19.03.2016 йилдаги 97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоят ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳудудларида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳудудида ҳайвонлар касалликларини тарқалишини олдини олиш, аҳоли истеъмоли учун чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлашда унинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни ўз вақтида олдини олиш ҳамда масъул шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 1-модда), Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда)нинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят ҳудудида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, вилоят давлат ветеринария (Валиев), мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳайвонларни парвариш қилаётган аҳоли, ёрдамчи, деҳқон ва чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ҳамда корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳудудига киритилган барча турдаги ҳайвонлар, ҳудудий давлат ветеринария хизмати назорати остида керакли ташхис текширувлари ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ ҳудуд учун тузилган эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар режасига биноан, касалликларни олдини олиш бўйича иммунитетни кўтарувчи барча чоралар кўрилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантин вақтида ҳайвонларнинг ҳар бир бошини тана ҳароратини ўлчаш билан бирга, клиник кўрикдан ўтказилиши ҳамда ушбу муддатда белгиланган ветеринария-санитария тадбирлари ўтказилгандан кейингина сотилиши ёки тарқатилиши йўлга қўйилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зоогигиена талабларига мувофиқ ҳайвонларнинг тегишли тартибда сақланиши ва озиқлантирилишини, шунингдек уларни сақлаш бўйича мавжуд йўриқнома, қўлланма ва кўрсатмалар асосида мажбурий даволаш, касалликнинг олдини олиш тадбирлари ўз вақтида ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ветеринария хизматининг талабига биноан, ҳайвонларни текшириш учун кўрсатиш, диагностик текшириш, даволаш ва профилактик тадбирларни ўтказиш ҳамда уларни рўйхатга олинишини таъминлаб, янги ҳайвон сотиб олинганлиги тўғрисида, ҳайвонларнинг тўсатдан ўлиши, касалланиши ёки уларда ғайритабиий ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда дарҳол хабар беришни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Султанов), вилоят давлат ветеринария бошқармаси (Валиев), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси Фарғона вилоят бўлими (Абдуҳолиқов) вилоятдаги ҳайвон бозорларига сотишга олиб келинган ҳайвонларни соғлиғи ва юқумли касалликларга эмланганлиги тўғрисидаги ветеринария врачининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган маълумотномаси асосида сотишга рухсат этилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят давлат ветеринария бошқармаси (Валиев), вилоят давлат Санитария ва эпидемиология назорати маркази (Якубов) қишлоқ хўжалик ҳайвонларини уй шароитида боқилишида аҳолини тозаликка ва ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш бўйича маданиятини ошириш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят молия бошқармаси (Ортиқов), вилоят давлат ветеринария бошқармаси (Валиев) билан биргаликда жойлардаги ветеринария бўлимлари ва лабораторияларининг моддий-техника базасини замонавий асбоб-ускуналар, автотранспорт воситалари билан босқичма-босқич жиҳозлаб, мустаҳкамлаб бориш бўйича тегишли чораларни кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят ҳокимлигининг Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси (Холдаров), вилоят давлат ветеринария бошқармаси (Валиев) билан биргаликда ветеринария соҳаси бўйича кадрлар билан таъминланганлик масаласини ўрганиб чиқиб, ўрганиш натижаси асосида кадрларни салоҳиятига кўра иш билан таъминлаш ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича ўқув амалий семинарларини ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлиши кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор «Фарғона ҳақиқати» ва «Ферганская правда» газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилиши юзасидан назорат вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қўчқоров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 19 мартдаги 97-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларни карантинга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6-моддасига асосан вилоятда ҳайвонларни карантинга қўйиш ва бошқа ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилинишини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганида карантин ёки чеклашлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шаҳар, туманларни, вилоятни ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганлиги жиҳатидан ёмон аҳволда деб эълон қилиш ҳамда уларда карантин ёки бошқа чеклашлар ўрнатиш тегишли бош Давлат инспекторларининг тақдимномасига биноан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ёки вилоят ҳокимининг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳайвонларни юқумли касалликлар билан оғриши батамом тўхтаганидан кейин карантин ёки чеклашлар ўрнатилган ҳудудда зарур ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилгандан (касалликларга қарши кураш қўлланмаларида кўрсатилган муддат ўтганидан) сўнг тегишли бош Давлат ветеринария инспекторларининг тақдимномасига биноан карантин ёки чеклашлар ўрнатган халқ депутатлари вилоят Кенгаши ёки