш ва меҳнат фахрийлари дам олиш муассасалари |
Умум таълим мактаблари (дона) |
Мактаблардаги ойналарни алмаштириш (кв.м) |
Болалар уйи ва махсус мактаб интернатлари |
Болалар боғчалари (дона) |
Касалхона, интернат уйлари «Мурувват» ва «Саховат» реабилитация маркази, санатория, уруш ва меҳнат фахрийлари дам олиш муассасалари | ||
|
1. |
Мирзачўл |
1 |
||||||||
5-ИЛОВА
|
Т/р |
Туман номи |
Кўмир (минг тонна) |
Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш (тонна) |
Иссиқлик ишлаб чиқариш корхоналарига мазут етказиб бериш(минг.тн) |
Аҳоли учун маиший газ баллонлари етказиб бериш | ||||||||||||
|
Жами |
Бюджет ташкилотлари |
шу жумладан: |
Аҳоли учун кўмирни юклаш |
шу жумладан; |
Кўмирни биржа орқали олиш |
«Қишлоққурилишинвест» ИК | |||||||||||
|
Халқ таълими |
Соғлиқни сақлаш |
Касб-ҳунар |
Кўмирни юклаш |
Кўмир брикети | |||||||||||||
|
кўмир |
брикет |
кўмир |
брикет |
кўмир |
брикет | ||||||||||||
|
1. |
Мирзачўл |
1,132 |
0.24 1 |
0,076 |
0,034 |
0,055 |
0,026 |
0,02 |
0,03 |
0.891 |
0,648 |
0,243 |
59,9 |
3380 | |||
6-ИЛОВА
|
1. |
М.А. Бобобеков |
— |
Туман ҳокими, комиссия раиси |
|
2. |
А. Ақбўтаев |
— |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
|
3. |
А. Райимқулов |
— |
Туман ҳокимининг иқтисод бўйича ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
|
4. |
М. Исроилов |
— |
Туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси |
|
5. |
Ф. Рахматов |
— |
Туман ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси |
|
6. |
Б. Усмонов |
— |
Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими бошлиғи |
|
7. |
Б. Бобоев |
— |
Туман молия бўлими бошлиғи |
|
8. |
Х. Ўроқбоев |
— |
Туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими мудири |
|
9. |
О. Махмудова |
— |
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
|
10. |
А. Абдуқодиров |
— |
Туман ДСЭНМ бош врачи |
|
11. |
А. Махкамов |
— |
Туман ИИБ ЁХ бўлими бошлиғи |
|
12. |
О. Мадатов |
— |
«Мирзачўлтумангаз» филиали бошлиғи |
|
13. |
Қ. Жулбеков |
— |
Туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи |
|
14. |
Б. Хакимов |
— |
Жиззах «Сувоқова» ДУК Мирзачўл филиали |
|
15. |
Рўйхат бўйича |
— |
ҚФЙ ва МФЙ раислари |