22.04.2016 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоят ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда шаҳар ва туманлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳоли пунктларининг инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишларига катта эътибор қаратилиб, замон талабларига мос қатор турар жой бинолари, маъмурий ва маданий-маиший бинолар, таълим, спорт ва тиббиёт муассасалари, янги истироҳат боғлари ва хиёбонлар бунёд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ва туманлар ҳудудларининг янада обод бўлиши учун мавжуд маданий-мерос объектлари, бунёд этилган бино-иншоотларга эътибор ва ғамхўрлик билан қараши, вилоятни янада гўзал ва мафтункор бўлиши йўлида ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодалик ва тартибни сақлаш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини янада яхшилаш, ҳар бир бино, иншоот ва уй-жойларни талаб даражасида сақлаш устувор вазифалардан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) ҳамда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 38-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодексининг 6-моддаси ижросини таъминлаш, шунингдек вилоятда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ҳамда аҳоли пунктларида санитария ва экологик вазиятни янада яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Султанов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Якубов), Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Розиқов), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Хўжаматов), Давлат солиқ бошқармаси (Тешабоев), шаҳар ва туман ҳокимликлари мазкур қарор билан тасдиқланган Қоидаларга қатъий риоя этилишини ўз назоратига олсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ушбу қарор билан тасдиқланган Қоидалар талабларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиласинлар ва ҳар ой якуни билан ушбу масала муҳокама этиб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Имомов)га жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария Қоидалари талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг май ойининг биринчи ўн кунлигида вилоятнинг барча маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида кенгайтирилган семинар йиғилиши ўтказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор «Фарғона ҳақиқати» ва «Ферганская правда» газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги сессия тасдиғига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О. Ахмедов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 22 апрелдаги 139-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар вилоят маркази, шаҳарлар, туманлар марказлари ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидаларига риоя қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой фонди — инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлардан (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа. махсус мақсадли уйлардан) иборат бўлган фонд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойлар — уйлар, кўп квартирали уйлардаги квартиралар, бошқа иморатлардаги яшаш учун мўлжалланган хоналар ва ўзга турар жойлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати (кейинги ўринларда — ХУЖМШ) кўп квартирали битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш — аҳоли ҳаёти учун қулай ва маданий шарт-шароитларни яратиш мақсадида ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш, йўллар қуриш, ҳудудларни тозалаш, захини қочириш, кўкаламзорлаштириш ва ирригациялаш тадбирларини амалга ошириш, микроиқлимни яхшилаш, ҳаво ҳавзаси, очиқ сув ҳавзалари ва тупроқни ифлосланишдан ҳимоя қилиш, у ёки бу ҳудудни қурилиш учун яроқли ҳолга келтириш ва белгиланган мақсадда нормал фойдаланиш, амалга ошириладиган шовқинлар даражасини камайтириш ишларининг йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш объектлари — кўчалар, тор кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлкалар, кўприклар, ер ости йўллари, йўловчилар ер ости ўтиш йўллари, кўчалар, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва уларнинг дам олишлари