22.04.2016 йилдаги 141-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) томонидан назоратнинг сусайтириб юборилганлиги натижасида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва ободонлаштириш, объектлар қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидаларига зид равишда амалга ошириш каби ҳолатлар кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу эса ўз навбатида, энг аввало, аҳоли пунктларини замонавий шаҳарсозлик талаблари ва миллий анъаналарга мувофиқ комплекс ривожлантиришни таъминлаш, қабул қилинаётган лойиҳа ечимлари сифатини ошириш, шунингдек шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни янада кучайтиришни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг (Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 63-модда) 19-моддасига ижросини таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудларида шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш, объектларни қуришда белгиланган норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлаш, бу борада маҳаллий ҳокимликлар, тегишли ташкилот ва корхоналар, фуқароларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қурилиш қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси, Ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари жисмоний ва юридик шахслар томонидан мазкур қарор билан тасдиқланган Қоидаларга қатъий риоя этилишини ўз назоратига олсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби, Матбуот ва ахборот бошқармаси, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, вилоят Телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда аҳоли ўртасида мазкур Қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор «Фарғона ҳақиқати» ва «Ферганская правда» газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О. Ахмедов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 22 апрелдаги 141-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар қурилиш жараёнида иштирок этувчи манфаатдор томонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини тартибга солади, жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун рухсатномалар бериш, қурилиш давомида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилиш, қурилиш сифатини назорат қилиш ҳамда объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси — белгиланган чегарага, майдонга, манзилга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган ер фондининг бир қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини бериш — ер участкасини жойлаштириш, уни танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ҳамда ер участкаси бериш юзасидан давлат ҳокимияти тегишли органи томонидан қарор қабул қилиш бўйича чора-тадбирлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктининг бош режаси — ҳаёт фаолияти муҳитини шакллантиришнинг комплекс шартларини, аҳоли пунктларини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини меъморий режалашни ташкил этиш лойиҳаси — аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашни таъминлашни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришни, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни, табиий, одам ва моддий ресурслардан фойдаланишни таъминлайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг режали тузилмасини, тўла қимматли архитектура қиёфасини яратган ҳолда қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини комплекс ривожлантириш ва зоналаштиришдан иборат асосий шаҳарсозлик вазифалари ечимларини назарда тутувчи комплекс шаҳарсозлик ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш лойиҳаси — бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек ободонлаштириш ишлари қийматини белгилайдиган, ҳажмий-режали, конструктив ва техник ечимларни белгилайдиган, объектни қуришга рухсат бериш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик — аҳоли пунктларини, аҳоли пунктлариаро ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуришнинг ижтимоий-иқтисодий, қурилиш-техника, архитектура-бадиий ва санитария-гигиенага оид ечимларининг йиғиндисини таъминловчи назарияси ва амалиёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолияти — тегишли давлат ҳокимияти органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаролар, ижтимоий ва давлат манфаатлари, шунингдек ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш турларини белгилаш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда реконструкция қилиш соҳасидаги фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қурилиш ишларини амалга ошириш тартиби қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилиши учун ер участкасини танлаш ва ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишга рухсатномалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ишларини назорат қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни фойдаланишга қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қоидалар билан қурилиш ишларини бошлаш ва тугаллаш билан боғлиқ бўлган асосий йўналишлар белгилаб берилган ва амалдаги шаҳарсозлик соҳасига оид бошқа қонунчилик ҳужжатларига таянган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Объектлар қурилиши учун ер участкасини танлаш ва ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қурилиш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 54-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ер участкалари бериш билан боғлиқ шаҳарсозлик фаолияти аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш бўйича қуйидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига (кейинги ўринларда — шаҳарсозлик ҳужжатлари) асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларининг бош режалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва посёлка чегараларининг лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари (ҲМРТЛ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари (БРЛ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриш лойиҳалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳоли пунктининг бош режасисиз, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасисиз