Фарғона вилоят ҳокимининг
Қарори
Вилоят аҳолисига иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги «Уй-жой, коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 271-сон, 2001 йил 18 апрелдаги «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 178-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 40-модда) ҳамда 2010 йил 28 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 239-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) қарорларига асосан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги 05-5-7-сон топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 10 сентябрдаги ММ/15-04-34-26/104-1355-сон хати ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасини қўллаб қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги 05-5-7-сон топшириғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 10 сентябрдаги ММ/15-04-34-26/104-1355-сон хатига мувофиқ вилоятда иссиқ сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган ва ўрнатилмаган марказлашган иссиқлик тармоғига уланган хонадонлар аҳолисига хўжалик ва санитария-гигиена эҳтиёжлари учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тайёрлаш бўйича талаб қилинадиган иссиқлик энергиясининг меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вилоятда иссиқлик таъминоти корхона раҳбарларига:
Иссиқлик таъминоти корхоналарининг таклифларига мувофиқ ишлаб чиқилган иссиқ сув ва иссиқлик энергияси тайёрлаш бўйича талаб қилинадиган иссиқлик энергиясини вилоят молия бошқармаси томонидан тасдиқланган меъёрларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоботларни юритиш вазифалари топширилсин.
4. Фарғона (Раҳматов), Қувасой (Зиявитдинов), Қўқон (Абдуллаев) шаҳарлари ҳокимликлари иссиқлик таъминоти корхоналарининг дебитор ва кредитор қарздорликларини камайтириш, молиявий ҳолатини соғломлаштириш, куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш, иссиқлик тизимини ривожлантириш ва модернизация ишларини амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўрсинлар.
5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2011 йил 17 январдаги «Вилоят аҳолисига иссиқ сув етказиб бериш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 8-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор «Фарғона ҳақиқати» ва «Ферганская правда» газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О. Ахмедов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ш. ҒАНИЕВ
Фарғона ш.,
2016 йил 28 март,
100-сон
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 28 мартдаги 100-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вилоятда иссиқ сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган ва ўрнатилмаган марказлашган иссиқлик тармоғига уланган хонадонлар аҳолисига хўжалик ва санитария-гигиена эҳтиёжлари учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тайёрлаш бўйича талаб қилинадиган иссиқлик энергиясининг
МЕЪЁРЛАРИ
|
Т/р |
Иссиқлик ташкилоти номи |
Ўлчов бирлиги |
Ишлаб чиқилган иссиқлик энергияси меъёрлари миқдори | ||
|
марказий иситиш хизмати 1 м2 учун бир ойга |
иссиқ сув таъминоти 1 м3 иссиқлик учун |
иссиқ сув таъминоти (ўлчов асбоби мавжуд бўлмаган ҳолда) 1 одам учун 1 ойига | |||
|
1. |
Фарғона вилоят «Иссиқлик манбаи» ИЧДК |
Гкал |
0,0182 |
0,056 |
0,230 |
|
2. |
«Қиргули иссиқлик манбаи» МЧЖ |
Гкал |
0,0190 |
0,056 |
0,235 |
|
3. |
«Қувасой шаҳар «Иссиқлик энергия ишлаб чиқариш ва сервис» ДУК |
Гкал |
0,0191 |
0,057 |
0,237 |
|
4. |
Қўқон шаҳар «Иссиқлик манбаи» ДИЧК |
Гкал |
0,0204 |
0,055 |
0,206 |
|
5. |
«Қўқонэнергомарказ» МЧЖ |
Гкал |
0,0182 |
0,0555 |
0,2012 |
|
6. |
«Қўқониссиқликэнерго» МЧЖ |
Гкал |
0,0192 |
0,0555 |
0,206 |