учун фойдаланиладиган объектлар (маданият ва истироҳат боғлари, боғлар, хиёбонлар), цемент суғориш ариқлари тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар — ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш чиқиндилари — қурилиш, тиклаш, таъмирлаш ва турар жой уйларини, маъмурий биноларни, кўп қаватли уйнинг хонадонларини бузиш ишлари чоғида вужудга келадиган чиқиндилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ободонлаштириш объектларида жамоат тартибини сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят аҳолиси ўрнатилган жамоат тартибига риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Спорт ва бошқа шовқинли ўйинлар махсус ажратилган майдончаларда соат 700 дан — 2400 гача ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маданият муассасалари, савдо, умумий овқатланиш ва бошқа корхоналар ходимлари маҳалла вакиллари билан биргаликда жамоат тартибини бузиш ҳолларини олдини олиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғлари ва бошқа жамоат жойларида (спиртли ичимликларни қуйиб сотиш рухсат берилган умумий овқатланиш корхоналари бундан мустасно) спиртли ичимлик истеъмол қилиш, инсоний қадр-қимматга ва ижтимоий ахлоққа доғ тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақоратли сўзлар ишлатиш, пул ва буюмлар тиккан ҳолда қиморбозлик қилиш, қарта ўйнаш ва ҳоказолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланмаган жойларда чўмилиш, фуқароларнинг чўмилиш кийимларида пляждан ташқари жойларда юришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат жойларида, хусусан белгиланмаган ҳудудда ҳамда кўча ва йўлларнинг қатнов қисмида транспорт воситаларини ювиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
итларни белгиланмаган жойларда ва аҳоли яшаш жойларида тумшуқ банди кийгизилмаган ҳолда сайр эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик ва майда шохли чорва моллари, от, эшаклар ҳамда хонаки паррандаларни кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари ва бошқа жамоат жойларига қўйиб юбориш ёки боқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар томонидан автотранспорт бекатлари, кўчалар бўйида ҳамда мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар, тиббиёт муассасалари, коллеж ва лицейларга туташ ҳудудларда тамаки, сақич, писта, уйда тайёрланган таомлар, салқин ичимликлар ва бошқа маҳсулотлар билан савдо қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ёки йиғиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жамоат жойларида санитария талабларига риоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фуқаролар барча жамоат жойларида тозаликка ва тартиб-интизомга риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳоли яшаш пунктлари, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар, очиқ сув ҳавзаларининг соҳиллари, кўприклар, ер ости ўтиш йўллари, йўлкалар, боғлар, хиёбонлар, майдонлар ҳамда бўш турган ер майдонларини чиқинди ва қор уюмларидан тозалаш — ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ширкатлар, ижарачилар, уй эгалари ёки махсус қарор билан ушбу ҳудудга бириктирилган ташкилот зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудудга бириктирилган ташкилот, корхона ва муассасалар қуйидаги шартларни бажаришга мажбурлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) зарур бўлган миқдорда фаррошларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) йиғилган чиқиндиларни махсус ажратилган жойларга вақтида чиқариб ташлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қиш пайтларида теварак-атрофни қор уюмлари, муздан ўз вақтида тозалаш, балконлар ва бино карнизларини сумалаклардан тозалаш, ёз пайтларда сув сепиб, супуриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташкилотлар, муассасалар, бино-иншоотлар ҳамда уй эгалари улар эгаллаб турган бинолар атрофида қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни озода тутиши, қишда қор ва муздан тозалаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинонинг асфальт кўчагача ёхуд асфальтланмаган кўчанинг ўртасигача, кўприкларни, ариқларни, йўлка ва йўлакларни, гулзорларнинг марзасигача тозалаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