ва аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳасисиз аҳоли пунктлари ҳудудида ер участкалари бериш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни кўриб чиқишда тегишли давлат ҳокимияти органлари, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, туман (шаҳар), вилоят комиссиялари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳолатларда объект қурилиши учун ер участкаси жойлаштирилишини рад этиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши, санитария ва табиатни муҳофаза қилиш нормалари бузилиши мумкин бўлган ҳолатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улардан ер участкалари олиб қўйилаётган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки мулкдорларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материаллар улар белгиланган рўйхатга мувофиқ тақдим этилмаган тақдирда қайтарилиши мумкин. Рад этиш асосланган бўлиши ва ёзма шаклда тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ер участкасини ажратиб бериш ишлари шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда ёки шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 54-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида доимий фойдаланишга майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкалари ажратиб бериш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 285-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ер ажратилган кундан бошлаб икки йил муддатда объектнинг қурилиш ишларини бошламаган юридик ёки жисмоний шахснинг қурилиш учун ажратилган ер участкаси ўрнатилган тартиб асосида қайтариб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилишга рухсатномалар бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шаҳар ва туман ҳокимларининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори расмийлаштирилгандан сўнг, архитектура-режалаштириш топшириғи (I-II қисмлар) расмийлаштирилиб, юридик ва жисмоний шахслар лойиҳа ташкилотига лойиҳалаш юзасидан топшириқ берадилар ва қурилиш лойиҳасини тайёрлаш учун шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лойиҳа ташкилотининг қуйидагиларни таъминлаш бўйича мажбуриятлари юридик (жисмоний) шахс билан лойиҳа ташкилоти ўртасидаги шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография харитасини ишлаб чиқиш ва геологик хулосани тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш лойиҳасини вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш лойиҳаси бўйича объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизаси органларининг ижобий хулосасини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавсумий ишлар учун вақтинчалик иморатлар ва маиший хоналар, амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб қилмайдиган кичик (300 куб. метрдан кўп бўлмаган) ҳажмларда алоҳида қурилаётган объектлар қурилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қурилишнинг ишлаб чиқилган лойиҳасини вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан унинг архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлик бўйича келишиш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳанинг архитектуравий қисмини келишиш архитектура ва қурилиш ҳудудий бош бошқармаси томонидан бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қурилишнинг келишилган лойиҳаси объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертиза органларида, лойиҳа ташкилоти томонидан зарур ҳужжатларнинг тўлиқ пакети тақдим этилган санадан бошлаб етти кун мобайнида экспертизадан ўтади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан мониторинг олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалаш ташкилоти қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузиб, белгиланган тартиб асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)ни лойиҳа-қидирув ишлари бошланган ва тугалланган муддатларни кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш лойиҳасини олгандан кейин қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун вилоят Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясига (кейинги ўринларда — инспекция) мурожаат қиладилар ва объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш даврида инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар учун қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш ва бериш талаб қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибда уй-жой қуриш объектлари (Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурига киритилган объектлардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойлар тоифасидан нотурар жойлар тоифасига ўтказиладиган хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумий ишлар ва узоқ яйловлардаги чорвачилик учун вақтинчалик иморатлар ва маиший хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобил алоқа станцияларини монтаж қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб қилмайдиган алоҳида қурилаётган кичик (300 куб. метрдан кўп бўлмаган) ҳажмли объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конни қазиб олиш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар бўйича технологик ресурс тамом бўлган ва объектни реконструкция қилиш ёки йўналишини қайта ўзгартириш талаб қилинмайдиган технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналари бирликларини таъмирлаш ва алмаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома олиш учун инспекцияга қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳа ҳужжатлари бўйича экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ қурилаётган объектлар учун — лойиҳанинг тасдиқланаётган босқичи юзасидан экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) объектни лойиҳалаш билан параллел ҳолда қуришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қурилиш-монтаж ишларининг алоҳида лицензияланадиган алоҳида турларини амалга оширишда — пудрат ташкилоти лицензиясининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгаши протоколининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) архитектура ва қурилиш органлари билан келишилган объект плани ва фасадининг эскизи, узун