ҳокимнинг қарори билан карантин ёки чеклашлар бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалгани аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) давлат ветеринария инспекторининг тақдимномасига биноан шаҳар, туман ҳокимликларининг қарорлари билан айрим подалар, отарлар, уюрлар, қўралар, фермалар, хўжаликлар, корхоналар, темир йўл бекатлари, аэропортлар, қишлоқ ва қўрғонларнинг ҳудудлари ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганлиги жиҳатидан ёмон аҳволда деб эълон қилинади ҳамда уларда карантин ёки зарур чеклашлар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Карантин ёки чеклашлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан тасдиқланган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик ва жисмоний шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантин ёки чеклов эълон қилиш тўғрисидаги қарорлар билан белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя этишлари ҳамда ўзларига юклатилган соғломлаштириш тадбирларини тўлиқ амалга оширишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар соғлиғи учун хавфли бўлган моддалар ёки юқумли касаллик қўзғатувчи микроблар билан ифлосланган ёхуд зарарланган чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва сотилишини истисно этувчи ҳайвонлар гигиенаси нормаларини бажаришлари ва ветеринария-санитария қоидаларига риоя этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвон сотиб олинганда ёки олиб келинганда 1 кун муддатда ўз ҳудудидаги ветеринария хизматида рўйхатга қўйишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларнинг тўсатдан ўлиши ёки ғайриодатий хатти-ҳаракати тўғрисида муайян ҳудудга хизмат кўрсатувчи тегишли ветеринария хизматига зудлик билан хабар қилишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария хизматининг ҳайвонларни юқумли касалликлардан муҳофаза этиш юзасидан берган кўрсатмаларини бажаришлари ҳамда карантинга доир тегишли тадбирлар ва бошқа ветеринария тадбирлари ўтказилишини таъминлашлари, шунингдек даволаш-профилактика ишловларини тўлиқ ҳажмда ўтказишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик фермаларини, ҳайвонлар ҳамда чорвачилик маҳсулотлари сақланадиган бинолар ва бошқа иншоотларни лозим бўлган ветеринария-санитария ҳолатида сақлашлари, уларда дезинфекциялаш, дезинсекциялаш ва дератизациялаш ишларини ўз вақтида ўтказишлари, шунингдек ўлган ҳайвонлар жасадини йиғиштириб олишлари ва йўқ қилиб ташлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Хонаки ва овланадиган ҳайвонларни ҳамда паррандаларни сақлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ит эгалари бўлган фуқаролар ва ташкилотлар (миллий хавфсизлик хизмати, мудофаа ва ички ишлар вазирликларининг муассасалари бундан мустасно):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йилнинг январь — май ойларида ўз қарамоқларидаги итларни ўзлари турадиган жойдаги (ёки ташкилот жойлашган ерда) ветеринария шифохоналарига олиб келиб, қайта рўйхатдан, шунингдек ветеринария профилактикаси кўригидан ўтказишлари шарт. Ушбу хизматлар бепул бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зотидан қатъи назар, 3 ойлиқдан бошлаб итлар вакцинация қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги сотиб олинган итлар, агар улар вакцинация қилинган муддат номаълум бўлса, сотиб олингандан кейин бир ҳафта муддатда вакцинация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Итлар ва мушукларни сотиб олиш, сотиш, ушбу ҳайвонларнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уларнинг саломатлиги тўғрисидаги ветеринария ҳужжати мавжуд бўлган, карантин ҳолати юз бермаган вақтдагина рухсат этилади. Итлар ва мушукларни сотишга фақат махсус ажратилган жойлардагина рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоят Давлат ветеринария бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари шаҳар, туманлар бўйича итлар рўйхатини олади. Итларнинг эгаларига, уларни сақлаш қоидаларини тушунтиради ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Итлар ва мушукларнинг эгалари қуйидагиларни бажаришга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
итларни алоҳида ажратилган ҳудудда маҳкам боғланган ва чиқиб кетмайдиган ҳолатда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
итларни калта занжирга боғланган, тумшуқ банди кийгизилган ҳолда фақатгина катта ёшдаги шахслар ҳовлига ёки кўчага олиб чиқишлари мумкин. Махсус ажратиб берган жойлардагина итлар сайр қилишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
итларни савдо, умумий овқатланиш объектлари, мактаблар, хиёбонлар, пляжлар, стадионлар, спорт ва болалар майдончалари, бозорлар, лифтларга олиб кирмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хонадонлар, зинапоя майдончалари, кўчалар, ҳовлилар ва умумий фойдаланиладиган бошқа жойларни итлар ва мушукларнинг ифлос қилишига йўл қўймаслик (бу ҳайвонларнинг эгалари ҳар қандай ҳолларда, уларнинг чиқиндиларини дарҳол йўқотишлари лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
итлар ва мушуклар касал бўлганда ёхуд нобуд бўлганда (уларнинг жасадларини) шаҳар ва туман ветеринария бўлимига олиб бориш (ўлган ит ва мушукларни кўмиш ёки чиқариб ташлаш ман этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
