Тошкент шаҳар ҳокимининг
қарори
Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш, ташиш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги «Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш, ташиш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги 149-сонли қарори («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2011 йил, 20-21-сон, 207-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 23 августдаги ММ/15-04-34-11/133-2261-сонли хатига асосан қарор қиламан:
1. Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш, ташиш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин.
2. Транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар:
транспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар кўрсатувчи юридик шахс томонидан ўз молиявий аҳволидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланган, оммавий ахборот воситаларига эълон қилинган, бироқ иловада белгиланган хизматлар учун тўловларни чекланган миқдорлардан ошмаган ҳолда белгилаши;
транспорт воситаларини сақлаш хизматлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори асосида, транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш учун ажратилган махсус техник талабларига жавоб бериши;
транспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар, шунингдек уларни ташиш (эвакуация қилиш) харажатлари ҳисоб-китоби ҳар бир тўлиқ соат учун амалда сақланган муддатдан ва ташиш бўйича сарфланган харажатлардан келиб чиқиб назорат-касса машинаси ёки ҳисоб-китоб терминал чеки мажбурий берилган ҳолда транспорт воситаси ҳудуддан чиқаётганда амалга оширилиши;
транспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек уларни ташиш (эвакуация қилиш) сарфлари учун ҳақ тўлаш нақд пул ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида амалга оширилиши таъминлансин.
3. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи (Б. Қурбонов), ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар:
ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларида видео-кузатув мосламалари ўрнатилиб керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин;
ушланган транспорт воситасини тўхташ жойига жойлаштириш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Марказий диспетчерлик хизмати томонидан тегишли ҳудудда транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахснинг вакили ва зарур махсус техник воситасини дарҳол юборилишини таъминлаш.
4. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Б. Рахмонов):
Транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик
шахсларга хизматлар прейскуранти (тўлов миқдорлари) тўғрисида маълумотларни сақлаш жойидаги кўринарли жойларга ўрнатилишини назорат қилиш;
танлов ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сонли қарори талабларига қатъий риоя қилиш таъминлансин.
5. «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти (А. Акромов), «Компьютерлаштириш маркази» ДУК (М. Асамов):
мазкур қарорни расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
6. Қарор расмий эълон қилинган кундан қонуний кучга киради.
7. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 5 сентябрдаги «Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш, ташиш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги 569-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Обидов зиммасига юклансин.
Ҳоким Р. УСМОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 сентябрь,
Шаҳар ҳокимининг 2016 йил 16 сентябрдаги 849-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган транспорт воситаларини олиб келиш, ташиш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари
|
Т/р |
Хизмат тури |
Хизмат кўрсатишнинг ўлчови |
Хизмат кўрсатишнинг чекланган суммаси |
|
1. |
енгил транспорт воситасини сақлаш |
ҳар бир тўлиқ соатга |
400 сўм |
|
2. |
юк транспорт воситасини сақлаш |
ҳар бир тўлиқ соатга |
800 сўм |
|
3. |
Мопед, мотоцикл, велосипед ва тиркама турдаги транспорт воситаларини сақлаш |
ҳар бир тўлиқ соатга |
200 сўм |
|
4. |
транспорт воситасини олиб келиш, ташиш |
ҳар бир километрга |
3800 сўм |