объектлар учун — трассанинг бош режаси (схемаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) мукаммал қуриш ва (ёки) мукаммал таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектларнинг манзилли рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) танлов савдолари натижалари тўғрисидаги йиғилиш баёни (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўйича — лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги бўйича экспертизасининг ижобий хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) қурилишни танлов савдолари ўтказмасдан, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширишда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг объектларни қуриш ёки мукаммал таъмирлаш масаласи бўйича қарори нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Инспекция бир иш куни мобайнида бепул асосда объектни рўйхатдан ўтказади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга қурилиш-монтаж ишларини бажаришга қурилишнинг бутун муддати учун рухсатнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган муддатда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома тақдим этилмаганда ёки рад этилганда рухсатнома олинган деб ҳисобланади (мураккаблик (хавфлилик)нинг максимал тоифасидаги объектлардан ташқари) ҳамда юридик ва жисмоний шахслар, бу тўғрида инспекцияни хабардор қилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни бошлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Инспекция қурилиш объектини рўйхатдан ўтказишни қарорда ёки Низомда белгиланган асослар бўйича рад этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказишни ва қурилиш-монтаж ишларига рухсатнома беришни рад этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қурилиш ишларини назорат қилиб бориш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Объектдаги қурилиш ишлари қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан (юридик ёки жисмоний шахс ҳамда қурилиш-пудрат ташкилоти ўртасида тузилган пудрат шартномаси асосида) ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз кучлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Рўйхатдан ўтказилган объектларда инспекция томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг барча босқичларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиши юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб борилаётган объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги юзасидан инспекция томонидан назорат функциялари амалга оширилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Рухсатномалар берилган шартлар ўзгарган тақдирда (объектда ишларни бажарувчи, техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахслар ўзгарганда, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда, лойиҳа ечимларида жиддий ўзгаришлар бўлганда ва шу каби ҳолатларда) юридик ва жисмоний шахслар ўн кун мобайнида инспекцияга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Вилоят ҳокимлиги ҳузурида Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолияти, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш, шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек санитария норма ва қоидаларига риоя этилиши мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлинмалари, бошқа алоқадор органлар томонидан шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилишини режалаштиришда замонавий талаблар ва миллий анъаналарга мувофиқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик бўйича комплекс ривожлантиришни, уларнинг меъморий-бадиий қиёфаси ва бой меъморий-тарихий мерос сақланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний қурилишлар, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланишнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органларига тегишли ҳудудда шаҳарсозликка доир қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки белгиланган тартибда тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг тегишли рухсатисиз кўп қаватли турар жойлар хонадонларининг ички қисмидаги деворларини бузиш, кириш жойларига ҳамда ташқи фасад қисмига ўзгартириш киритиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кўп қаватли турар жойлар, якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш жараёнида ташқи қисмига ранг бериш ишларини фақат Архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш тугаллангандан кейин етти кун мобайнида қонунда белгиланган тартибда бинолар ва иншоотларнинг, ер ости муҳандислик коммуникацияларининг рақамли ижровий топография харитасини тузишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижровий топография харитаси тузишни амалга оширганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш, қабул комиссияси томонидан, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш қурилиш пудрат ташкилоти (қурилиш ўз кучлари билан амалга оширилган ҳолларда — юридик ва жисмоний шахслар) туман (шаҳар) ҳокимига мурожаат қилган вақтдан бошлаб кўпи билан беш кун муддатда қабул комиссиясининг барча аъзолари имзолайдиган қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ҳокими қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида икки кун муддатда қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиши тугалланган объектни қабул қилганлик учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори туман (шаҳар) хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида объектни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектни давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан етти кун мобайнида, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ушбу Қоидаларга вилоят ҳудудидаги барча жисмоний ва юридик шахслар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидалар талабларига риоя қилмаган жисмоний ва юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қурилиш жараёнида иштирок этувчи томонлар ўртасида юзага келадиган барча низолар ва келишмовчиликлар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг музокаралар олиб бориши йўли билан ҳал этилмаган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.