теварак-атрофларни саранжом-саришталаш ишларини баҳор ва ёз ойларида эрталаб соат 700 гача, куз-қиш мавсумида эса эрталаб соат 800 гача тугаллаш ҳамда бутун кун давомида озодаликни таъминлаб туриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона бинолари ва уйларни кўнгилдагидек саранжом-саришта тутиш, ўз вақтида таъмирлаб туриш, биноларнинг фасад қисмини бўяш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ажратилган жойларда чиқинди йиғиш қутиларини ўрнатиши ва белгиланган вақтларда олиб кетилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди йиғиш қутилари қўйилган майдончалар мунтазам равишда тозаланиб, дезинфекция тадбирлари амалга оширилиб турилиши (турар жой мавзеларида — хизмат кўрсатувчилар, якка тартибда уй-жойларда — уй эгалари, корхона ва муассасаларда — маъмурият томонидан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчаларнинг қатнов қисмини, майдонлар ва жамоат транспорти бекатларини (сўнгги бекатдан ташқари) тозалаш (ювиш, сув сепиш, чиқинди, қор ва муздан тозалаш) шаҳар (туман) ободонлаштириш бошқармалари, тегишли ихтисослаштирилган бошқармалар ҳамда жамоат транспорти бекатини ижарага олган ташкилотлар (фуқаролар) томонидан бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилаётган биноларни ва уларга туташ ҳудудларни тозалаш қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий уйлари бўлган фуқароларга маиший чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш миқдори ҳар бир оила аъзосига белгиланади, йирик ва майда шохли чорва моллари, чўчқа ва парранда боққан кишилар томорқасидан, боғидан гўнг, чиқиндилар, қурилиш чиқиндиларини ташиб кетганлик учун белгиланган тартибда ҳақ ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ширкатлар, ётоқхона бинолари, корхона, муассаса, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг раҳбарлари, ижарачилар, қурувчилар бинолар ва қурилишлар йўлкаларининг ҳар 50 метр оралиқ масофасида махсус белгиланган майда чиқиндиларни йиғиш қутиларини ўрнатишлари ва уларни ўз вақтида тозалаб туришни таъминлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ихтиёрларида уй-жойлар, маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари бўлган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари, ширкатлар раислари, шунингдек шахсий уйлари бўлган фуқаролар қуйидаги талабларни бажаришлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биноларга кўрсатгич ёрлиқлари ва уйнинг тартиб рақами ёзилган пешлавҳалар илиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кўп қаватли уйларнинг йўлакларини, кўчаларни электр чироқлари билан ёритилишини доимий равишда таъминлаш, қоронғи тушиши билан уларни ёқиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар бир уйнинг кўча томонида ер ариқ ёки бетонланган ариқлар қуриб оқова сувларни тўсиқсиз оқиб ўтишини, мавжуд ариқларни эса озода сақланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, шу жумладан, дорихоналар ўз объектларининг фасад қисмини, теварак-атрофларини тоза ва тартибли бўлишини таъминлашлари, ноқонуний эълон, ахборот ва реклама воситаларини жойлаштирмасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Йўловчи ташиш транспорт корхоналари ҳамда балансида автотранспорт ва механизмлар мавжуд бошқа корхона, ташкилотлар транспорт воситаларини шаҳар, туман кўчаларига тоза, бенуқсон ҳолда чиқаришлари, транспортларни кундалик равишда автокорхоналардаги ёки бошқа махсус белгиланган жойлардаги ювиш жойларида ювиб, тозаланишини таъминлашлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамоат транспортининг сўнгги бекатларини тозалаш шартномага биноан шаҳар, туман ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтларда қурилиш майдонлари деворлар билан тўсилиши, пиёдалар йўлаклари тўсилиб қолган тақдирда ушбу девор ёқалаб кенглиги камида 1,5 метр бўлган панжарали тахта йўлак ўрнатилиши, шунингдек темир-бетон ётқизилган кириш йўли ускуналаниши, кўчаларни ифлослантирмаслик учун транспортларни тозалайдиган, қурилиш чиқиндилари ва тупроқни намлайдиган