28.03.2016 йилдаги 104-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоят ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига барҳам бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 497-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги экинзорларини пайҳон қилишда тартибни ва миқдорини белгилаш тўғрисидаги қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (Ниёзов), Ички ишлар бошқармаси (Султанов), туман (шаҳар) ҳокимликлари мазкур қарор билан тасдиқланган Қоидаларга қатъий риоя этилишини ўз назоратига олсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман (шаҳар) ҳокимлари ушбу қарор билан тасдиқланган Қоида талабларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиласинлар ва ҳар ой якуни билан ушбу масалани муҳокама этиб борилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинзорларида мол боқиш, молларнинг, автотранспорт ёки қишлоқ хўжалиги техникасининг экинзорлар орқали ўтиши ҳамда экинларнинг пайҳон бўлишига олиб келувчи бошқа қонун бузишларга қарши кураш ишлари кучайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Қўчқоров), вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (Ниёзов)га жойларда қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишида миқдор ва тартибни белгилаш тўғрисидаги Қоидалар талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг апрель ойининг биринчи ўн кунлигида жойларда фермер хўжаликлари, маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида кенгайтирилган семинар йиғилиши ўтказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор «Фарғона ҳақиқати» ва «Ферганская правда» газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Ахмедов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 28 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2016 йил 28 мартдаги 104-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги экинзорларини пайҳон қилишда тартибини ва миқдорини белгилаш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 497-модда) ижросини таъминлаш ҳамда вилоятда қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш муаммоларига барҳам беришни, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарини ушбу долзарб масалага тўла жалб қилинишини ва уларга нисбатан талабчанликнинг кучайтиришни, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан экинзорларнинг пайҳон қилинишига йўл қўймаслик юзасидан етарли чора-тадбирлар кўриш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилинишига шаҳар ва туманлар ҳудудида таъсирчан чораларни кўриш, қишлоқ хўжалиги экинлари аввало рисқу-рўзимиз бўлмиш ғалла майдонларини пайҳон қилинишининг олдини олиш ва нобуд бўлиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу масалада тегишли идоралар раҳбарларининг масъулиятини янада кучайтириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экинзорлар деб: пахта, ғалла, бедазорлар, сабзавот ва полиз ҳамда чорвачилик озуқа экинлари ва бошқа (юридик ва жисмоний шахсларнинг даромад олиш мақсадидаги барча экинлари,) экинзорлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига барҳам бериш бўйича кескин чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экинзорлар, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун экиладиган экин майдонларини кўплаб пайҳон қилиниши мумкин бўлган жойларда ердан фойдаланувчиларни жалб этган ҳолда кузатиш постлари ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг туман (шаҳар)даги бўлимлари, ички ишлар бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда, жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда мунтазам рейдларни тизимли асосда ташкил этсинлар, экинзорларни пайҳон қилиш ҳолати аниқланган тақдирда, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экинзорларни ёки кўчатзорларни ҳамма турдаги ҳаракатланувчи техника воситаларида босиб ўтиш — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жарима билан бир қаторда экинзорларни пайҳон қилиш оқибатида келтирилган зарар айбдор шахс ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролар ва юридик шахслар томонидан етказилган зарарлар ва қўлланилган жарималар ихтиёрий равишда уч ой муддатда қопланмаган тақдирда, далолатнома асосида олинган чорва моллари, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникалари ва нобуд қилишнинг бошқа воситалари суднинг қарори асосида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилиниши ҳолатлари аниқланган тақдирда барча чорва моллари, автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки экинзорларни пайҳон ва нобуд қилишнинг бошқа воситалари тегишли далолатнома асосида олиб қўйилсин ҳамда етказилган зарар тегишли мутахассислар томонидан аниқланиб, зарар ва жарималар қоплангандан сўнг қайтариш масаласи кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилот ва корхоналарининг тасарруфидаги ер майдонлари ва экинзорларда наша, ёввойи наша ва мойли кўкнор экинлари йўқ қилиб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жойларда қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик туман ҳокимлари, ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, шунингдек тегишли ташкилотлар раҳбарлар зиммасида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фермер хўжаликлари, давлат корхонаси, ташкилоти ва муассаса раҳбарлари ўз ҳудудларида экинзорларни пайҳон қилинишини олдини олиш бўйича масъул этиб тайинлансин, вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлган ҳамда пайҳон қилиш ва зарар етказилишини олдини олмаган тақдирда, ҳокимликлар ваколати доирасида мансабдор шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фермер хўжаликлари ва ердан қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш мақсадида фойдаланувчиларнинг чорва ҳайвонлари доимий ўтадиган экинзорлари атрофини махсус (четан) тўсиқлар билан жиҳозлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилот ва корхоналари ўз ҳисобларидан экинзорларни пайҳон қилинишини олдини олиш учун амалдаги қоидалар асосида мавсумий дала қоровуллари тайинлаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вилоят ички ишлар бошқармаси қишлоқ хўжалик экинларининг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш юзасидан ташкилий профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш ҳақида қўшимча тадбирлар белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шаҳар, туман ҳокимлари мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликларнинг ҳамда улар таркибий бўлинмаларининг экинларнинг сақланишини таъминламаган ва уларнинг пайҳон бўлишига йўл қўйган раҳбарларига нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.