Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021 28.12.2015 йилдаги 42/5-6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-К/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 16 ноябрдаги «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 286-III-сон қарори ижросини таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларга хар томонлама қулай иш ўринларини яратиш мақсадида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи А. Хўжақуловнинг «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоятда «2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир ҳафта муддатда халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашлари йиғилишларида 2016 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари муҳокама этилсин хамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида тегишли қарорлар қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоятдаги барча давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг эътибори 2016 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ иш ўринлари яратишга қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимлари вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, иқтисодиёт ва марказий банк бош бошқармалари ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, статистика, хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармалари, вилоят фермерлар кенгаши ва бошқа мутасадди корхоналар, ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар кесимида янги иш жойларига бўлган талабларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини, инвестиция, саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишни ва бошқа мақсадли дастурларни инобатга олган холда 2016 йилда яратиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхатларини тузиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш ва аниқ молиявий манбаларни аниқлашда амалий ёрдамлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шартномаси асосида касаначилик иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилотлардан таклифларни олиш ҳамда улар фаолиятини амалга ошириш орқали янги иш ўринларини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорларнинг аниқ таклифлари асосида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ҳисобига яратиладиган иш ўринларининг ҳудудий дастурини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги саноат ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини тушириш, мавжуд корхоналарни қайта қуриш ва кенгайтириш, иқтисодий ва ижтимоий инфраструктура объектлари фаолиятини йўлга қўйиш, кичик бизнес ва микрофирмаларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Ў. Тошбоев) га юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Кенгаши раиси Т. МАМАРАИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42/5-6-сон