мослама бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш майдонларини тўсиқлар билан ўраш ва тартибга келтириш ишлари туман (шаҳар) Ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Ички ишлар бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим ва шундан кейингина қурилиш ишларига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кўчаларни ифлос қилиши мумкин бўлган юклар, қурилиш чиқиндилари, қум ва тупроқ фақат махсус жиҳозланган юктранспортларда намланган ҳолда ташилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчаларни ифлослантириш ҳолларининг олдини олиш мақсадида, бундай юклар ортилган юк транспортлар устини брезент билан ёпиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шаҳар, туман ҳудудларини кузги — қишки мавсумда тозалаш ишлари ҳар йили 1 октябрдан 1 мартгача белгиланади. Бунда, кўчаларни хазондан, қор уюмлари, муз, чиқинди, лойдан тозалаш, зарур бўлиб қолган тақдирда кўчаларнинг қатнов қисмига ҳамда йўловчилар учун йўлкаларга қум ва туз сепиш ишларини бажариш кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кўчалар, майдонлар, хиёбонлар ва йўловчилар учун йўлкаларни қор уюми ва музлардан тозалаш ишлари қор тушиши биланоқ бошланади. Бу ишлар транспорт ҳамда йўловчиларнинг бемалол қатновини таъминлаш учун даставвал марказий (асосий) кўчалардан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кўчаларнинг қатнов қисмига, майдонларга, чорраҳаларга қияликларга механизациялашган усулда қум ва туз сепиш ишларини бажариш ихтисослаштирилган бошқармалар ҳамда туман ободонлаштириш бошқармалари томонидан режали равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ширкатлар ҳамда шахсий уйлари бўлган фуқаролар зарур ускуналарга эга бўлишлари, ўзларига тегишли йўл ва йўлкаларни қордан тозалашлари ва қум сепиб туришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Вилоят ҳудудларини ҳамиша озода ва саранжом — саришта тутиш мақсадида, ҳар шанба кунлари «Тозалик кунлари» деб тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, савдо объектлари, умумий овқатланиш, маиший хизмат, транспорт корхоналари, ўқув юртлари, ширкатлар, маҳалла фаоллари, бутун аҳоли ўз теварак атрофидаги ҳудудларни тозалаб туриши, суғориш тармоқларини тозалашлари ҳамда дов-дарахтларни парвариш қилиб боришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кўчалар, айланма кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлкалар, кўприклар, туннеллар, йўловчилар ўтадиган ер ости йўллари, сув ҳавзаларининг қирғоқлари, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган объектлар (маданият ва истироҳат боғлари, боғлар, хиёбонлар)га барча турдаги чиқиндиларини ва оқова сувларни ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташқи ва алоҳида қисмлари шаҳар ва туманларнинг тозалиги ва кўрки талабларига жавоб бермайдиган даражада ифлосланган ёхуд кўча ва йўлларни ифлослантириш эҳтимолига эга транспорт воситаларининг шаҳар бўйлаб ҳаракат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) уйлар ҳамда жамоат жойларнинг олд томонларига белгиланган тўсиқдан ташқари ҳар қандай тўсиқлар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кўча томонга қаратилган балконларга ҳар хил рўзғор буюмларини илиш ва қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) кийим-кечак, гилам, кўрпа-тўшак сингари буюмларни рухсат этилмаган жойларда қуритиш, тозалаш ва чангини қоқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) белгиланмаган жойларга эълон, ахборот ва рекламаларни ёпиштириш, бинолар фасадига ноқонуний ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) ариқларга ҳовузлар қазиш, ҳар хил тўсиқлар ташлаш, уларга сувда яшовчи паррандаларни қўйиб юбориш, кир ювиш, мағзава оқизиш уй ҳайвонларини чўмилтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) кўчалар, боғлар, майдонлар ва ҳовлиларда супуринди ва хазонларни ёқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) кўча ва йўлкаларни қазиш, кўчаларда ғишт қуйиш ҳамда қурилиш материалларини уйиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) белгиланмаган жойларда, норасмий равишда озиқ-овқат ва саноат моллари, уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак ва пойабзал сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
