Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2845]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 187, 2017-74-сонли «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2959, 29.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 3 декабрдаги 102, 2015-34-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2738, 2015 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 615-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 29 ноябрь,
89-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 29 ноябрь,
2016-36-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 29 ноябрдаги 89, 2016-36-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар* учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
|
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
|
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
5400 |
6500 |
|
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
17200 |
20600 |
|
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
12900 |
15500 |
* Пиводан ташқари
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 557-модда)