итлар ва мушукларни қаровсиз қолдирмаслик, улар кўпайиб кетганда шаҳар ва туман ветеринария бўлимларига хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва туман ветеринария бўлимининг талаби билан итлар ва мушукларни кўрсатиш, диагностика текширувига, эмлашга олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташкилот, корхона ва муассасаларга, туман ветеринария хизматига албатта хабардор қилинган ҳолда қўриқлаш итларини сақлашга рухсат берилади. Бундай ҳолда итлар маҳкам боғланган бўлиши, болалар ва бу жойларга келувчиларни яқин йўлатмаслик лозим. Ана шу муассасаларнинг ходимларига ўзларига тегишли бўлган итларни, шу муассасанинг ҳудудида сақлашлари тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фақат шаҳар ва туман ветеринария хизматининг рухсати билангина ҳайвонларни виварий, питомник ва ҳайвонлар бурчакларида сақлашга ижозат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Итлар ва мушукларни умумий яшайдиган ҳовлиларда, умумий фойдаланадиган жойлар ва очиқ майдонларда (ошхона, коридор, айвон, балкон, лоджия, зинапоя, чердак ва ертўлалар)да сақлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Итлар қайси зотга мансуб бўлишидан, кимга тегишли бўлиши ва қандай мақсадда боқилаётганлигидан қатъи назар, бўйинбоғи ва тумшуқ банди бўлса ҳам, агар улар кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, ҳовли ва бошқа жамоат жойларида эгаларисиз пайдо бўлиб қолса, шунингдек боқилаётган хонадондан ташқарида юрган мушуклар дайди саналади ва ушлаб олиб кетилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муҳлатда рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда қутуриш касаллигига қарши эмланмаган итлар ветеринария назорати ходимлари томонидан сўзсиз олиб кетилади ва йўқ қилиб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дайди итлар ва мушукларни тутиш ишларини шаҳар ва туман Ободонлаштириш бошқармалари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Одамлар ёки ҳайвонларни тишлаб олган ит ва бошқа ҳайвонлар ўз эгалари томонидан зудлик билан кўрикдан ўтказилиши учун туман ветеринария шифохонасига олиб борилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария кузатуви (10 кун давом этади) тугагач, ветеринария кузатувлари натижалари ҳамда тишлаб олиш сабабларини аниқланишига кўра ит ва бошқа ҳайвонлар эгаларига қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эгалари белгиланган қоидага риоя этмаганлиги сабабли кишиларни тишлаб олган, ўз вақтида рўйхатдан ўтказилмаган итлар ва мушуклар шаҳар ва туман ветеринария бўлимлари томонидан тутиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Чорва моллари, уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг эгалари қуйидаги шартларга риоя қилишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а). Ушбу бўлимнинг 1, 2, 4-бандларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Чорва моллари, паррандалар, уй ҳайвонларини алоҳида жиҳозланган биноларда сақлаш, бу бинолар даволаш-профилактика, ўқув, маданий- оқартув муассасалари, бозорлар, озиқ-овқат дўконлари, умумий овқатланиш биноларидан камида 100 метр нарида, турар жойлардан эса 15 — 20 метр узоқликда бўлиши, паррандалар боқиладиган жойларни ердан 5 метр баландликда сим тўр билан ўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ҳайвонлар ва паррандаларнинг бинолари, шунингдек уларнинг атрофини озода сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Молхоналарни пашшага қарши ишловдан ўтказиш мақсадида ҳар йили шаҳар ва туман дезинфекция станциялари ва бошқа махсус корхоналар билан гўнг ва бошқа чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юзасидан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Чорва молларини сўйишни фақат ўрнатилган тартибда, қушхоналарда, сўйиш майдончаларида амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Чорва моллари ва асалариларни ташкилот, идора ва муассасалар ҳудудида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Кўп қаватли уйлар ва жамоа бўлиб яшаладиган ҳовлида асалари боқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ёввойи, йиртқич ҳайвонларни боқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Барча идораларга қарашли бинолари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, шахсий уй эгалари қуйидагиларга амал қилишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Рўйхатга олиш ва итларни қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортган шахслар, шунингдек, хонаки ва уй ҳайвонларини сақлаш қоидаларини бузган кишилар устидан далолатнома тузиш. Тузилган далолатномаларни шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларига тақдим этиш ва бу ҳақида ветеринария бўлимига маълум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хонадонлар ҳудудида итларни сайр эттириб юриладиган махсус жой ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хонадонлар ҳудудида дайди ит ва мушукларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ертўлалар, чердаклар ва бошқа ёрдамчи хоналарга ҳайвонлар кирмаслиги учун уларни ёпиб қўйиш ёхуд тўр билан тўсиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҚФЙ ва МФЙлар ўз ҳудудида хонадонларда истиқомат қилувчи барча фуқароларни уй ҳайвонлари ва паррандаларни сақлаш қоидалари билан таништириши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кўргазма ва мусобақалар ташкил этиш, итларни жамоа бўлиб ўргатишга фақатгина шаҳар ва туман ветеринария бўлимларининг рухсати билангина амалга оширилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Қоидалар бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган жавобгарликка тортилади.