й) фуқаролар томонидан ноқонуний равишда озиқ-овқатлари (таомлар, салқин ичимликларни ва ҳоказо) сотиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноқонуний равишда сотилаётган маҳсулотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мусодара қилинади ва ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўчалар, майдонлар ва йўлкаларда саноат моллари, сабзавот-мева ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотишни ташкил қилинганда, шаҳар, туман ҳокимликлари томонидан расмийлаштирилган тегишли рухсатнома бўлиши ҳамда санитария-гигиена ва савдо қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўсимлик дунёсининг яшил бойликлари кимга қарашли бўлишидан қатъи назар, улар шаҳар, туманларнинг дахлсиз яшил фонди ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўсимлик дунёсининг яшил бойликларини сақлаш ҳамда парвариш қилиш масъулияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) майдонлар ҳамда кўчаларда — шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маданият ва истироҳат боғлар, хиёбонлар, — боғларнинг раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимликларининг Маданият ва спорт ишлари бўлимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) уйларда эшик олдидан кўчанинг қатнов қисми ва ҳовлиларда-ширкатнинг раислари, бинолар, маҳалла раислари, уй эгалари ҳамда ижарачилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) корхона, муассаса, мактаб, шифохона ва бошқа ташкилотлар ҳудудларида — шу ташкилотларнинг маъмурияти зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ободонлаштириш бошқармалари дарахтлар ва буталарнинг шох-шаббаларини ўз вақтида кесиб туришлари, уларга шакл беришлари, шаҳар, туманлардаги транспорт қатнайдиган йўлларга алоҳида эътибор беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарахтларни кесиш, уларга шакл бериш, кавлаш, кўкаламзорлаштириш ишлари ташкилотлар, корхоналар, муассасалар буюртмасига биноан уларнинг ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Зарарлантирилган ёки нобуд қилинган ҳар бир туп дарахт ўрнига айбдор шахс томонидан кўчат ўтқазилиши ва парвариш қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дарахтларни, буталарни синдириш, уларни тилиб, ўйиб ёзиш, беланчак осиш, арқонлар, сим боғлаш, михлар қоқиш, мевалар, шох-шаббалар, гулларни узиш, дарахтларнинг шарбати ва елимини олиш, майсазорлар устидан юриш, дарахтларга эълон, ахборот ва рекламаларни осиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аҳоли яшаш мавзеларида, болалар боғчалари ва мактаб майдонларидаги ўтиргичлар, қутилар, чироқлар, панжараларни бузиш, боғлар ва хиёбонлардаги шу каби буюмлар ва ускуналарни бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Табиатни муҳофаза қилиш вилоят қўмитаси, Ободонлаштириш бошқармалари ва шаҳар, туман ҳокимликларининг рухсатисиз дарахт ва буталарни, шу жумладан қуриб қолган ва касалланган дарахт кўчатларини жойидан қўзғатиш, кавлаб ташлаш, кесиш ва шакл бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) турар жой бинолари оралиғи ва хусусий хонадонлар атрофидаги ҳудудларни сабзавот-полиз экинлари экиш майдонларига айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) кимёвий моддалар, саноат чиқиндилари билан ифлосланган сувлар ва бошқа зарарли моддалар ҳамда суюқликларни кўчатлар тагига ёхуд унинг атрофларига тўкиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Турар жой фондини сақлаш ва яроқли ҳолда тутиш бўйича жавобгарлик масъулияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Шаҳар ва туман ҳокимликлари, ташкилот ва корхоналарга қарашли турар жой бинолари ва турар жой хоналари фуқароларга белгиланган тартиб бўйича доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Истиқомат қилувчилар уйларнинг жиҳозларига, турар жой ва ёрдамчи биноларга, уйларнинг ускуналари, подъездларга, хонадонларга, шунингдек бино ҳовлисининг ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги дов дарахтларга