26.09.2016 йилдаги 10-1605/15630-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 26.09.2016 йилдаги 10-1605/15630-сон
Кучга кириш санаси
26.09.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«FLORA MEBEL» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) «GIDRO SPETS KROVLYA» МЧЖга (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарни даъвогарга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 228-уй (собиқ 229) манзилидаги бино-иншоотлар ва ҳудуддан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2016 йил 28 июндаги ажрими билан иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш департаменти жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2016 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар даъвогарга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 228-уй (собиқ 229) манзилидаги бино-иншоотлар ва ҳудуддан мажбурий тартибда чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, биноларнинг бузилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш мақсадида, даъвогарга низоли объект шаҳар ҳокимлигининг қарори асосида ажратилганлиги, жавобгар мазкур объектдан ижарада фойдаланган даврда харажат қилганлиги, ушбу ҳолатларни инобатга олиб шаҳар ҳокимлиги низоли объектни жавобгарга қолдириши мумкинлиги, бироқ, ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги баён этилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисига қадар жавобгар ариза билан мурожаат қилиб, унда Тошкент шаҳар хўжалик судининг 10-1510/28601-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан назорат тартибида протест келтириш юзасидан ариза билан мурожаат қилинганлиги сабабли, мазкур ишни кўришни кейинга қолдиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикояти ва илтимосномада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан илтимосномани қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат корхонаси (ижарага берувчи), жавобгар (ижарага олувчи) ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (балансда сақловчи) ўрталарида бир йилдан кўп бўлмаган муддатга тузилган «Бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш» тўғрисидаги шартномага асосан жавобгар балансда сақловчининг балансида бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Жомий кўчаси, 229а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлардан (бундан буён матнда — Объект деб юритилади) ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиб келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 сентябрдаги 707-Ф-сонли Фармойишида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансидаги (иловага* мувофиқ) ҳарбий шаҳарчаларнинг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда шаҳар ҳокимлиги балансига бепул ўтказилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 14 сентябрдаги 808-сонли қарорида, иловага мувофиқ Объектни ҳудуди билан бирга Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш Департаменти балансига қабул қилиб, ундан самарали фойдаланиш чораларини кўриш топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 2 ноябрда топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилиб, Объект Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш Департаменти балансига топширилган, мазкур далолатнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 27 октябрдаги «Кўчмас мулк объектига кадастр иши» ҳужжатларига кўра, Объект жойлашган ер участкасининг умумий майдони 6917 кв.м.ни ташкил этиб, ер майдонига ижара, бино ва иншоотга эса оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш Департаментига тегишли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 179-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни унинг мулкдорининг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг (бундан буён матнда — Низом деб юритилади) 2-банди биринчи хатбошига кўра, ер участкаси ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарага олувчи билан келишув бўйича — тегишли равишда туман, шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори бўйича ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомнинг 26-банди биринчи хатбошига кўра, юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва ер участкаси давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 29 июлдаги 667-сонли қарорига мувофиқ Олмазор тумани, Нурафшон кўчаси бўйлаб, Соғбон ва Фаробий кўчалари кесишуви ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилиши натижасида, ушбу ҳудуддаги юридик шахсларнинг бинолари бузилиши муносабати билан, етказилган зарарларни қоплаш мақсадида, даъвогар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш департаментининг мурожаатларига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 2015 йил 5 ноябрда 950-сонли қарор қабул қилиниб, унга кўра, Объект тегишли ҳудуди билан бирга даъвогарга эгалик ҳуқуқи асосида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 декабрдаги «Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида»ги TS0140558-сонли гувоҳномага асосан Объект мулк ҳуқуқи асосида, «Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида»ги TS0031636-сонли гувоҳномага асосан 6917 кв.м.дан иборат ер майдони ижара ҳуқуқи асосида даъвогарга тегишли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 12-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқаронинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 5 ноябрдаги Объектни тегишли ҳудуди билан бирга даъвогарга эгалик ҳуқуқи асосида бериш ҳақидаги 950-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилмаган ёки бекор қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш департаменти ва даъвогар ўртасида 2015 йил 18 декабрда тузилган 125-сонли келишув битимида даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Олмазор тумани, Сағбон 22 «А» берк кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган биноларнинг умумий майдони 573 кв.м.ни, ўрнига-ўрин берилаётган Олмазор тумани, Жомий кўчасида жойлашган биноларнинг умумий майдони эса 989 кв.м.ни ташкил этиши, Объектнинг баҳолаш қиймати ўртасидаги тафовут 410 489 806 сўмдан иборатлиги, даъвогар ушбу суммани 10 кун ичида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига тўлашни ўз зиммасига олганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар томонидан 2015 йил 21 декабрдаги 717-сонли тўлов топшириқномаси билан 159 000 000 сўм, 2015 йил 23 декабрдаги 723-сонли тўлов топшириқномаси билан 156 000 000 сўм, 2015 йил 24 декабрдаги 726-сонли тўлов топшириқномаси билан 95 489 806 сўм, жами 410 489 806 сўм тўлов амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олмазор туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2015 йил 24 декабрдаги 791-сонли маълумотномасига кўра, Жомий кўчаси 229-уйга янги 228 рақами берилганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш, жавобгарни даъвогарга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Жомий кўчаси, 228-уй (собиқ 229) манзилидаги бино-иншоотлар ва ҳудуддан мажбурий тартибда чиқариш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 186-моддасига кўра, хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўришда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати Тошкент шаҳар хўжалик судининг 10-1510/28601-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан назорат тартибида протест келтириш юзасидан ариза билан мурожаат қилинганлиги мазкур ишни кўришни кейинга қолдиришга асос бўлмаслигини инобатга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 651 200 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажати жавобгар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 26 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-1605/15630-сон