зарар етказганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар саналадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Истиқомат қилувчи ёки унинг оила аъзолари томонидан турар жой вайрон қилинса ёхуд унга шикаст етказилса ҳамда бу ҳақдаги тегишли огоҳлантириш ва жамоатчилик таъсиридан тўғри хулоса чиқарилмаган ҳолларда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда, бошқа турар жой берилмасдан кўчириб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Хусусий уйларнинг эгалари, уларни ораста сақлаши, таъмирталаб аҳволга келган уйларни архитектура талабларига биноан жорий таъмирлаши ҳамда бинонинг фасад қисмини кўркам қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Балансида турар жой бинолари бўлган корхона, ташкилотлар, хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати (ХУЖМШ) ва уй-жойлардан фойдаланиш идора(ЖЭК)лари, истиқомат қилувчилар ҳамда уй эгалари қуйидагиларга риоя қилишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1994 йил 28 июнда 325-сон қарор билан тасдиқланган «Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига»га қатъий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кўп қаватли турар жой биноларининг хонадонларидаги ҳамма хоналар — бевосита истиқомат қилинадиган хоналар ҳамда ёрдамчи хоналар, умум фойдаланиладиган жойлар ва қўрғон ҳовлиси ҳамиша тоза ва саранжом бўлиши ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) пашша ва бошқа шу каби зараркунанда ҳашаротларни йўқотиш бўйича мунтазам равишда тадбирлар белгилаб бориш ва профилактик дезинфекция ва дератизация тадбирларини ўтказиш бўйича туман дезинфекция станцияси билан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) турар жойлар учун белгиланган ёнғинга қарши кураш қоидаларига қатъий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) электр симларини узилмаганлигини (турар жой хоналари ва умум фойдаланиладиган жойларда) кузатиб бориш, бирон-бир нуқсон кўзга ташланганда дарҳол ХУЖМШ, Уй жойлардан фойдаланиш идораси (ЖЭК) ёки туман, шаҳар электр тармоғига хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) газ жиҳозларига тўғри муносабатда бўлиб, уларни ишдан чиқиш ҳамда бузилишидан асраш, газдан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) санитария-техника жиҳозларининг созлигини ва водопровод ҳамда канализация тизимларининг тўғри ишлаётганини кузатиб бориш, сув оқиб кетишини, раковина ва унитазларнинг ифлосланишининг олдини олиш бўйича шошилинч тадбирлар белгилаш. Марказий иситиш тизимининг иситиш жиҳозларини ҳамиша соз ҳолда сақлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Уйларнинг ҳовлилари ҳамиша озода бўлиши, қишки пайтларда ҳовлиларда турар жой биноларига ҳамда хизмат хоналарига олиб кирадиган йўлаклар тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Таъмирдан чиқарилаётган уйлардан, қурилиш чиқиндилари таъмирлар-қурилиш ташкилотларининг кучи ва маблағи билан ҳар куни ташиб кетилиши керак. Тротуарлар ва йўлакларнинг ўтиш қисмига қурилиш чиқиндиларини ташлаш ва сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. ХУЖМШ ва Уй-жойлардан фойдаланиш идораси (ЖЭК)нинг раҳбарлари, уй эгалари ва уйларга бевосита раҳбарлик қилиш зиммасига юклатилган бошқа шахслар уйларидаги тартибни доимо сақлашлари, ҳар куни бинонинг ташқи кўриниши ҳамда унинг айрим қисмлари ҳисобланган балкон, карниз, тарнов ва ер тўлаларнинг техникавий ҳолатини кузатиб боришлари керак. Томлар ва тарновларни ўз вақтида чиқиндилардан, хазондан ва қордан тозалашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. ХУЖМШ ва Уй-жойлардан фойдаланиш идораси (ЖЭК) раҳбарлари, фаррошлар зинапояларни ва майдончаларни, уйга туташ бўлган ҳудуд, тротуар ва кўчаларни ҳамиша тоза туришини, сув сепиб турилишини таъминлашлари, шунингдек, ҳар бир турар жой биносида ҳовлининг ҳамда унга туташган ҳудуднинг санитария ҳолатига масъул бўлган кишиларни номлари ёзилган пештахталарни илиб қўйишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Турар жой фондлари ва унинг жиҳозларига зарар етказган хонадонларнинг санитария ҳолати бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан зарур талабчанлик кўрсатмаган ХУЖМШ, Уй-жойлардан фойдаланиш идора (ЖЭК)лари, ташкилот ва идораларнинг раҳбарлари бунинг учун шахсан жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Шаҳар ва туман ҳокимликлари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уй, мавзе ва маҳалла фаоллари, инженер-техник ходимлар ва фаррошлар фаолиятини турар жой фондларидан фойдаланишни яхшилашга ҳамда шикастланишида айбдор бўлган кишиларни қонун бўйича жавобгарликка тортишга қаратишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ХУЖМШ, Уй-жойлардан фойдаланиш идора (ЖЭК)лари, маҳалла фаоллари ҳамда аҳолининг турар жой бинолар ва ҳовлиларни сақлашни яхшилашга қаратилган ташаббусларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибани кенг оммалаштириш, уй хўжаликларига хизмат кўрсатишнинг жамоатчилик асосидаги формаларини рағбатлантириш (хонадонлардаги майда нуқсонларни бартараф қилиш, дов-дарахтларни парвариш этиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) турар жой хоналарини ва умум фойдаланиладиган жойларни ўзбошимчалик билан қайта жиҳозлаш ёхуд қайта режалаштириш (панжаралар ўрнатиш, уларни ўрнидан қўзғатиш ва олиб ташлаш, эшикларни алмаштириш, эшик ўрнини қайтадан қуриш, яшаш хонаси ва ёрдамчи бинолар қуриш, иситиш жиҳозлари, санитария-техника ускуналари, плиталар, электр ҳисоблагичларнинг ўрнини алмаштириш, балконларга ва пешайвонларга дераза ўрнатиш ва панжара қилиш, кўчага қараган балконларга сим тортиб кир ва бошқа нарса ёйиш, балконларга ҳар хил идишларни уйиб қўйиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқомат қилувчилар ва уй эгалари томонидан турар жойларни ўзбошимчалик билан қайта қуриш ва ички таркибига ўзгартиришлар киритиш ман этилади. Ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришлар ва қурилишлар ХУЖМШ, Уй-жойлардан фойдаланиш идора (ЖЭК)лари ҳамда шаҳар, туман архитектура ва қурилиш бўлимларининг талабига кўра ўз ҳисобларидан бартараф этилиши ва хоналарни аввалги ҳолатига келтириб қўйилиши шарт. Мазкур талаб бажарилмаслиги, хоналарни аввалги ҳолига келтириш ишларини юқорида қайд этиб ўтилган идоралар кучи билан бажарилишига ва харажатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ хонадон эгаларидан ундириб олинишига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) турар жой биноларининг ҳовлиларида, махсус ажратиб қўйилган жойдан ташқарида ҳар хил буюмлар ва идишларни қўйиш ҳамда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) нуқсони бўлган электр симлардан фойдаланиш, электр симларни михга илиб қўйиш, уларга гулли қоғозлар ёпиштириш, симларга арқонлар боғлаш, роликларга, электр симларига, арматураларга ҳар хил буюмларни илиб қўйиш, қўлбола пробкалардан фойдаланиш, электр чироқларини қоғоз ва бошқа материаллар билан ўраш, электр дазмоллар, электр чойнаклар, электр плиталардан ва бошқа турдаги электр буюмларидан ўтга чидамли тагликларсиз фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) газ плиталаридан хоналарни иситиш учун фойдаланиш, газ плиталари устига кийим ва бошқа буюмларни илиш, газ трубаларига арқонлар боғлаш, ёш болаларнинг газдан фойдаланишига йўл қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) радиатор кранларидан иссиқ сув олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ушбу бўлимдаги қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиб бориш, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ХУЖМШ, Уй-жойлардан фойдаланиш бошқармаси (ЖКУ), «Водийгазтаъминот» унитар корхонаси вилоят бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимлари, Ички ишлар идоралари, ободонлаштириш бошқармалари, Давлат санитария-эпидемиология назорати хизмати ҳамда Давлат ветеринария бошқармасининг зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ушбу Қоидаларга вилоят ҳудудидаги барча жисмоний ва юридик шахслар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 5, 6-моддаларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 90, 109, 110, 161, 162-моддаларига, 164-моддасининг иккинчи қисмига, 168-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.